Эй инсон! Очликдан кейин тўқлик, чанқоқликдан кейин қониш, бедорликдан кейин уйқу, касалликдан кейин тузалиш бордир."Ахир, Аллоҳ ғалаба ато этиб ёки Ўз ҳузуридан бирор буйруқ бериб қолса..."(Моида сураси 52-оят). Ғойибдагилар тез кунда етиб келади. Адашганлар йўлини топади. Машаққатдагилар бир куни қутулади ва зулмат ҳам тарқалади. Кечани тоғлар тепаси ва водийлар йўлига ҳайдаб борувчи чин тонг хушхабарини беринг. Ғамга ботиб қолган кишига кўз очиб юмгунча нур тезлигида келувчи рўшноликнинг хушхабарини беринг. Ғамга ботиб қолган кишига кўз очиб юмгунча нур тезлигида келувчи рўшноликнинг хушхабарини беринг. Агар узундан-узоқ чўзилган саҳрони кўрсангиз, билингки, унинг ортида ям-яшил боғлар ва соялар бордир. Агар арқоннинг таранг тортилаётганини кўрсангиз, билингки, у тезда узилади. Йиғи билан кулги, хавф билан омонлик, безовталик билан хотиржамлик ёнма-ёндир. Аллоҳнинг дўсти Иброҳимни (алйҳиссалом) олов қўйдирмади. Чунки ва раббоний парвариш "Иброҳимга салқинлик ва омонлик"(Анбиё сураси 69-оят) дарчасини очди. Мусо алайҳиссалом денгизда чўкмадилар. Чунки тўғри сўзловчи кучли овоз нидо қилди. "Йўқ, мен билан бирга Парвардигорим бор. Албатта, У мени (хавфсиз) йўлга бошлар"(Шуаро сураси 62-оят). Масъум зот ғорда дўстига Аллоҳ билан бирга эканини айтдилар.Шунда уларга омонлик, ғалаба ва хотиржамлик тушди. Сиқилманг.Доим бир ҳолат давом этавермайди. Энг яхши иш енгиллашишини кутишдир. Кунлар алмашиниб, замон ўзгариб туради, зулматлар кетидан келувчи ёруғ нарсалар бор, ғайб эса биздан йироқ. Ҳаким Зот ҳар куни келувчи ёруғ нарсалар бор, ғайб эса йироқ. Ҳаким Зот ҳар куни фаолиятдадир. Шояд Аллоҳ бундан кейин енгиллик ато қилса, "Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир"(Шарҳ сураси 5-6оятлар).
Дортор Оиз Қарний "Ўкинма" китобидан