Ҳафса бинти Умар розиёллоҳу анҳу бир куни Фотима онамизнинг ҳазрати Алига қилаётган хушмуомалалари ва атрофларида гирди-капалак бўлишларини кўриб: “На мунча эрингизнинг олдида ўзингизни худди чўри қуллардек тутасиз, ахир сиз ҳур аёл-ку” деганларида шундай жавоб бердилар:
Деди: “Қасдим менинг Тангрим ризоси”
Битар ул ўртада эр муддаоси
Икки тоат муяссардур бир ишда,
Нечук бўйинсунмай амр айламишда”
Биз мусулмонлар қизларни мана шу йўсинда тарбиялашимиз зарур. Намозхон мусулмон эр “Сени тарбиялаган ота-онангга раҳмат, Аллоҳ Ўзи уларни сийласин”, деб дуои хайр қилишлиги билан сиз жаннат йўлига эришасиз. Сиз бу тарбиянгиз билан нафақат бир мусулмонни хурсанд қилаяпсиз, балки келажакда келаётган уммат учун бир чиройли бир тарбиячи тарбияладингиз.
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قِيلَ لِرَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- أَىُّ النِّسَاءِ خَيْرٌ قَالَ « الَّتِى تَسُرُّهُ إِذَا نَظَرَ وَتُطِيعُهُ إِذَا أَمَرَ وَلاَ تُخَالِفُهُ فِى نَفْسِهَا وَمَالِهَا بِمَا يَكْرَهُ ».
“Ё Расулаллоҳ, аёлларнинг қайси бири энг яхши?” “Қараганингда сурур бағишлайдиган, буюрганингда сўзсиз бажарадиган ва ҳатти-ҳаракатида ва молида сенга ёқмайдиган ишларни қилмайдиган хотин энг яхши хотиндир”
Мусулмон эрни кўзини қувонтирадиган нарса аёлнинг кийинишда, юриш-туришда ва сўзида ҳаёли бўлиши, Худонинг ибодатида бўлиши ва ҳар қандай вазиятда эрини хурсанд қилиши. Қизларимизни тарбиялаётган ёшлигидан мана шу жабҳаларига диққат қилайлик. Эрига итоатли бўлиши, магар Худога гуноҳкор бўлмайдиган бўлса, бундай тарбияда оилада қиз бола дадасига сўзсиз итоат қилиши, эркаланиши ўз меъёрида. Агар уйда акаси бўлса, албатта акаси билан ҳам маслаҳат қилиши. Уйдаги маҳрам эркаклардан олдин гапирмаслиги ва овози баланд чиқмаслиги керак. Оилада қизларни тарбиясини тамоман онасига топшириб қўймайлик. Балки эркак қонун чиқарувчи, онаси эса фармонни бажарувчи бўлсин.
Агар оилада хотин киши итоатли ва фаросатли бўлса, ўша оиланинг бахтли бўлишига сабабчи бўлади. Чунки кўпинча оилаларнинг бузулишига 90% аёллар сабабчи бўлади. Оила бузилса, иккита катта қавм қудалар бир-бирига душман бўлиб қолади, етимхоналарда етимлар кўпайишига сабабчи бўлади. Бир етимхонанинг пештахтасида шундай ёзувлар ёзилган экан:
“Ҳой она, Сен бу остонага Меҳр деган ниҳолни ташлаб кетаяпсан. Ундан Қаҳр деган дарахт ўсиб чиқиши эсингда бўлсин!”
Қизимизни фақат чиройига маҳлиё бўлиб юрмайлик, чиройли чеҳра, чиройли кийим. Чунки инсоннинг гўзаллиги юзи ва кийими билан балки унинг ботиний гўзаллиги билан гўзалдир. Шу ўринда машҳур ёзувчи-адиб Тоҳир Маликнинг ўхшатмаларини келтирсак мақсадга мувофиқ бўларди:
“Дарҳақиқат, гўзаллик биргина қоматнинг келишганида ё чеҳранниг чиройида эмас. Бу фақат ташқи сурат, яъни китоб муқовасидай гап. Тўғри, номи кишини ҳайратда қолдирадиган, муқоваси ниҳоятда чиройли безалган китобни кўрганингизда беихтиёр китобни қўлингизга оласиз. Лекин исми жисмига ярашадими, яъни мазмуни ҳам муқова безагидай гўзалми сиз уни ўқиганингиздан кейин биласиз. Яхши бўлса, ўқиган сарингиз ўқигингиз келади – роҳатланасиз. Ёмон бўлса-чи? Энсангиз қотади, сиз уни дабдабали исмига ҳам, чиройли муқовасига ҳам қарамай, ташлаб қўясиз”
Шунинг учун ҳам, Пайғамбаримиз (Соллолоҳу алайҳи васаллам) айтганларидек:
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « إِنَّ اللَّهَ لاَ يَنْظُرُ إِلَى صُوَرِكُمْ وَأَمْوَالِكُمْ وَلَكِنْ يَنْظُرُ إِلَى قُلُوبِكُمْ وَأَعْمَالِكُمْ ».
“Албатта, Аллоҳ таоло сувратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди ва лекин қалбларингизга ва амалларингизга назар қилади”.
Ҳазрати Сўфи Оллоҳёрнинг ажойиб байтлари бор.
Узулмас солмани бўйнингга солма,
Агарчи олмадур рухсори, олма.
Дами айшики бўлғай охири сард,
Ани хушлаб қабул этма узун дард.
عن أنس بن مالك قال سمعت رسول الله صلى الله عليه و سلم يقول : "من تزوج امرأة لعزها لم يزده الله إلا ذلا ومن تزوجها لمالها لم يزده الله إلا فقرا ومن تزوجها لحسنها لم يزده الله إلا دناءة ومن تزوجها لم يتزوجها إلا ليغض بصره ويحصن فرجه أو يصل رحمه بارك الله له فيها وبارك لها فيه".
“Ким насаби обрўйи учун уйланса, Аллоҳ унга хорликни зиёда қилади. Ким унга молу мулки учун уйланса, Аллоҳ унга фақирликни зиёда қилади. Ким унга чиройи учун уйланса, Аллоҳ унга пасткашликни зиёда қилади. Ва кимики, аёлга фақат кўзини ҳаромдан тўсиш ва авратини ҳаром ишлардан сақлаши учун фарзанд кўришни ирода қилиб, уйланса, Аллоҳ унга ва аёлига барака беради”
Нурота туман “Шакарак” масжиди имом хатиби У.Саидов