Аллоҳ таоло инсонга беҳисоб неъматлар берган, у ўзига берилган неъматларни дунё ва охират ҳаёти учун фойдали бўлган йўлда ишлатмоғи лозим.
Аллоҳ таоло бизларни риёкорлик, хўжакўрсинлик, манмансирашлик каби ножоиз ишлардан тийилиб, Ўзининг розилигини истаган ҳолда ҳаёт кечирмоғимзга буюради, ҳамда барча ишларимизни меёрида қилмоғимизни ва ҳаддан ошмаслигимизни талаб қилади.
Қуръони Каримда:
“Шунингдек, енглар ва ичинглар, (лекин) исроф қилманглар! Зеро, У исроф қилгувчиларни севмайди, (Аъроф сураси 31-оят) дейилган.
Бизнинг ўлкамизда исрофнинг турли хиллари мавжуд. Жумладан, "бу давлатники" деган нотўғри тушунча билан уйимизда, электр токи ва сув каби умумий истеъмол воситаларини керагидан ортиқча сарфлаймиз. Масалан, бир дона гугурт чўпини ишлатмаслик учун кун бўйи газ плитасидаги газни ўчирмаймиз ва ёки ичимлик сувидан оқилона фойдаланмаймиз ва ҳоказо. Ахир бу билан биз қайсидир биродарларимизнинг ҳаққини суиистеъмол қиляпмизми, ёки бу давлат, бу ватан ўзимизники эканлигини ҳали ҳам тушуниб етмадикми?.
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
"Иқтисод қилган кимса камбағал бўлмас, маслаҳат қилган пушаймон бўлмас" (Мишкотул Масобиҳ).
Исрофгарчилигимизнинг яна бир мисоли – бу марака маросимлардаги исрофгарчилик. Бунга нафақат жойлардаги оқсоқоллар, барчамиз бирдек ҳаракат қилиб, жиддийроқ ёндошилса яхши бўларди.
Шариатимиз мўминларни барча нарсада, хусусан, маърака маросимларда ҳам мўътадил-ўртамиёна бўлишга буюради. Қуръони Каримда Аллоҳ таоло айтади :
"Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида – мўътадилдир" (Фурқон сураси 77-оят).
Шу ўринда неъматларнинг уволи ҳақида ҳам айтиб ўтсак. Бугунги кунда миллий бойлигимиз, оқ олтин ҳисобланган пахта ҳосилини йиғиб олиш қизғин давом этмоқда. Албатта бу ҳосилни етиштиришни ўзи бўлмаган. Қанча меҳнат, қанча маблағ сарф бўлган. Деҳқонларимизнинг қилган бу меҳнати халқимизнинг ризқу-рўзидир. Шу боис, бу ҳосилни ёғинли кунларга қолдирмасдан, увол қилмасдан териб олишда барчамиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.
Сўзимиз охирида барчасига хулоса қилиб айтамизки: Агар ортиқча бойлигингиз-маблағингиз бўлса тиригу ўликка манфаати ва савоби тегсин десангиз шу маблағлар билан аввало фарзандларингизни, сўнг қавму-қариндошлар ва маҳалла-кўйингиздаги ночор оила болаларини ўқитишга ёрдам беринг, билимли ва маърифатли бўлишларига сабабчи бўлинг ва ёки қишлоқ ҳудудларида бўлсангиз кўприк, йўллар каби халқнинг эхтиёжи тушадиган нарсаларга моддий ёрдам беринг. Ана ўшанда сиз истаган савоб ва садақаи жориялар бўлиб, икки дунё саодатига эришасиз, иншааллоҳ.

Умаров Абдуғани
Хатирчи туман “Учқора” жоме масжиди имом хатиби ноиби