Ташқи хуружлар

16-12-2019, 08:49 muslim Мақолалар 577

Аллоҳнинг улуғ неъмати-тинчлик. Тинчлигимиз сабаб юртимиз обод, турмушимиз фаровон. Ҳаётда инсонларнинг яхши яшашини, тинчлигини кўролмайдиган, ҳасад қиладиган ғаразгўй кимсалар ҳам борлигини унутмайлик. Гарчи бугун юртимизда фидойи, ватанпарвар кишиларимиз сабаб, бузғунчи оқимлар, ғаразгўй кимсаларни очиқ-ойдин фаолиятларига чек қўйилган бўлсада, четдан кириб келадиган ташқи хуружлардан огоҳ бўлмоқлигимиз лозим. Бугун интернет олами ҳаёимизни қамраб олаяпти, ёшларимизни ундан фойдаланишлари ниҳоятда ўсаяпти ёки хорижга иш излаб кетаётган юртдошларимиз у ердаги бузғунчи оқимлар исканжасига тушяпти. Ҳар иккала ҳолатда, интернетда “яқин дўст” ёки “ҳидоятга чорловчи” сифатида ёшларни йўлдан оздираётганлар, хорижга кетган юртдошларимизни ўз сафларига киритаётган ташқи хуружларни жиддий тус олаётганлигини кўрсатаяпти. Аллоҳ таоло инсонга ақл неъматини берган, ёшларимиз интернетдан фойдаланмасинлар демаймиз, лекин тўғри йўлджан оғишган, жозибадек ром этадиган йўл бошида турган шайтоний кимсалар иддаоларидан сақлансинлар. Аҳли оиласи нафақаси учун хорижга кетаётган юртдошларимиз ҳам кафолатли хизмат шартномалари бўйича иш юритмоққа жазм этсинлар, ватанга хоинликка бошловчи йўллар бошида турган шайтоний кимсалар фитналаридан узоқ бўлсинлар. Ибни масъудр.а. ривоят қилган ҳадисда: “Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи вассаллам қўллари билан бир чизиқ чиздилар ва: “Мана шу Аллоҳнинг тўғри йўли”, дедилар. Кейин у чизиқнинг ўнгу-сўлига чизиқлар чизиб: “Мана бу йўлларнинг ҳар бирининг бошида бир шайтон туриб олиб, унга чақириб туради” дедилар. Сўнг бу оятни ўқидилар “Албатта, мана шу (Менинг) Тўғри йўлимдир. Унга эргашинг! Бошқа турли йўлларга эргашманг! Акс ҳолда, улар сизларни Унинг йўлидан айириб қўяди. Тақволи бўлишингиз учун (Аллоҳнинг) қилган ҳукмлари мана шулардир” (Анъом-153).
Бугун дунё Аллоҳнинг тўғри йўлидан оғишган, ҳар томонга бўлиниб кетган чизиқлар гирдобида турибди. Огоҳ бўлайлик, ёшларимизни асрайлик. Ташқи хуружлар кўлами ортаяпти. Бугун “Соғлом эътиқодга таҳдидлар”, “Фитналар гирдоби”, “Вертуал олам қаллоблари”, “Бекорчилик ва ҳаёсизлик ўчоғи”, “Оламонга маданият хуружи” остида сохта бузғунчи оқимларнинг янги найранглари юзага чиқаяпти. Бу ҳақда батафсил маълумотларни “Ҳидоят” журнали 2014 йил 8-сони Айдарбек Тулеповнинг “Ўргимчак тўрибаги тузоқлар” мақоласида топишингиз мумкин. Юртимизни тинчлиги аввало шу юртда яшайдиган ҳар бир инсондан фидойилик талаб этади. Ташқи хуружларни англаб етмоқ, ўзини ва бошқаларни огоҳ этмоқ ҳам фидойиликдир. Яратганнинг ўзи юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо айласин!

Қизилтепа тумани “Қизбиби” жоме масжиди имом хатиби Ҳ.Жаҳонов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш