Навбаҳор туманидаги жоме масжидлари жамоати пахта теримида!

17-10-2019, 09:24 admin Янгиликлар 816

Навбаҳор туманидаги жоме масжидлари жамоати пахта теримида!Жорий йилнинг 16 октябр куни Навбаҳор туманидаги "Армижон" ва "Арабхона катта" жоме масжидлари жамоаси "Яхё бобо 2000" ҳамда "Жон бобо" фермер хўжалигида пахта - йиғим теримида фаол қатнашди. "Миллий бойлигимиз бўлмиш оқ олтин - пахтани йиғиб - териб олиш, нафақат уни териш, балки, уруғни ерга қадашдан, унинг парвариш қилиш, япроқ чиқариб, бўй кўрсатишидан тортиб токи майин ипак тола бўлиб, вужудга келиб, унга моҳир қўллар томонидан зеб бериб, турли - туман, бир - биридан нафис, гўзал матоларни яратишгача бўлган жараёнда қатнашиш, иштирок этиш фақатгина савобли амал бўлибгина қолмай, балки қизиқарли, завқли ҳамдир. Аслини олганда, кўримсизгина кўринган пахта чигити - уруғидан дехқон меҳнати, ҳунарманд заковати билан шундай кўримсиз ҳолатдан турли хил рангдаги, кўринишдаги матоларга айланиши бу бир мўжизадек гап, пахта етиштиришдаги машаққат қанчалар савобли бўлса, уни йиғиб - теришдаги машаққат ҳам шунчалар савобли, негаки, пахта толасидан сифатли матолар ишлаб чиқарилади ва халқимизга етказиб берилади, либос нафақат иссиқ - совуқ ҳаводан ҳимояланиш учун, балки бекитилиши лозим бўлган жойларни бекитиш учун ҳам инсонларга манфаат етказади, биз масжидимиз жамоаси билан шундай савобли, масъулиятли ишда ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан жуда ҳам хурсандмиз", - дейди пахта йиғим - теримида фаол иштирок этаётган жоме масжидлари жамоатидаги кишилардан бири.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш