Сарвари коинот жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг муборак сўзларидан биз биламизки Аллоҳ ҳақ субҳонаҳу ва таъолонинг амри билан Байтуллоҳ (каъба) бино қилингандан сўнг жаннатдан ҳажарул асвад тоши келтирилган. Байтуллоҳни тавоф қилишнинг бошлаш ўрнини билдириш учун уни каъбанинг қуёш чиқадиган томондаги (шарқий) бурчагига қўйилган. У жаннатдан чиққан вақтида жуда нурли бўлиб макка шаҳрини ва атрофни нурафшон этиб ёритиб турар эди. Фитрат замонларида, яъни икки пайғамбар оралиғи (бир пайғамбар вафотидан кейин ундан кейинги пайғамбар келгунча бўлган муддат)да инсонлар диндан узоғлашган замонларда ҳам каъбани тавоф килиш одати бор эди. Лекин уларга каъбани зиёрат қилиш одобини ўргатишга дин олимлари қолмаган эди. Поклик, ғусл-таҳорат, сатри-аврат (Аллоҳ буюрган кийиниш одоби) каби ишларни одамлар унутгандилар. Ана шундай сифатли араб мушриклари, тахоратсиз, эр-хотинлар тавоф қилганлар, одатлари бўйича Ҳажарул асвадга юз-кўз, қўлларини суртишар эди. Мана шу одобсизликлар боис муборак тошнинг илгариги нури кўтарилган. Аввалда нурли “Ҳажарул асъад” ( Муборак тош) деб аталган, гуноҳкор инсонлар касри билан нурлари сўниб “Ҳажарул асвад” (қора тош) дед атала бошланган. Бу муборак тош зоҳирий ҳусни жамолидан ажраган бўлса ҳам, маънавий файзу илоҳийси абадийдир. Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қиладилар.
Қиёмат кунида Аллоҳ ҳақ субҳонаҳу ва таъоло Ҳажарул асвадни кўрар кўзлик, сўзлар тиллик қилиб олдинги ҳусни жамолига қайтаради, ихлос билан уни зиёрат қилувчиларнинг иймонига Аллоҳ ҳақ субҳонаҳу ва таъоло олдида гувоҳлик беради. Оиша онамиздан қилинган ривоятда жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом шундай дейдилар.
“Эй мўъминлар! Ҳажарул асвадни кўп зиёрат қилинглар. Уни ғанимат билинглар, бир кун бўлурки, одамлар Байтуллоҳни кечаси тавоф қилурлар, эрталаб турганларида Ҳажарил асвадни топа олмаслар. Чунки жаннатдан чиққан барча нарсани Аллоҳ таъоло қиёмат олдидан яна жаннатга қайтарур” дедилар.
Хон Хўжа Эшон Бобо жомеъ масжиди имом хатиби Қ.Ибрагимов