Хоинлик - ёмон иллат!

4-11-2019, 12:49 admin Мақолалар 764

“Ўзингизга душманлик қилган кишини афв этингиз, лекин ватанга миллатга динга душманлик қилган кишини кечирмангиз”
Али Ибн Абу Толиб (розийаллоҳу анҳу)

Тарих силсиласида не-не давлатларнинг инқирози, таназзули, ғанимлар истибдодига учраши аввало ўзларининг ичидаги бошбошдоқлик, ораларидан чиққан хоинларнинг касофатидан бўлганлиги сир эмас. Зеро юртбошимиз таъбирлари билан айтганда: “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” шу боис ўтмишдаги йўл қўйилган хатоларга энди ўрин йўқ. Бугун дунё кескин вазиятда турган паллада бу хаётий ҳақиқатдан кўз юмиб бўлмайди. Ватан, миллат, дин душманларини ҳаргиз кечириб бўлмайди.
Бугун Сурия ва Ироқда куфр ўчоғи ИШИД таркибида 100000 дан зиёд турли миллатга мансуб ватан хоинларининг йиғилганлигини қай сўз билан изохлаш мумкин. Биргини Марказий Осиё давлатларидан 1200 дан ортиқ, шулардан 500 нафари юртимиздан чиққан хоинлар экани мусибатдан бошқа нарса эмас. ИШИД таркибида бу қадар кўп ватан хоинлари қандай тўпланди, улар қай йўллар билан бу жахолат уясига йўл олди? Очиқ ҳақиқатки, бугун хорижга иш излаб чиқаётганлар, осон пул топишнинг йўлига тушиб, хорижда ин қурган бузғунчи оқимлар таъсирида юртини, миллатини, динини сотиб, ватан хоинига айланаётганлари сир эмас. Бугун юртимизда хорижга чиқувчилар учун кафолатли хизмат тизими йўлга қўйилган бўлсада, ҳали-ҳануз ўзбошимчалик билан ноқонуний хорижга йўл олаётганлар учраб турибди. Айнан мана шу кимсалар Аллохни тўғри йўли, рахбариятнинг кўрсатмасига зид тарзда боришаётганлари сабаб, қинғир йўллар бошида турган шайтонсифат бузғунчилар тузиғига тушмоқдалар. Ибни Маъсуд ривоят қилган ҳадисда: “Бир куни расулуллоҳ с.а.в. қўллари билан чизиқ чиздилар ва: “Мана шу Аллохнинг тўғри йўли”, - дедилар. Кейин у чизиқнинг ҳар тарафига эгри чизиқлар чизиб: Мана бу йўлларнинг ҳар бирининг бошида бир шайтон туриб олиб, унга чақириб туради”, - дедиларда ушбу оятни ўқидилар: “Албатта, мана шу (менинг) тўғри йўлимдир. Унга эргашинг! Бошқа турли йўлларга эргашманг! Акс ҳолда, улар сизларни унинг йўлидан айириб қўяди. Тақволи бўлишингиз учун (Аллохнинг) қилган ҳукмлари мана шулардир” (Анъам 153)
Бугун хорижга ноқонуний чиқаётганлар Аллохнинг йўлини, рахбариятнинг кўрсатмасини унутган, бузғунчи оқимлар қўлида қўғирчоқ бўлган ватан хоинларидир. Бу манфур кимсалар халифалик таркибига қўшилаётган чоғда гуруҳ бўлиб, ўз юртидан, миллатидан, динидан юз ўгириб, фукоролик гувохномаси (паспортини) тап тортмай ўтга ташлашяпти. Кўз олдиларида халифаликни ёқламаган биродарларини, тинч ахолини қинғир қилинаётганини кўриб ҳам этлари сесканмайди, аксинча ўзлари ҳам мана шу қирғинларга қўл уришмоқда. Улар инсон эмас, иймонини сотган ҳайвондан ҳам тубанроқ нобакорлардир. Улар интернет сайтларида, Муқаддас динимизни ниқоб қилиб, ҳижратга, жиходга, чақирадилар. Ҳатто инсон зоти ақлига сиғдира олмайдиган, тарзда асирларини, тинч аҳолини элчиларни аёвсиз қатл лавхаларини намойиш этиб, одамлар қалбида ваҳима уйғотмоқни кўзлайдилар. Тинч аҳолини, бегунох инсонларни шафқатсизларча қатл қилаётганлар, мўъмин-мусулмонларни кофир санаётганлар аслида кимлар? Улар ўз ватанига хоинлик қилганлар, ўз ҳаддини билмаган кофирлардир. Бугун Ислом уламолари кенгаши Ироқ ва Сурияда халифалик тузиб, мусулмон умматига, дунёга таҳлика солаётган ИШИДни кирдикорларига ишончли далиллар асосида раддиялар бериб, уларнинг ўзини ҳақиқатда адашган кофирлигига иттифоқ қилишган. Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ с.а.в.: “Ким ўз биродарига “Эй кофир!” деса, икковидан бири ўшандай (яъни кофир бўлади” – деганлар. ИШИДнинг қилмишларида ҳам ўз юртида тинчликда, беш вақт намозни қоим қилиб турган мусулмон умматини кофирга чиқариш, бунинг воситасида бегунох инсонларни шафқатсизларча, қатл этиб ҳатто ўликларни қиймалаш, хорлаш каби жирканч манзараларнинг ўзи аслида уларнинг ўзларини чинаккам кофир эканлигига далил бўла олади.
Бугун хорижга иш излаб кетаётганлар, ҳавою нафслари ортидан юриб ватан хоинига айланаётганлари бошқаларга ибрат бўлмоғи даркор. Ҳеч бир инсон ўз юртида мехнат қилиб очдан ўлмаган, кам бўлмаган. Шариатимизда хорижга чиқишлик масаласида Имом Мухаммад аш-Шайбонийнинг шундай фатволари бор: “Бир кунлик таоми бўла туриб, четга чиқишлик ҳаромдир.” Шундай экан... ўз ерида касб-кор қилиш, мехнат қилиш топганига қаноат қилиш фазилат. Улуғларимиз айтадилар: Йигит кишининг бахти уч нарсада: Турар жой масканининг бўлиши, солиха жуфти- ҳалолининг ва ҳалол касб-корининг бўлишидир деганлар. Жаннатмакон, тинч осойишта юртимизда ҳар бир инсон учун бахт саодат нашидаси мужассам, шу боис шу юрт, жамиятимиз тинчлиги, ободлиги, фарзандларимиз бахти учун қиладиган ҳар бир ишларимизга Оллохнинг улуғ ажрлари, неъматларининг зиёдалиги бор. Яратганнинг ўзи юртимизни тинч – осойишта айласин, ғанимлар, хоинлар ёмонлигидан асрасин. Барчамизни шу юрт, шу халқ учун манфаатли, савобли ишларда бардавом айласин.


Қизилтепа туман “Боязид Бастомий” жоме масжид имом хатиби Завкиддин Орипов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш