Ибодатда енгиллик

29-11-2019, 07:08 admin Мақолалар 780

Аллоҳ таало бу дунёда ҳидоят ва залолатни, ҳақ ва ноҳақни, ҳалол ва ҳаромни, яхши ва ёмонни ва шулар қаторида енгиллик ва қийинчиликни очиқ-ойдиг бандаларига баён қилиб қўйгандир. Муқаддас динимизда ибодатларда енгиллик инсоннинг ҳолатига, тоқатига қараб белгилаб қўйилгандир. Аллоҳ таоло қуръони каримда шундай марҳамат қилган: “Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас” (Бақара 286-оят)
Бемор кишига соғ одамнинг ҳолатидаги таҳоратда ёки намозда бўлган қийинчилик юкланмайди. Баъзи бир мутаассиб кишилар сувдан ожиз бўлган беморларга “сиз сув билан таҳорат қилмасангиз (жунуб бўлганга) сув билан ғусл қилмасангиз бўлмайди, сув бўла туриб таяммум қилиш мукин эмас”-деб бесорни касалини зиёда бщлишига сабаб бщлаётганлари, бошыаларга ҳам ибодатларни қийин кўрсатиб қўяётганлари учраб турибди. Пайғамбар алайҳиссалом замонларида қиш вақтида саҳобалар ғазотга чиққанларида, бирлари бошларидан жароҳат олди. Тунда уйқусида эҳтилом бўлиб қолди. Саҳобаларга ҳолатларни айтиб маслаҳат сўраганда, саҳобалар: - “Эҳтилом (жануб) бўлган сув билан ғусл қилиши шарт”-дейишди.
Ҳалиги саҳобий, сув билан ғусл қилди, бошидаги жароҳати жиддийлашиб, шу ҳолатда вафот этди. Ғазотдан қайтгач, саҳобалар бўлган воқеани расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтиб беришганда ул зот:
- “Ҳолларинга вой, уни ҳам ўзларинги ҳам ҳалоқ қилибсизлар”- дедилар.
Бу дин енгил диндир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифда: “Енгил қилинглар, енгил кийинглар, ҳаргиз оғир қилманглар”-деб марҳамат қилдилар.
Аллоҳ таоло бандаларига таҳорат таяммум билан покланишда енгиллик томонларини кўрсатиб, ояти каримада: “Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиқаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар. Агар жунуб бўлсаларингиз покланинглар. Агар бемор ёки сафарда бўлсаларингиз ёҳуд бирорталарингиз таҳоратхонадан келса, ёки аёлларга яқинлик қилса-ю сув топа олмасаларингиз, бас покиза тупроқ ила ювинглар. Агар жунуб бўлсаларингиз покланинглар. Агар бемор ёки сафарда бўлсаларингиз ёхуд бирорталарингиз тахоратхонадан келса, ёки аёлларга яқинлик қилса-ю, сув топа олмасаларингиз, бас покиза тупроқ илп таяммум қилинглар. Ундан юзингизга ва қўлларарингизга масҳ тортинглар. Аллоҳ сизларга қийинчилик туғдиришни истамас, аммо сизларни поклашни ва сизларга ўз неъматларини батамом қилиб беришни истайдир. Шоядки шукр қилсангизлардеб марҳамат қилган (Моида 6-оят)
Аллоҳ таоло бандаларига покликни, енгилликни буюради. Ислом шариатида “Ҳидоя”, “Мутасрулвиқоя”, “Мажмаул-мақсуд” каби кўплаб мўтабар китобларда ибодатларда енгиллик тариқасда аёлларнинг намоз ва рўзалари, муқим ва мусофир, соғ ва бемор, соҳиби узирлик ҳолатидаги кишиларни намоз ва рўзалари, ибодатларидаги енгилликларни намоз ва рўзалари, ибодатларидаги енгилликлар батафсил баён қизилнган. Мисол тариқасида Рамазон рўзасида кексалар ва беморлар учун рўза ўрнида фидя (олтмиш мискин таомини бериш), ҳаммалар эмизикли аёллар, худди шунингдек мусофирларга рўзанинг қазоси ькейинчалик тутиб беришлиги буюрилади.асаб касалликлари (давления) ва турли оғриқлар сабаб ўтириб туришга қийналадиган кишидар учун имо-ишора билан намоз ўқишлик жоиз бўлади, баъзи бирда аксарият кексалар: “Илгари намоз ўқирдим, энди ҳеч пешобни тўхтатаолмаяпман, бу ҳолатда намоз ўқишлигим ўринли бўлмаса керака” деб қоладилар. Бу ҳолатдан кексалар хижолат тортмасдан имом хатибларга мурожаат қилишлари лозим.
Имом хатибларимиз уларга тўғри кўрсатма бера оладилар. Аслида кексаларнинг бу ҳолати шариатимизда “Соҳиби узр” саналади. Улар намоз учун таҳорат оладилар, намозга бораётганларида пешоб кетиб қолсада, “Соҳиби узрлик” ҳолатлари эътиборга олиниб таҳоратли ҳисобланадилар. Шу ҳолатда намозларини бемаълол ўқийверадилар. Фақат кейинги намозлар учун алоҳида таҳорат олишларим лозим бўлади.
Соғлом кишилардек бир таҳорат билан икки – уч вақт намоз ўқий олмайдилар, ҳар бир намозга алоҳида таҳорат оладилар. Жаноза намозлари масаласидан ҳам шундай енгилликлар келади. Кимки тўсатдан бир жаноза устидан чиқиб қолса таҳорат олишга фурсат йўқ, шу ҳолатда тайаммум билан жаноза намозига иштирок этиш мумкин бўлади.
Муқаддас динимиз буйурган тариқада енгилликлардан фойдаланиш, оллоҳга ва расулига итоат ва ибодат ила инсон икки дунё саодатига мушарраф бўлади. Шу боис ҳаётдан ҳар бир нарсанинг ечими бўлганидек инсон кўзига қийин кўринган ишлар олдида тўхтаб қолмасин. Интилганга толе ёр деганларидек, ҳар бир яхшилик йўлидаги ҳаракатларимизни яратганни ўзи ажру-савоблар билан сийласин!

“Қизбиби” жомеъ масжиди имом хатиби Ҳазрат Жаҳонов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш