Рамазон ойининг рўзаси – Ислом динининг 5 асосидан бири бўлиб, пайғамбар юборилган ҳар бир уммат учун фарз қилинган. Диннинг устуни ва таянчи намоз бўлса, жамиятники закот, руҳники эса рўзадир. Аллоҳ таоло Ўзининг бандаларига буюриб деди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ * أَيَّامًا مَّعْدُودَاتٍ
“Эй мўминлар, сизларга ҳам, худди сиздан олдин ўтганларга фарз қилинганидек, саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди, шоядки, тақво қилсангиз” (Бақара сураси 183-184 оятлар)
فَمَن شَهِدَ مِنكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ
“Сизлардан ким ўша ойда ҳозир бўлса, бас, рўзасини тутсин” (Бақара сураси 185оят)
Бизнинг хонадонларимизга азиз бир меҳмон ташриф буюрмоқда. У шундай ҳурматлики, ким уни чин қалбдан, хурсандчилик билан қарши олса, икки дунё саодатига эришади. У меҳмоннинг хайру баракаси чексиз, раҳмату мағфирати кенгдир. У ҳам бўлса – Рамазони шариф ойи. Энди бундай хайру баракали меҳмон кутиш учун хонадонларимиз озода ва тоза бўлмоқлиги, ўзларимизни сабрли қилайлик. Бу қандай бўлади? бир кишидан сўрасангиз: “Энди ҳамманинг бошида бор савдо, ўлим ҳаммага келади. Сиз нима тайёргарлик кўрдингиз?” деб сўралса, кўпчиликнинг жавоби шундай бўлади: “Ҳа, биз тайёр, аллақачон мозордан сағона тайинлаб қўйганмиз, 10 метр кафанлик олиб қўйганман, маросимга анча пул жамлаб қўйганман”, у-бу гапларни гапиришади. Аммо қазоларини, яъни Аллоҳ таоло олдидаги аввалги-зарур қарзларни, қазо намозлар, қазо рўзалар, қўни- қўшни, яқин –қариндошнинг ҳаққи адо қилиндими йўқ-ми, бандани ҳаққи адо қилиндими йўқ-ми бу амаллар ҳақида фикр қилинмайди. Худди шу каби Рамазон рўзасига тайёргарлик кўрдингизми дейилса: “Бир қоп ун, 10 кило гўшт лаҳм жойидан, сабзи-пиёз, ширинликлар ва ҳоказо” ҳақида зикр қилинади. Аммо Рамазондан мақсад пешин овқатини ифторлик билан қўшиб ейишликмас, балки оч қолиш риёзат чекиш дегани, балки ёмон одатлардан қутулиш дегани, нафс истакларидан тийилиш дегани, фақат бир ойгина, 11 ой эмас, бир ой очлик ҳолида сабр қилиб, хурсандчилик билан Аллоҳ таолонинг амрини адо этиш дегани.
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « أُعْطِيَتْ أُمَّتِى خَمْسَ خِصَالٍ فِى رَمَضَانَ لَمْ تُعْطَهَا أُمَّةٌ قَبْلَهُمْ: خُلُوفُ فَمِ الصَّائِمِ أَطَيْبُ عِنْدَ اللَّهِ مِنْ رِيحِ الْمِسْكِ وَتَسْتَغَْفِرُ لَهُمُ الْمَلاَئِكَةُ {لهم الحيتان} حَتَّى يُفْطِرُوا وُيَزَيِّنُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ كُلَّ يَوْمٍ جَنَّتَهُ ثُمَّ يَقُولُ: "يُوشِكُ عِبَادِى الصَّالِحُونَ أَنْ يُلْقُوا عَنْهُمُ الْمَئُونَةَ وَالأَذَى وَيَصِيرُوا إِلَيْكِ" وَتُصَفَّدُ فِيهِ مَرَدَةُ الشَّيَاطِينِ فَلاَ يَخْلُصُوا فِيهِ إِلَى مَا كَانُوا يَخْلُصُونَ إِلَيْهِ فِى غَيْرِهِ وَيُغْفَرُ لَهُمْ فِى آخِرِ لَيْلَةٍ ». قِيلَ يَا رَسُولَ اللَّهِ أَهِىَ لَيْلَةُ الْقَدْرِ قَالَ « لاَ وَلَكِنَّ الْعَامِلَ إِنَّمَا يُوَفَّى أَجْرَهُ إِذَا قَضَى عَمَلَهُ ».
“Умматимга Рамазон ойида олдинги умматларга берилмаган бешта хислат берилган: 1. Рўзадорнинг оғзида пайдо бўладиган нохуш ҳид Аллоҳ таоло наздида мушку анбар ҳидидан ҳам хушбўйроқдир. 2. Ифтор вақтигача рўзадорларга барча фаришталар истиғфор айтиб, дуо қиладилар, (бошқа бир ривоятда дарёдаги балиқлар ҳам истиғфор айтадилар). 3. Аллоҳ таоло ҳар куни жаннатини зийнатлайди, сўнгра жаннатга қараб: “Менинг солиҳ бандаларимнинг дунё машаққатларини ортга ташлаб, сенинг ҳузурингга келишлари яқиндир” дейди. 4. Бу ойда исёнкор шайтонлар кишанланади, шу сабаб улар ўзга ойлардаги каби ёмонликлар қила олмайди. 5. Рамазон ойининг охирги кечаси рўзадорларнинг гуноҳлари мағфират қилинади”. Саҳобалар сўрашди: “Ё Расулуллоҳ, бу қадр кечасида бўладими? Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам.: “Йўқ, балки хизматчига бериладиган ҳақ у вазифасини адо этганидан кейин тўлиқ берилади” деб марҳамат қилдилар”.
Ушбу ҳадиснинг шарҳида машҳур муҳаддис олим Муҳаммад Закариё Кандеҳлавий шундай сўзларни айтадилар:
1. Рўзадорнинг оғзида пайдо бўладиган нохуш ҳид Аллоҳ таоло наздида мушку анбар ҳидидан ҳам хушбўйроқдир. 1. Аллоҳ таоло охиратда рўзадор кишига мукофот тарзида бу нохуш ҳиднинг ўрнига абадий хушбўйликни ато қилади. 2. Қиёмат куни қабрлардан қайта турилганида рўзадорларнинг оғзидан мушку анбардан ҳам зиёда хушбўй ҳид таралиб туради. 3. Бу дунёда ҳам рўзадор кишининг оғзидаги нохуш ҳид Аллоҳ таоло наздида мушку анбардан хушбўйроқ бўлиб, муҳаббат бобига тегишли маънодир. Чунки бир кишини чин муҳаббат билан севсак, унинг нохуш ҳиди ҳам ёқимли туюлиши сир эмас. Яъни, ҳадиснинг маъноси рўзадор мўмин Аллоҳ таолонинг даргоҳида маҳбуб бандага айланади. Чунки рўза Аллоҳ таолога энг маҳбуб ибодат. Қудсий ҳадисда:
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ «إِنَّمَا يَذَرُ شَهْوَتَهُ وَطَعَامَهُ وَشَرَابَهُ مِنْ أَجْلِى فَالصِّيَامُ لِى وَأَنَا أَجْزِى بِهِ ».
“Бандаларим фармонимни тутиб, ейиш, ичиш ва ҳамма хоҳишдан кечдилар, шунинг учун уларнинг ажру савобларини ўзим бераман”.
Яна бир ҳадисда:
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : « إن لكل شيء بابا ، وإن باب العبادة الصيام »
“Ҳар бир нарсада эшик бўлгани каби ибодатларнинг эшиги бу рўзадир”.
Яъни, рўзадорнинг қалби нурли бўлиб, руҳи қувватланиб, жасади сабрли бўлиб қолганлиги сабабли барча ибодатлар учун йўл очилади. Шу ўринда бир масалани баён қилиб ўтамиз. Рўзадорнинг оғзида пайдо бўладиган нохуш ҳид ҳақидаги ҳадисларни ўрганиб чиқиб, баъзи уламолар рўзадорларни аср намозидан кейин мисвок ишлатишдан қайтаришган. Бизнинг ҳанафий мазҳаб имомларимиз мисвокни ҳар вақт, ҳатто аср намозидан кейин шомгача ҳам ишлатишга рухсат беришади. Уларнинг фикрича, ҳадисларда ворид бўлган нохуш ҳид рўзадорнинг ошқозонида у бўш қолиши натижасида пайдо бўлади, тишлари орасидан чиқмайди, шу сабабли ҳар вақт мисвок ишлатиш мумкин.
2. Ифтор вақтигача рўзадорларга барча фаришталар истиғфор айтиб, дуо қиладилар, (бошқа бир ривоятда дарёдаги балиқлар ҳам истиғфор айтадилар). Рўзадорлар ҳаққига фаришталар истиғфор айтиб, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтиб, дуо қилишади. Бу сўздан мақсад дуо қилувчиларнинг ниҳоятда кўплигини баён қилишдир. Бунга “Марям” сурасининг 96-ояти далил бўлади:
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ سَيَجْعَلُ لَهُمُ الرَّحْمَنُ وُدًّا
“Иймон келтириб, солиҳ амалларни бажарган зотлар учун Раҳмон (сифатли Парвардигор махлуқлари қалбида) муҳаббат пайдо қилади”
Бир ҳадиси шарифда айтилади:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:"إِنَّ اللَّهَ إِذَا أَحَبَّ عَبْدًا، قَالَ لِجِبْرِيلَ: إِنِّي أُحِبُّ عَبْدِي فُلانًا فَأَحِبَّهُ، فَيُحِبُّهُ جِبْرِيلُ، وَيَقُولُ لأَهْلِ السَّمَاءِ: إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ عَبْدَهُ فُلانًا فَأَحِبُّوهُ، فَيُحِبُّهُ أَهْلُ السَّمَاءِ، وَيُوضَعُ لَهُ الْقَبُولُ فِي الأَرْضِ".
“Агар Аллоҳ таоло бир бандасини яхши кўрса, Жаброил а.с.ни чақириб, унга дейди: “Менга фалон бандам суюклидир. Сен ҳам бу бандамни яхши кўргин”. Жаброил а.с. бу бандани яхши кўриб, дўст тутадилар. Сўнгра осмон аҳлига (фаришталарга) нидо қиладилар: “Фалон бандани Аллоҳ севади. Сизлар ҳам у бандани севинглар”. Бутун осмон аҳли бу бандани яхши кўриб, дўст тутадилар. Сўнгра бу банда ер юзидаги барча махлуқлар томонидан севилади. Шу сабабли уни ҳатто сувдаги балиқлар ҳам севади ва ҳаққига истиғфор айтиб, дуо қилади”.
3. Аллоҳ таоло ҳар куни жаннатини зийнатлайди, рўзадорлар дунёда Аллоҳ таолонинг маҳбуб бандалари экан, охиратда жаннат уйининг улуғ меҳмонлари бўлишади. Аслида меҳмон келишидан олдин уйларга хўшбўйлик бериб, ҳозирлик кўрилади. Аллоҳ таоло бандаларига ниҳоятда меҳрибон Зот. Шу сабабли Рамазон ойида бандаларининг тоат-ибодатларидан рози бўлувчи улуғ Раббимиз охиратда биз мусулмонларни жаннат боғларида меҳмон боғларида меҳмон қилади.
4. Бу ойда исёнкор шайтонлар кишанланади, шу сабаб улар ўзга ойлардаги каби ёмонликлар қила олмайди. Исёнкор шайтонлар кишанланади. Натижада бу муборак ойда гуноҳлар сони кескин камаяди. Барчамиз бу ҳолга гувоҳ бўламиз. Зеро, муборак Рамазон ойи кириб келиши билан энг қабиҳ ишлардан бири ароқхўрлик камайиб, бу ой ҳурматидан кўпчилик бу ҳаром ичимликни ичишдан тўхтайди. Бошқа гуноҳлар ҳам камаяди. Аммо баъзи гуноҳлар содир бўлиб туради. Бу ҳолат ҳадис мазмунига зид эмас. “исёнкор шайтонлар” сўзидан мурод шайтонларнинг катталаридир. Ҳар бир инсоннинг ўз шайтони мавжуд. Кичик шайтонлар эса душманлигини давом эттираверади. Аммо рўзадор ихлоси, рўзаси улардан ғолиб келади. Чунки рўза туфайли саркаш нафснинг шаҳвоний қуввати кесилади.
Мана шу ерда Имом Ғаззолийнинг ажойиб сўзларини келтириш ўринлидир. Ифторда ҳаром ва шубҳалик таом ема! Ва ҳалол таомни ҳам кўп ема! Чунки рўзадан мақсад шаҳвати нафсонийни кам қилишдир. Кўп ейишлик ила шаҳват зиёда бўлади. кўп еб, шаҳват зиёда бўлса ва нафс кучаяди-да, кичик шайтонларга гуноҳ амални қилдиришликка йўл топилади. Агар қорин ярим оч бўлса, қалб софланади, балки суннати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам бўлади ва шу билан бирга инсон атрофидаги оч фақирлар аҳволини тушуниб етади.
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « رُبَّ صَائِمٍ لَيْسَ لَهُ مِنْ صِيَامِهِ إِلاَّ الْجُوعُ وَرُبَّ قَائِمٍ لَيْسَ لَهُ مِنْ قِيَامِهِ إِلاَّ السَّهَرُ ».
“Баъзи рўзадорлар борки, уларга рўзаси учун очликдан ўзга нарса бўлмас. Баъзи тунда бедор бўлганлар борки, уларга бедорлиги учун уйқусизликдан ўзга нарса бўлмас”.
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- :« مَنْ لَمْ يَدَعْ قَوْلَ الزُّورِ وَالْعَمَلَ بِهِ وَالْجَهْلَ فَلَيْسَ لِلَّهِ حَاجَةٌ أَنْ يَدَعَ طَعَامَهُ وَشَرَابَهُ ».
“Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни тарк қилмаса ва ахмоқлик қилмаса, уни рўза тутишлиги, яъни чанқаб оч юрганига Аллоҳ таолонинг эҳтиёжи йўқ”
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم : خَمْس يُفَطِّرْنَ الصَّائِم : الْكَذِب , وَالْغِيبَة وَالنَّمِيمَة وَالنَّظَرُ بِالشَّهْوَةِ, وَالْيَمِين الْكَاذِبَة
“Беш нарса рўзани синдиради: ғийбат қилиш, ёлғон гапириш, гап ташиш, номаҳрамга шаҳват билан қараш ва ёлғон қасам ичиш”
Омманинг рўзаси – олдин тафсилоти ўтганидек, қорин ва фаржнинг шаҳватини қондиришдан тийишдир.
Хос кишиларнинг рўзаси – қулоқ, кўз, тил, қўл, оёқ ва бошқа аъзоларни гуноҳлардан тийишдир. Булар солиҳ бандалардир.
Хос кишилар хосроғининг рўзаси эса – ўзни оғир ташвишлар ва дунёвий фикрлардан рўза туттириш, Аллоҳ таоло зикридан бошқа нарсани батамом тўсишдир. Бу рўзада оғиз очилиши Аллоҳ таоло ва охират кунидан бошқани фикрлаш, яъни дунёни ўйлаш билан ҳосил бўлади. Бу пайғамбарлар, сиддиқлар ва муқарраб зотлар даражасидир.
Демак, киши кам еб, кам ухласа нафсини тарбияла олди. Рамазон ойи эса нафсларни тарбиялаш, покланиш ва чиниқиш ойидир. Бу улуғ ойнинг улкан фазилатлари ва беҳисоб ажру савобларига эришиш учун банда икки нарсани нафс ва ўзидаги шайтонни Худонинг инояти билан жиловлаши керак ва Рамазон ойи мана шунга тўла имконияти мавжуд ойдир.

Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов