Аввало, сафар бу машаққатли, масъулиятли иш эканлиги, кетиш олдидан оила аъзолари, маҳалла кўй ва давлат олдидаги қарзларни адо этиб, сўнгра йўлга отланиш лозим. Бировни норизо қилиб, бировни қарғишига учраб хорижга жуфтакни ростлаш ҳеч кимга фойда бермаган. Аксинча, кишининг ўша юртларда хор-у зор бўлишига, бекафан кетишига сабаб бўлган. Аммо, ҳалол меҳнат илинжида, ёки бирор яхшиликни кўзлаб сафар қилишнинг гуноҳи йўқдир. Фақат мусофир юртларда ҳушёрликни қўлдан бой бермаслик, уни уйда кутиб турган аҳли-оиласи, қариндош-уруғларининг аҳволини унутмаслик лозим.
Айниқса, бегона юртларда дин номидан бузғунчилик ишларини қилиб юрган тоифа ва жамоатлар таъсирига тушиб қолмаслик лозим. Улар ташқи кўринишидан, гап-сўзларидан мусулмонликни даъво қилишсада, аслида мусулмонлар ўртасига ихтилоф солаётган, улар ўртасида турли мутаассиб ва бузғунчи ғояларни тарқатаётган кишилардир. Уларнинг баъзи эътиқодлари юртимизда амал қилинаётган анъанавий ислом таълимотларига зиддир.
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган мана бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча фирқалардан узоқда бўлиш кераклигини буюрганлар:
فاعتزل تلك الفرق كلّها و لو ان تعض بأصل شجرة حتى يدركك الموت و أنت على ذلك
“Бу фирқаларнинг барчасидан узоқ бўл, гарчи дарахтнинг илдизини чайнаб юриб ўлиб кетадиган бўлсанг ҳам. Сен улардан узоқ бўлган ҳолда ўлиб кетсанг ҳам майли!” (Бухорий, 4/3606).
Юқоридаги ҳадиси шарифга кўра, барча фирқалардан ва оқимлардан узоқ бўлмоқ керак, улардан ўзни асрамоқ лозим! Бир гуруҳ фирқа ва оқимлар тўпида эмас, жуда кўпчилик мусулмонлар ҳамжамиятида яшамоқ керак. Чунки, мазкур ҳадиси шарифнинг аввалида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай демишлар: تلزم جماعة المسلمين و إمامهم – “Мусулмонлар жамиятини ва уларнинг имомини лозим тутасан!”. Яъни, доимий келаётган, кўпчилик мусулмонлар эргашаётган имомларга эргашиб, мўмин-мусулмонлар жамиятини ўзингга лозим тутиб қоласан.
Зотан, фирқа ва оқимлар ҳамма вақт мусулмонларнинг озчилигини ташкил қилади. Буни унутманг! Иккинчидан, доим улар ўзларини ҳақ деб биладилар. Барчалари ўзларини аҳли суннат ва жамоатдан деб ҳисоблайдилар ҳамда бошқаларни айблайдилар. Бизнинг ота-боболаримиз ҳамда анъанавий ислом ва мазҳаб амалиётларидан уларнинг фарқли жиҳатлари бўлади.
Шунингдек улар, ўз жамоаларига турли жимжимадор номлар “Имом Бухорий катибаси”, “Мусулмон биродарлари”, “Ислом арслонлари” сингари номларни қўйиб олишади. Бу баланд-парвоз гаплару, номларга учмаслик, уларнинг пуч ғояларига алданиб қолмаслик лозим. Бу фирқа ва гуруҳларнинг асосий белгилари:
1. Мусулмонлар истиқомат қилаётган, конституцион тизимга эга, демократик давлатларни куфр давлати дейишади.
2. Давлатни конституция асосида бошқарадиган давлат раҳбарларини кофир ёки тоғут дейишади.
3. Конституция асосида бошқариладиган бундай давлатлардан хижрат қилиш, яъни чиқиб кетиш керак дейишади.
4. Ана шу давлатлардаги дин арбоблари, имом-хатибларни ҳақни гапирмайдиган, давлат белгилаб берган сўзларни айтувчи “сарой муллалари” деб аташади. Бундай дин арбобларига эргашиб бўлмайди, уларнинг гапига қулоқ тутилмайди дейишади.
5. 8-март, Наврўз ва янги йил байрамларини нишонлаш ҳаром, бу байрамлар куфр байрамлари дейишади.
6. Динни сиёсийлаштиришга ҳаракат қилишади. Давлатларда динга қарши кураш бўлаётгани, мусулмонларга жабр-ситам кўрсатилаётганини айтишади. Бундай давлатларга қарши жиҳод қилиш кераклиги, у ерда қийналаётган мусулмонларга ёрдам бериш фарз эканлигини айтишади.
Улар ушбу ғояларни тарқатишда турли воситалардан, жумладан, газета ва журналлар, аудио ва видео материаллардан, интернет тармоғидаги сайтлар ва ижтимоий тармоқлардаги гуруҳлардан фойдаланишади.
Анъанавий исломга зид, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бу маълумотларни ўзбек тилида маъруза қиладиган, уларниннг наздида бизнинг имомлар гапира олмайдиган “ҳақни” айтувчи оратор-маърузачилар бор.
Аудио ва видеомаърузалари “YOUTUBE”, “odnoklassniki”, “facebook”, “telegram”, “вконтакте” ва бошқа ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларда тарқалган бўлиб, буларнинг пуч ғояларига, чақирувларига алданиб қолмаслик зарур.
Фирқалар ва оқимларга номни доимо жумҳур уламолар, анъанавий мазҳабдагилар, аҳли суннат ва жамоатнинг ҳақиқий аъзолари қўядилар. Фирқа ва оқим аъзолари бу номларни ўзлари инкор қилишлари мумкин. Мўътазилийларга номни буюк тобеъин Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ қўйганлар. Хаворижларга номни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўйганлар, деган фикр мавжуд. Фирқа ва оқимларнинг номлари алоҳида кўринишларидан, раҳбарларининг номларидан, келиб чиққан жойлари номидан, яққол кўринадиган асосий ақидаларидан олинган бўлади. Буни ҳамиша эсда тутинг!
Фирқа ва оқимлардагиларнинг айримларининг амалиёти ва ақидалари аҳли суннат ва жамоатга жуда яқин кўринишда бўлиши мумкин. Яъни намозда, рўзада ёки бошқа диний амалларда фарқ қилмайди. Масалан, ҳақиқий ҳанафий уламоларнинг ақидаси тўғри ҳанафий шогирдлари шу хилда фирқа ва оқим вакиллари бўлиши мумкин. Ана шундай фирқа ва оқимларнинг раҳбарлари эса ўша фирқа ёки оқимни яхши ниятда ташкил қилган ҳаққоний олим, ҳақиқий аҳли суннат ва жамоат аъзоси бўлиши ҳам мумкин. Ҳақиқий аҳли суннат ва жамоатдан бўлгани боис у ҳатто раббоний олим, улуғ авлиё ҳам бўлиши мумкин. Бу нарса эса сизни алдаб қўймасин! Ўша фирқа ва оқим қандай ниятда ташкил қилинган бўлмасин, унинг раҳнамолари нақадар яхши инсонлар, нақадар буюк уламолар бўлмасин, лекин алоҳида кўринишлари, мусулмонлар ҳамжамиятидан ажралиб, озчилик билан алоҳида бўлиб олишларининг ўзи, кўпчилик мусулмонлар уларнинг алоҳида кўринишига қараб, алоҳида ном қўйиб қўйишининг ўзи уларни аҳли суннат ва жамоатдан чиқариб қўяди. Буни унутманг!
Мусулмон кимса раҳбарларига итоатли, юртидаги инсонлар билан муросаю мадора билан яшамоғи фарз. Шундай экан, фирқа ва оқимларга қўшилишни жамият ман қилиб қўйган экан, давлат қонуни жиноят деб баҳолар экан, ундай фирқа ва оқимлардан узоқ бўлаверинг. Шу сизнинг мусулмонлик бурчингиздир! Хуллас, фирқа ва оқимлардан доимо эҳтиёт бўлинг, қочинг, яқинлашманг!
Вилоят бош имом хатиби Т.Рўзиев