بسم الله الرحمن الرحيم
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз ҳадиси шарифларида ўз-ўзини ўлдириш ҳаром эканлиги, бундай ишни қилган кишига охиратда қаттиқ азоблар бор эканлиги ҳақида айтиб ўтганлар. Жумладан: «Кимки тоғ тепасидан ташланиб, ўз-ўзини ўлдирса, ўлгандан сўнг жаҳаннамда ҳам шу хил азобга гирифтор бўлади. Агар заҳар ичиб ўзини ўзи ўлдирса, жаҳаннамда ҳам абадий шу азобга мубтало бўлади. Кимки ўзини темир парчаси билан ўлдирса, у киши темир парча қорнига суқулган ҳолатда жаҳаннам ўтида абадий қолур», деб марҳамат қилганлар. Бошқа бир ривоятда эса:
«Ўзини сувга ташлаб ёки осиб ёки куйдириб ўлдирган кишиларнинг ҳукми ҳам юқорида зикр қилинганлар билан баробардир», деганлар. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Қолаверса катта кичик ёшдаги кишилар ҳам ҳаётидан нолиб , ота –онасини ёки устозларини қўрқитиш учун мардлик қилиб ўз жонига қасд қилиши бу ношкурчилик ва номардликдир , албатта уни икки дунёси куйган бўлади, охиратда аламли азоб бўлади воллоҳи аълам биссавоб.
Имом Бухорий (р.а.) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: «Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда марҳамат қилурки :
Бандам ўз-ўзини ўлдириб, менинг унга берган умримга шукур қилмай шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим».
Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунда баъзи инсонларда яшаш учун курашиш ҳисси, сабру матонат етишмай ўз жонларига қасд қилаётганларнинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Буни Аллоҳ берган ҳаётга ношукурлик оқибати деб баҳолашдан ўзга чора йўқ. Бу мудҳиш ҳолатлар нафақат ислом таълимотига, балки Аллоҳ таолонинг қазою қадарига ҳам туғён қилишдан иборатдир. Айниқса, ўз-ўзини турли йўллар билан ўлдириш ҳозирги вақтда баъзи бир мутаассиб исломий жамоалар орасида кенг тарқалиб, ҳатто жасорат даражасига ҳам чиқариб қўйилди. Яқин Шарқда бўлаётган воқеаларни, қорниларига портловчи моддаларни боғлаб, жамоат жойларида ўзларини портлатиб юбораётган ёшларни тез-тез телевидение ва радио ахборотлари орқали кўриб, эшитиб турибмиз. Ўшандай жоҳилона ҳатти-ҳаракатларни «шаҳидлик мақоми» деб баҳолаётган кимсалар аслида ана шу мудҳиш жиноятларнинг сабабчиларидир.
Қолаверса, ўзларини портлатиб юбораётган ёшлар ҳеч қандай шаҳид ҳам бўлмайдилар, чунки улар билан бирга ҳалок бўлаётганлар орасида бегуноҳ кишилар ҳам борлар.
Уларнинг ичида сайёҳлар, бошқа дин ва миллат вакиллари ҳам бор. Бегуноҳ кишиларни ўлдирганликлари учун қотиллар дўзахий бўлиб қоладилар. Бу номаъқул ишга тақлид қилувчилар ҳам дунё, ҳам охиратда аламли азобларга гирифтор бўладилар.
Ёшларни мақсадли шижоатлантираётган чала савод кишилар шаҳидлик мақомини ваъда қиладилару, аммо жонлари ширинлиги учун ўзлари бу ишни қилмайдилар. Буни қандай изоҳлаш мумкин?
Ўз-ўзини ўлдириш нақадар оғир гуноҳ эканлигини шундан ҳам билиш мумкинки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ишни қилган кишига жаноза ўқимаганлар. Шунга кўра, исломий манбаларда ўз-ўзини ўлдирган кишига масжид имоми жаноза ўқиши дуруст эмас, дейилган.
Инсониятни икки дунё саодатига элтувчи ислом асослари бўлган қуръони карим ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча илоҳий иршодот ва аҳкомларида инсон ҳаётига ноҳақ тажовуз этиш, ўзини-ўзи ўлдириш, бировнинг моли, ор-номуси, ақл ва эътиқодига зарар етказиш қатъиян ман этилгандир. Бу ислом динидаги энг зарур ва асосий қоида сифатида қабул қилинган.
Террорчилик ёки шу маънодаги даҳшатга солиш (одам ўлдириш) исломда катта гуноҳлардан бири бўлиб ҳисобланади. Террорчиликни юртни вайронагарчиликка айлантириш воситаси деб аталса, янада тўғрироқ бўлар эди. Зеро, бузғунчилик барча нарсани хароб этиш, экинзорларни пайҳон этиш ва инсон наслини ҳалок қилиш, барча гўзалликка барҳам бериш мақсадини ифодалайди. Мутаассиблик, хусумат ва ҳасад балосига мубтало бўлган кимсаларгина буни амалга оширади. Инсонга чиройли сўзларни баён қилиб, қалблари ҳасад ва адоватга тўлиб-тошган одамлар тўғрисида Аллоҳ таоло ўз китобида қуйидагича тушунтиради: “Бақара” сураси, 204-206 оятлар.
«Инсонлар ичида дунё ҳаётида сўзи сизни таажжубга соладиган одам ҳам борки, у қалбидаги нарсага Аллоҳни гувоҳ этур, ваҳоланки, унинг ўзи ашаддий хусумдордир. Агар у бош бўлиб қолса, ер юзида фасод, экинзорларни пайҳон этиш, инсон наслини ҳалок этиш билан машғул бўлишга ҳаракат қилади. Аллоҳ фасодни яхши кўрмайди».
Ўзларини гўёки мусулмонлардек кўрсатиб, одамларни гўёки динга «даъват» қилиб юрган, асл мақсадлари ҳокимиятни эгаллаш ва бунинг учун ҳар нарсага, ҳаттоки террорчилик, гиёҳвандлик, ноҳақ одам ўлдиришга ҳам тайёр бўлган кимсаларнинг ҳақиқий башаралари очилиб, буни бутун жаҳон кўрди.
Улар гўё ўзларини исломга даъватчи деб кўрсатган бўлсалар ҳам, уларни экстремистик фаолиятлари ошкор этди. ҳозирга келиб буларнинг фаолиятига ҳар томонлама нуқта қўйилганда, улар ўзларини мужоҳид деб эълон қилиб, ўлсак, шаҳид бўламиз, деб айюҳаннос соладилар. Аслида эса бу ислом динига мутлақо зиддир.
Бизлар яхши билмоғимиз керакки, террористлар, турли кўринишдаги экстремистлар, энг аввало, Ватанимиз тараққиётига, қолаверса, жаҳон цивилизацияси, айниқса, муқаддас динимизга путур етказмоқчи бўлган ғаламис, беватан, динсиз кимсалардир. Бизлар лоқайд бўлмаслигимиз керак. Бунга ҳаққимиз ҳам йўқ.Қариндош, дўст ёр биродар ёки фарзандларимиз ҳам хорижга ишлаш учун бориб иш топа олмай бундай чала савод , имонсиз кишиларни қўлига тушиб қолишдан худо асрасин.
Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, «ислом дини номидан қўпорувчилик қилаётган кимсаларни жиловлаб қўйиш ҳар бир имонли кишининг, ҳар бир мусулмоннинг муқаддас бурчидир». Аллоҳ таоло барчаларимизга гўзал хулқ соҳиби бўлишини насиб қилсин!
Қизилтепа туман бош имом хатиби Завқиддин Орипов