Савол: Умра қилаётган киши барча амалларни қилиб булиб, соч олдириб эҳромдан чиқгандан кейин, ватанга кетгунича қолган бошқа кунлари ҳарамга келганда оддий кийимларида, Каъбани тавоф килиб, сунг намоз, қуръон уқиб, дуолар қилиб ҳарамда ибодатда булса буладими?- ёки тавоф килгандан кейин Сафо ва Марвада саъй хам қилиши керакми?
Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
Жавоб: - Сафо ва Марвада саъй қилиш фақат ҳаж ва умрада бўлади. Бошқа вақтда тавоф етарли бўлади. Четдан келганлар учун нафл намоздан кўра тавоф афзал бўлади. Кўпроқ тавоф қилиш керак.
манба: Islom.uz