Ислом шариатида суннатнинг тутган ўрни
Суннат Ислом шариъатида шаръий ҳукмларни истинбот қилишда, Қуръони каримдан кейин иккинчи манба ҳисобланади. Шунингдек, Суннатнинг тарихи ҳам, Қуръони карим ва Ислом тарихи билан бирдир. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони карим оятларини нозил қилиб, у зотни охирги Пайғамбар, деб эълон қилди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларига иймон келтирмаган одам мўмин бўла олмаслиги узил-кесил ошкор бўлди. Мўминларнинг У зотга эргашишлари ва иқтидо қилишлари лозиму лобуд бўлди. Исломнинг биринчи кунидан бошлаб, мўмин-мусулмонлар каттаю-кичик ҳар бир нарсани ўз пайғамбарларидан ўргана бошладилар. Улар У зотдан илоҳий дастур бўлган Қуръони карим оятларидан тортиб, то оддий таҳорат олишгача бўлган ҳамма нарсаларни аста-секин қабул қилиб олар эдилар. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳаётларининг бирор лаҳзаси ҳам саҳобаи киромларнинг диққат-еътиборларидан четда қолмас эди. Чунки у зотнинг муборак оғизларидан чиққан ҳар бир сўз, ўзларидан содир бўлган ҳар бир ҳаракат шариъат ҳукми, ўрнак, ҳикмат, насиҳат ва кўрсатма сифатида қабул қилинарди.
Инсоният тарихида ҳаёти бунчалик тўкис очиқчасига, оммавий равишда, кўпчилик томонидан ўрганилган яккаю-ягона шахс Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Албатта, Ислом дини мукаммал дин бўлганидан ва инсон ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олганидан буларнинг ҳаммасида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсий ўрнаклари бўлиши керак эди. Ифодали қилиб айтилганда у зот Қуръонни ўз шахсларида татбиқ қилиб одамларга кўрсатишлари керак эди. Амалда шундоқ бўлди ҳам. Бу маъно қуйдаги ҳадисда ҳам ўз ифодасини топган.
ولما سئلت عائشة رضى الله عنها عن خلق النبي ، قالت : إن النبي كان خلقه القرآن ، رواه أحمد ومسلم وأبو داود
Оиша розиёллоҳу анҳодан расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари ҳақида сўралганда, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари Қуръон эди дедилар.
Шунинг учун ҳам саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларидан узуликсиз бирга юришар ва у зотдан содир бўлган ҳар бир нарсани ўта аниқлик билан ёдлаб олишар ва ривоят қилишарди. Ҳаттоки, ўз ишлари билан машғул бўлган пайтларида бошқа кишилардан илтимос қилиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида эътибор билан туришни, у зотдан содир бўлган нарсаларни яхшилаб ўзлаштириб олишни илтимос қилиб кетар эдилар. Қайтиб келганларида эса, дарҳол ўзлари йўқ пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган нарсани таъйинлаб кетган одамлардан сўраб, ўрганиб олар эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан содир бўлган заррача нарса ҳам саҳобаларнинг эътиборидан четда қолмаган. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўз қўшнилари билан биргаликда келишиб олиб, навбат ила Пайғамбаримиз ҳузурларида турганликлари, У кишининг ўзидан ривоят қилинган. Буни душманлар ҳам тан олганлар. Худайбия ходисасида мушриклардан вакил бўлиб Пайғамбаримиз ҳузурларига келганлардан биттаси ўз қавмига қайтиб бориб: «Аллоҳга қасамки, ҳеч кимни Муҳаммаднинг шериклари ҳурмат қилгандек биров ҳурмат қилмайди. У туфласа, туфуги ерга тушмаяпти. Саҳобалари қўллари ила илиб олмоқдалар», деган. Шунингдек, у зот муборак сочларини олдирганларида саҳобалар бирор толани ҳам ерга туширмай бўлиб олганлар. Ҳаттоки бир тола сочи ерда қолмаган зотнинг гапу-сўзлари, ваъз насиҳатлари, ҳукму васиятлари ерда қолармиди?! Уларнинг ҳаммаси катта эътибор ва аниқлик билан қабул қилиб олинган ва омонат ила келажак авлодларга етказилган. Яна шуни ҳам таъкидлаш лозимки, саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган нарсаларни хойи ҳавас, гапу-сўз, билимли бўлиш учун қабул қилмаганлар. Улар энг аввало бу нарсаларга амал қилишни кўзлаганлар. Қолаверса бошқаларга етказиб, уларни ҳам амалга чорлашни мақсад қилганлар. Бунга биргина мисол келтирайлик.
Қози Иёз ва Ибн Саъд раҳматуллоҳи алайҳимо Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобалари билан намоз ўқиб туриб, кавшларини ечиб, чап тарафларига қўйдилар. Буни кўриб одамлар ҳам кавшларини ечдилар. Намозни ўқиб бўлиб У зот: «Нима учун кавшларингизни ечдингиз?»-дедилар. Улар: «Сиз кавшингизни ечганингизни кўриб»-дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга Жаброил уларда нопоклик борлигининг хабарини берди», дедилар.
Аслида нопоклик Пайғамбар алайҳиссаломнинг кавшларида эди. Шунинг учун Жарброил алайҳиссалом У зотга кавшларини ечиб қўйишни хабар қилган эдилар. Бошқалар кавшларини ечишлари шарт эмас эди. Аммо саҳобалар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш истаклари ҳоятда кучли бўлганидан «модомики, Расулуллоҳ кавшларини ечдиларми, биз ҳам ечишимиз лозим», деб шундоқ қилдилар. Бу оддий бир мисол холос. Саҳобаи киромларнинг ҳаётлари бу каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш олий мисолларига тўлиб-тошгандир. Шундай қилиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини англаб бошқаларга ривоят қилиш у кишининг ҳаётлари давомида бошланган. Саҳобалар бир-бирларига, айниқса катта саҳобалар кичикларига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини оқизмай-томизмай ривоят қилганлар. Саҳобалардан эса, Суннатни улардан кейинги мусулмонлар авлоди – тобеъинлар қабул қилиб олганлар.
Шаръий ҳукмларни истинбот қилишда суннат Қуръон каримдан кегинги иккинчи манба эканига уламолар иттифоқ қилганлар. Қуйида бунга далилларни келтирамиз.
قُلْ إِن كُنتُمْ تُحِبُّونَ اللّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ
«Айтинг (ей Муҳаммад!):«Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир».
مَّنْ يُطِعِ الرَّسُولَ فَقَدْ أَطَاعَ اللّهَ وَمَن تَوَلَّى فَمَا أَرْسَلْنَاكَ عَلَيْهِمْ حَفِيظاً
«Кимда-ким Пайғамбарга итоат этса, демак, у Аллоҳга итоат этибди. Кимда-ким бош тортса, Сизни улар устидан кўриқловчи қилиб юборганимиз йўқ».
وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْراً أَن يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ وَمَن يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالاً مُّبِيناً
«Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилганда ҳеч бир мўмин ва мўминага (уни бажариш ёки бажармаслик) ишларида ихтиёр бўлиши мумкин эмасдир. Кимки Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоатсизлик қилса бас, у аниқ залолат билан йўлдан озибди».
وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانتَهُوا وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ
«Пайғамбар сизларга келтирган нарсани олингиз, у сизларни қайтарган нарсадан қайтингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз!».
Келтирилган оятлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам динни-шариатни, унинг асоси бўлган Қуръонни шархлаб, баён қилиб беришга буюрилганларини далолат қилади. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилсак, демак, Қуръонга амал қилган бўлар эканмиз. Чунки суннат Қуръон ҳукмларининг шарҳидир. Баъзи ғаразли кимсалар Мутриф ибн Абдуллоҳга:
«Бизга ҳадис ривоят қилмасдан, фақат Қуръондан гапиринг», дейишди. Мутриф унга: «Мен ҳам Қуръонга бирор нарсани бадал қилмайман, аммо Қуръонни ўзимдан билимдонрок одамнинг (яъни, Расулуллоҳнинг) гаплари билан гапираман», деб жавоб берди.
Ҳофиз ибн Абдулбар «Жомеъ баён ал-илм ва фазлихи» номли китобида бундай дейди: «Аллоҳ таоло Қуръони карим оятида Қуръони каримга итоат қилишга мутлақ буюргандек, ўзининг Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилишни ва у зотнинг суннатларига эргашишни ҳам мутлақ буюрди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари Қуръонга мувофиқ келса, итоат қилинглар, мувофиқ келмаса, итоат қилманглар, деб шарт қўймади».
Қуръондан сўнг Суннатга эргашиш вожиблигига саҳобалар иттифоқ қилганлар. Бу, Қуръони каримнинг амрига биноан ва набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иқрорлари биландир.
Мана шу нарса фатво чиқаришда ҳам, ҳукм қилишда ҳам ва бошқа нарсаларда ҳам баробардир. Қуръони каримда янги ҳодисанинг ҳукми топилмаса, суннатга эргашиш саҳобаларнинг йўли бўлиб қолди. Улардан кейин келган тобеъинлар ва бизнинг асримизгача бўлган мусулмонлар ҳам бу нарсани тўғри йўл деб билдилар.
Ақлий далил: Суннат баён қилиб бермаса, Қурони каримда келган ижмолий ҳукмларга тўғридан-тўғри амал қилиб кетавериш мушкул. Чунки Қуръони каримда ҳукмлар умумий қилиб айтилади ва суннат уни қандай қилиб бажарилишини баён қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таолодан келган ваҳийни етказишлари икки йўл билан бўлади. Қуръонни ўз ҳолича, қандай бўлса, ўшандай қилиб ўқиб бериш ва унинг аҳкомларини баён қилиб бериш. Бунинг натижасида Қуръон ва Суннат ажралмас, яхлит бир нарсага айланиб қолган. У иккисини бир-биридан ажратиб тасаввур қилиш ҳам қийин. Бу гапларимизга далил шуки, Қуръони каримда «Намоз ўқинглар ва закотни адо этинглар», «Сизларга рўза фарз қилинди», «Одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш бор», «Аллоҳ савдони ҳалол қилди ва рибони ҳаром қилди» каби изоҳ ва баёнга муҳтож оятлар бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассал бу оятларга қандай амал қилиш кераклигини баён қилиб берганлар. Намоз қандай ўқилади, закот қандай ва нималардан берилади, рўза тутиш, ҳаж арконларини адо этиш, савдо шартлари, ҳаром рибо турлари ва шу каби нарсаларни суннат баён қилиб беради. Агар суннат шундай аҳкомларни баён қилиб бермаганда, мазкур аҳкомларни амалга ошириш узурли бўлиб қоларди.

Нурота туман «Янгитурмуш» жоме` масжиди имом хатиби Мубинов Жамолиддин