Ислом - енгиллик динидир

19-09-2019, 09:22 admin Мақолалар 1 070


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умрларининг сўнгида сахобаларга, бутун умматга қарата: Орангизда икки нарсани ташлаб кетмоқдаманки, уларни махкам ушлангиз, ҳаргиз адашмайсизлар: Булар Аллоҳнинг китоби ва менинг суннатимдир деб мархамат қилдилар. (Имом Ахмад ривояти)
Муқаддас динимизнинг бутун мохияти, унинг барча инсоният учун нақадар енгил дин эканлигини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон ва суннатнинг воситасида кўрсатиб бердилар.
“Албатта бу дин осон, енгилдир. Ким у билан беллашмоқчи бўлса, албатта дин енгиб қўяжак. Бас (шундай экан) тўғри (ўрта) йўлни тутинглар, (ўрта йўлга) яқинроқ юришга ҳаракат қилинглар ва хурсанд бўлинглар. Ўзингизга эрталабки, тушдан кейинги ва озроқ туннинг охирги қисмидаги (унумли) вақтлардан ёрдам олинглар”
Олдинги умматлар ўзларига келган динга, китобларга хилоф ишларни қилиб, уларни бузишди. Мисол тариқасида гуноҳдан тавба қилиш- кишининг ўзини ўлдириш билан адо қилинарди. Исломда эса тавба қилиш учун фақат гуноҳдан тўхташ, уни қайта содир этмасликка жаҳд қилиш ҳамда пушаймон бўлишни ўзи кифоядир.
Ким динда мавжуд эркинликва юмшоқликни бир чеккага қўйиб, диний амалларда чуқурлашадиган бўлса бунга ожизлик қилади, бошқа амаллардан ҳам узоқлашиб , шу йўсин мағлуб бўлади.”Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Сиз бу динни уни енгишга уруниш билан қўлга киритолмайсиз. Динингизни яхшиси осонликдир” дедилар. (Имом Ахмад ривояти) Исломда рухсати бор енгилликни ўрнига қийинчилик олиш – чуқурлашишдир. Мисол тариқасида сув ишлатса, касал бўлишни била туриб, таяммум қилмасдан сув ишлатса, очиқ ҳақиқатки ўзига зиён қилибди. Худди шунга ўхшаш баъзи бир кимсаларни осон, енгил йўлни қўйиб, қийинчиликни, залолатни бошқаларга тарғиб қилётганлардан огох бўлмоқ лозим. Ношуд кимсалар айтаётган сўзга қаранг; Нима учун Расулуллоҳ с.а.вни ҳадислари турган жойда Абу ханифани йўлини сўзини (мазхаб) олишимиз керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам афзалми ёки Абу Ханифами? деб савол қўйиш билан кўпларни қийин йўлга залолатга бошлашмоқда.
Аслида бу нарса –фитна. Имом Аъзам замонларида бу ҳолатдаги фитна содир бўлганди. Бир куни бир гурух фитначилар Расулуллоҳ с.а.внинг авлодларидан бўлган Зайнулобидийнни олдига келиб, “Бир Абу Ханифа дегани чиқиб, бобонгизни шариъатини бузмоқда” деб қутқуга солишди. Зайнулобидийн ғазаблари қўзиб, Абу Ҳанифанинг олдиларига келиб; “ Сизми мени бобомни шариъатини бузаётган”-деб дағдаға қилдилар. Абу Ҳанифа эса мулойимлик билан “ Сизни ўрнингиз бизни бошимизни устида”-деб юқоридан жой кўрсатдилар.
Абу Ҳанифа ўта босиқлик билан Зайнулобидийнга юзланиб “сизга учта саволим бор”-дедилар. Зайнулобидийн изн берганларида шундай савол қилдилар.
Биринчи саволим шуки, “Ота вафот этса мерос масаласида кимга? Ўғлигами ёки қизигами? Қайси бирига кўпраоқ хисса бермоқ лозим?
Зайнулобидийн: “ Қиз заифадур, қизга кўпроқ хисса бериш керакдир”-дедилар Абу Ҳанифа:
“Мен ҳам шундай ўйлардим, лекин ўғлига икки хисса қизга бир хисса эканлигини кўриб туриб, бобонгизни шариъатидан чиқолмадим”-дедилар. Абу Ҳанифа:
Иккинчи саволим: “Намоз афзалми ёки рўза афзалми?-дедилар.
Зайнулобидийн: Албатта намоз афзалдир”-дедилар. Абу Ҳанифа мен ҳам шундай ўйлардим, лекин Рамазон рўзасида аёллар ҳайзлик ҳолатида рўзани қазосини тутишлари ва намозни қазоси йўқлигини кўриб, бобонгизни шариъатидан чиқолмадим”-дедилар.
Абу Ҳанифа; Учинчи саволим: “Сийдик оғир нажасми ёки маний?-дедилар. Зайнулобидийн; Маний ишқалашлик билан кетказса бўлади, сийдикни кетказиш ювишлик биландир, шу учун сийдик оғир нажасдир”-дедилар.
Абу Ҳанифа; Мен ҳам шундай ўйлардим, бу уммат ҳар бавл қилганларида (сийганларида) ғусл қилишни буюрардим, лекин манийни оғирроқ эканлигини, ғусл лозимлигини кўриб, туриб, бобонгизни шариъатидан чиқолмадим”-дедилар.
Зайнулобидийн бу уч саволдан кейин ҳаяжонларини яшира олмай, “Сиз бобомни шариъатини бузувчи эмас, уни тузатувчиси экансиз”-деб ўринларидан туриб келиб, Абу Ҳанифани қутлаб, бағирларига босдилар.
Муқаддас динимизда кўрсатилган ўрта йўлда бўлишлик билан амалларни давоматли бўлиши учун ўз вақтида адо этиш осон, инсонга хуш ёқадиган, эрталабги, тушдан кейинги, туннинг охирги қисмидаги вақтларни ғанимат билмоқ лозим. Инсон нафсига оғир ишларни олиши, мисол: ҳолдан тойгунча намоз ўқиши ёки узлуксиз рўза тутиши ҳам нохуш ҳолатга олиб келиши, натижада, оддий ибодатларга ҳам ожиз бўлиб қолиши тайин.
Бугун бузғунчи оқимлар томонидан илгари сурилаётган “халифалик”, “ҳижрат”, “жиход”, “шахидлик”тушунчаларининг нотўғри талқин этилиши, кўп ёшларнинг онгини бузилиши, ота-она юзини ерга қаратиш, ватан хоини бўлишдек жирканч куйга тушишларига сабаб бўлмоқда. Бугунги давримизда ёшларни кўп жиҳатдан огоҳ бўлишликлари диний масалаларда расмий имомлар тавсияларига суянмоқликлари бу муқаддас динимизнинг ўрта йўл, енгил тарафида туриб ҳаётда ўз ўринларига эга бўлишларига омил бўлади. Яратганнинг ўзи юртимизни тинч, динимизни соф, халқимиз эътиқодини покиза айласин!



“Қизбиби” жомеъ масжиди
Имом хатиби: Ҳ. Жахонов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш