ИМОМ БУТИЙНИНГ ОПА-СИНГИЛЛАРГА НАСИҲАТИ

11-09-2019, 15:37 muslim Мақолалар 562

Мен қизларимизга, яъни аёлларга айтаман. Сизлар эркаклар эга бўлмаган имтиёздан фойдаланасизлар. Бу имтиёз (сизлардаги) ҳис-туйғулар, яъни руҳни тартиб назоратчиси бўлган туйғулардир, истаклардаги туйғулар эмас.
Аёлларда ёқилган руҳоний ҳис-туйғулар эркаклардаги туйғулардан кучлироқдир. Бу туйғулар сизларнинг Аллоҳга етишишингиздаги жуда қимматли сармоянгиздир. Сиз бу туйғуларни сизни тўла-тўкис қилиб яратган ва сизга ушбу туйғуни берган зотга йўналтиринг.
Яъни ўзингизнинг сармоянгиз бўлган муҳаббатингизни Аллоҳ таолога йўналтиринг. Ундан кейин ана шу Аллоҳга йўналтирилган муҳаббатнинг бир бўлагини ҳар тарафга тақалган шоҳларга бўлинг. Бир бўлаги билан турмуш ўртоғингизни севинг, инша Аллоҳ у билан сизни Аллоҳ икром қилади. Яна бир бўлагини қариндошларингиз ва яқинларингизга тақсимланг.
Эркакларда бўлгани каби қиз ва аёллар учун ҳам туйғу ва истаклар бўлади. Мен қизларимизга Аллоҳнинг зикрини кўпайтиришлари кераклигини айтаман. Улар Аллоҳга илтижони кўпайтирсинлар. Роббимиз азза ва жалла сизнинг қалбингизда алангаланган туйғуйингиз миқдорига ва дуоингизнинг тиниқлигига қараб дуоларингизни ижобат қилади. Унинг қаттиқлиги миқдорига қараб тўсилиб қолиши ҳам мумкин.
Аёллар жуда таъсирчан бўладилар. Мен бу насиҳатларимни фақатгина ўзлари учун мажбурият қилиб олиб унга риоя қилаётган аёлларгагина айтаётганим йўқ. Аллоҳга қасамки ҳамма-ҳаммага қарата айтаяпман. Аллоҳ ҳар бир Аллоҳга йўналган қалбга раҳм қилади.
Лекин илтижода ўзини паст олиш нима билан бўлади? У ёлвориш ва тавба тазарруъ қилиш билан бўлади. Яъни Аллоҳ таолога ожизлигимизни, фақир ва қашшоқлигимизни шикоят қиламиз.
Аёллар турмуш ўртоғига ва Аллоҳ таолонинг эҳтиромига эҳтиёжлари бор. Ҳўп яхши, шундай экан (дуо қилиш лозим). Бореъ субханаҳу ва таоло мавжуд, У айтади:
"Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки тўғри йўлни топсалар". (Бақара сураси 186 оят)
Биз қизларимизга яна шуни насиҳат қиламизки, улар ўзларига Аллоҳ таоло томонидан берилган ҳис-туйғу имтиёзини Аллоҳга эриштирадиган сармоя қилиб олсинлар.

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш