Баъзида ибодатларимизни бекаму-кўст бажаришга шошиламиз. Лекин хайру саховат қилишликдан йироқ бўлиб қоламиз. Аммо айнан ана шу амалимиз биз билан охиратгача хамкоримиз бўлиб дўзахдан соябон эканлигини англаб етмаймиз. Негаки, бу дунё неъматлари бизни охират ишқидан бенасиб қилиб қўяди. Бордию агар бир дона хурмо ёки шу баробарида садақа қилса, қиёматда бир тоғ миқдорида савоб топади. Садақа эгасига олтита хислат берилар экан.
Биринчи-садақа сизни ҳар хил балолардан мухофаза қилади.
Иккинчи-берган садақангиз ўзингизга табиб бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Беморингизни садақа билан даволанглар”-дедилар.
Учинчи-садақангиз Аллоҳнинг ғазабини ўчиради.
Тўртинчи-садақангиз боис ёру-биродарлар ўртасида меҳр-мухаббат уйғонади.
Бешинчи-садақа кўнгилни соф ва мулойим қилади. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи вассаллам: Бир-бирингизга ҳадя улашинг, шунда ўртангизда меҳр-мухаббат пайдо бўлади” дедилар.
Олтинчи-садақа умрни узайтиради. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи вассаллам: “Садақа балони қайтаради ва умрни узайтиради”-дедилар.
Бир куни бир аёл Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи вассалламнинг олдиларига келиб тушини баён қилди. Ё Расулуллоҳ оилам ва онам доим ибодатда эдилар. Бир туш кўрдим, тушимда қиёмат бўлибди. Онамни дўзахни бир водийсида кўрдим, бир қўлида чарви, бир қўлида бир парча латта бор бўлиб, дўзахнинг олови қайси тарафдан келса шу томонга тутиб ўчирар эди ва ўзини ҳимоя қилар эди. Шунда онамга онажон ҳар доим ибодатда эдингузку-нимага бунақанги азобга қолдингиз десам, болам ибодат қилибману бахиллик қилиб садақа ва саховат қилмабман, ҳалиям шу чарви билан бир парча латтани саховат қилган эканман, шулар жонимга оро кирди. Отанг-сахий эди, отанг жаннатга ўтиб кетди дебди она. Шундан сўнг, жаннатда отасини ҳавзу кавсар суви бўйида Абу Бакр Сиддиқ, ҳазрат Умар, ҳазрат Усмаон, ҳазрати Али розияллоҳу анҳулар, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи вассаллам билан бирга кўрганини айтди.
Демак, ҳар биримиз ибодатларимизни саховат-садақалар билан мукаммал қилиб охиратимиз пойдеворини тиклаш учун шошилайлик!
Навоий вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова