Фолбинлик касофати

6-11-2019, 07:41 admin Мақолалар 832

Ҳазрати Али (Аллоҳ рози бўлсин):
“Фолчи сеҳргардир, сеҳргарлик эса куфр ишдир”, деганлар.
Фолчилар эшигида нажот излаб, соатлаб сарғайиб турган айрим кишилар оғир гуноҳ сотиб олишаётганини билишармикан?
Айрим илмсиз, тилига эътиборсиз кишилар “фолга ишонма, фолсиз ҳам юрма” каби хато гапларни тарқатишади. Ақидаси бўш бундай кишиларнинг сафсаталари динга ҳам, жамиятга ҳам зарарлидир. Имони заиф одамлар бирор мусибат етса, фолчиларга зир югуришади. Фолчилар эса фақат тилда яхши сўзларни қалаштириб, содда одамлар ишончига кириб, оғир гуноҳга қўл уришаётганини билишмайди. Аллоҳ таоло: “Эй мўминлар, ароқ, қимор, бутлар ва чўплар (яъни, чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалларидан бўлган ҳаром (этилган, ёмон) ишдир”, дея огоҳлантиради (Моида, 90). Демак, фол қаттиқ қораланган катта гуноҳдир.Жоҳилият даврида фол очтириш одатий ҳолга айланган эди. Баъзилар ёнларида олиб юрадиган учта бир хил: бирида “қилгин”, бирида “қилмагин” маъноли белгилари бор, учинчисига ҳеч нарса ёзилмаган чўплари билан фол кўриб кетаверишган. Афсус, бундай чиркин иллатнинг асоратларини ҳозир ҳам баъзи кимсаларда кўриб қоламиз.
Ойша онамиздан (Аллоҳ рози бўлсин) ривоят қилинади:
“Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан коҳинлар ҳақида сўрадилар. Шунда у Зот:“Улар хеч нарсага арзимайдилар”, дедилар.“Эй Аллоҳнинг Расули, баъзан улар бир нарсани айтса, ҳақ бўлиб чиқади-ку?” дейишди. У зот: “У ҳақдан бўлган бир калима бўлиб, жинлардан бири уни илиб олиб,”оғайниси”нинг қулоғига товуқнинг қақиллашига ўхшатиб, илқо қилади. Улар эса унга юздан ортиқ ёлғонни аралаштириб юборадилар”, дедилар”. (Бухорий ва Термизий ривоят) қилганлар.
Яна бир ҳадисда: “Ким фолчидан бирор нарса ҳақида сўраса, унинг қирқ кечалик намози қабул қилинмайди”, дейилган
(Имом Муслим, Имом Аҳмад ривояти).
Ғайбни билиш Аллоҳ таолога хос илмдир. Бандаларнинг бу ишга уринишлари яхшиликдан эмас. Фол очиш ҳам, очтириш ҳам ширкка тенглаштирилган. Имом Аҳмад (Аллоҳ раҳмат қилсин)
Абу Ҳурайрадан (Аллоҳ рози бўлсин) ривоят қилган ҳадисда:
“Ким башоратчи ёки фолчига борса ва гапларига ишонса, Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) туширилган нарса (Қуръон)ни инкор этибди”, дейилади. Демак, фолчи айтганини тасдиқлаган одамнинг диндан чиқиш эҳтимоли бор.
Ҳозирги вақтда фолбин, ромчи ва турли илгир (амаллувчи)ларнинг сўзларига ишонадиган айрим содда ишонувчан кимсаларнинг кўпайиб бориши ачинарли ҳолдир.
Улар келажакда бўладиган ишларни олдиндан айтиб бериш даъвоси ила ҳаммани алдаб, ўз тузоқларига илинтирмоқдалар. Кишиларда турли бўлмағур ҳис-туйғуларни, шумланишларни пайдо бўлиши эса қанчадан-қанча оилаларни бузилиб кетишига,қўни –қўшни, яқин қариндошлар, ака-ука, қуда-андаларнинг орасига совуқликни тушишига олиб келмоқда. Масжидимизга зиёратга келган кишилар ёки ёшларимиздан иш йўлим очиб беринг, бахтим очилсин деб фолбинларни гапини қилиб зиёратга келишади албатта ҳар бир иш Аллоҳдан. Дўстларимиздан бирлари бир воқияни айтиб берган эди. Бир куни шом вақтида қўшнимиз томондан бақир-чақир эшитилиб қолди. Онам: “Тинчликми?” - дея қўшниникига югурдилар. Қўшнимиз ёш оила, иккита фарзанди бор. Йигит ичкилик ичгани туфайли, эр-хотин тез-тез жанжаллашиб турарди. Онам қўшниникига чиққанларида сингил акасини бир аҳволда кўриб, ёрдамга чақирган экан.
Навбатдаги жанжалдан кейин келин ота-онасиникига кетиб қолган, қайтиб келишни ҳохламаган. Баъзилар “Фол очтириб кўр” деб маслаҳат беришган экан. Бошқа маҳалладаги фолбинга борганида, у “Кўзимга бошқа эркак кўриняпти, ўрнингни бошқа эркакка алмаштирган” деб йигитга гапирган. Йигитга бу гап ёмон таъсир қилган.Онам қўшниникига чиққанларида йигит, ўзини осмоқчи бўлиб турган экан. Онам ҳай-ҳайлаб, тинчлантиришга ҳаракат қилибдилар. Нима гаплигини билганларидан кейин, “Аёлингни тартиблилигини ҳамма билади, иккита гулдек норасида фарзандинг бўлса, ичкиликни ташла, болам”, деб маслаҳат берибдилар. Ҳозирги вақтда қўшнимизни оиласи маҳалладаги аҳил оилалардан бири. Лекин фолбинликни ўзига касб қилиб олган инсонларни гаплари бир инсонни ҳаётига зомин бўлишига бир баҳя қолди.
Ислом инсонларда учрайдиган турли хасталикларни тиб орқали, қалб хасталикларини эса Қуръони карим оятлари ила муолажа қилишга амр этган. Ҳар биримиз динимизнинг амрига бўйсунишимиз ва турли фолбин, коҳин ва илгирларга бориш улкан гуноҳлигини яхши англашимиз лозим. .
Ожиз бандамиз, мабодо Аллоҳ таолонинг синови келса, фолчиларга чопмайлик. Аллоҳ таоло синов-мусибатларга сабр қилганларга улуғ ажр-мукофотлар беришини унутмайлик, азизлар.
Барчаларимиз бундай бидъат хурофотларга берилишимиздан Ўзи асрасин.



Қизилтепа тумани имом хатиби Завқиддин Орипов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш