АЛЛОҲ ҲАРОМ ҚИЛГАН НАРСАНИНГ ИСТЕЪМОЛИДА БАРАКА ЭМАС, УЯТ ВА ШАРМАНДАЛИК БОР!

6-12-2019, 09:12 muslim Мақолалар 694

Одам..! Аллоҳ таъоло бу хилқатни мукаррам этмаганмиди? Ҳайвондан устун қилиб, ақл неъматини бермаганмиди…? Чўчқа ўз нажасини еб ахлатига ботиб ётганига, ҳе, бир ҳайвон дерсиз, лекин одам зуриёди ароққа мубтало бўлиб, Аллоҳ ҳаром этган касофатни ичиб олиб, ахлатхоналарда ағанаб ётса, буни нима деб атайсиз...
Ота-онаси дунёдан вақтли ўтиб кетишган, тергайдиган, насиҳат қиладиганлар сўзига кирмай бебош ўсган Рустам уйланиб ҳам тинчимади. Кунда-кунора улфатлари билан ароқ ичиб, овлоқ жойларда қолиб кетарди, рўзғори, уч-тўрт боласи борлиги хаёлига ҳам келмасди. Ўша куни ҳайит арафасида қабристон қоровули, хабарга келганида ҳам улфатлари билан ароқхўрлик қилиб туришганди. Ота-она ҳаётлигида хизматига ярамаган, вафотидан кейин кейин ҳам бир йўқлаб қабристонга бормаган, ҳақларига дуои-фотиҳа қилишни билмаган бу нобакор фарзанд, қаровул хабаридан кейин, кўп ўтмай қўлига ломба кетмон олиб, ширакайф, судралиб, қабристонга йўл олди.
Қабристон гавжум. Ҳамма қабрлар атрофини тозалаб, ўтганлари ҳақига дуои-фотиҳа қилишарди. Рустам ҳам бир чеккада, ғиштдан кўтариб қўйилган отасининг сағанаси олдига келди-да;
Ҳа бобой, ҳали ҳам ётибдиларми,-деди-да лом билан сағана ғиштларини кўчириб ташлай бошлади, бир пастда улфатлари билан ғиштларни оёқ остига тўшаб чиқишди ҳам.
Ўз ишини қойиллатгандек, керилиб уйига қайтди. Лекин остонага қадам қўймасдан, бир қаттиқ қичқирди-ю, йиқилди. Йиғилган қўни-қўшни, яқинлари ҳайрон, чунки оёқ-қўл, бутун бадан ишламас фалаж бўлиб қолганди. Ҳар ким ўзича айтарди.
-“Аллоҳни қаҳрига учради”, “Падарини руҳини безота қилди нобакор»-дейишарди.
Шу дард тегди-ю, икки-уч йил ётиб қолди, яқинларининг кўрсатмаган шифокори, олиб бормаган табиби қолмади, лекин натижа бўлмади. Ниҳоят бир дуохон сабаб бўлиб, шифо етди, шифо етганда ҳам, бутун бадан ҳаракат қилди-ю, лекин тили тузалмади. Тилидаги, ақлидаги қусури қолиб кетди, Аллоҳ қайтиб берган умрни қадрига етмади, ибрат ола билмади, яна улфатлар даврасида, ароқнинг касофатига ғарқ бўлиб кетди. Халқимизда “Букрини гўр тузатади” деб бежизга айтишмаган. Зеро, бундайин одам сувратидаги ҳайвонданда тубан кимсалар, ҳаётда берилган имкониятлардан фойдалана билмадиларми, ибрат ола билмадиларми, алал оқибат қабр ҳаётида асл ҳақиқат нима эканини кўзлари билан кўриб, вужудлари билан азобга қолганларида фаҳм эта бошлайдилар. Лекин афсуслар энди фойда бермайди. Жуда кеч бўлган, кеч... Афсус надоматлар ҳеч бири фойда бермас! (Ушбу мақоладан олинган ибрат инсонни мулоҳазага ундайди, огоҳликка чақиради, қалбда иймон бўлар экан, томирдаги қонлар соф эътиқод - ақийда билан оқар экан, беш кунлик умр завол эмас, камол топажак, иншааллоҳ!)

Қизилтепа тумани “Қизбиби” жоме масжиди имом хатиби: Ҳ.Жаҳонов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш