Ислом динида раҳбарлик

9-11-2018, 08:26 admin Мақолалар 1 182

Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулиллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳаммаларингиз раҳбар, бошқарувчидирсиз. Ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъул – жавобгардирсиз. Одамларга раҳбар бўлган амир фуқаролари учун, қул эса ўз хожасининг моли учун жавобгардир. Ҳаммангиз қўл остидагилари учун раҳбар ва қарамоғидагилар учун жавобгардирсиз”, - деганлар.
Инсон борки, хоҳ у аёл бўлсин, хоҳ эркак бўлсин. Хоҳ у бой бўлсин, хоҳ камбағал бўлсин, унинг қўл остида албатта, уни итоатида бўладиган бирор бир шахс ёки бўлмасам бирор бир жонивор, буюм бўлади. Раҳбарлик деганда айнан бирор бир ташкилотни, корхонани бошқариб турадиган инсонни тушунилмайди. Ҳадисда айтилишича, ҳар бир инсон қўл остидагилар учун раҳбар, ҳар бир инсон қўл остидагилар учун жавобгар ҳисобланадилар. Бу раҳбарлик турли кўринишда бўлиши мумкин. Масалан: Амирнинг халқ устидан, ота – онани фарзанд устидан, эрни аёл устидан, аёл эса ўзи яшаб турган макондаги барча нарса устидан раҳбардир. Ислом дини барчага хушмуомалаликни буюради, барчага ҳалолликни покликни буюради. Шундай экан, қўл остимизда ҳизматимизда бўлган ҳар бир шахс, жонивор ёҳуд буюмга Ислом динида буюрилганидек муомала қилишимиз бизга икки дунё саодатини беради. Ота – она ўз фарзандларига гўзал хулқни, соф Ислом динини таълим бериши, ҳалоллик, покликни ўргатиши бу дунёда олқишни олиб берса, қиёматда мана шу тарбия қилган фарзандлари ортидан жаннатларга етишишса ажаб эмас. Эрни аёли устидан раҳбарлиги бор, у ҳам аёлига нисбатан хушмуомалада бўлса, уни ҳаққини адо қилса, ҳалол покиза ризқни таклиф қилса, бу дунёда оналарига шундай гўзал муомалани қилган отани кўриб улғайган фарзандлари томонидан ҳурмат ва эъзозда бўлади, оҳиратда эса даражаси кўтарилади. Аёллар ҳам ўз раҳбарликлари остида бўлган фарзандларига нисбатан Қуръон ва суннатда келганидек муомалада бўлсалар, жамиятда ҳам олқишлар ҳамда мақтовларга сазавор бўладилар, кўплаб эҳтиромларни кўрадилар, оҳиратлари эса Аллоҳ ва Росули ваъда қилганидек гўзал бўлади, ИншаОллоҳ.
Булардан бошқа хам раҳбарлигимиз остида бир қанча ҳақдорларимиз бор, улар; турли мақсадларда боқиб юрган жонивор – ҳайвонларимиз, узоғимизни яқин қилиб турган улов – машиналаримиздир. Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулиллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни зиммангиздаги ҳақни албатта, ўз эгаларига топширасизлар, ҳатто шохсиз қўй учун шохлик қўйдан ҳам (сузгани учун) ўч олинади”, - дедилар.


Навбаҳор туман “Шайх Абул Ҳасан Ҳарақоний” масжиди имом хатиби: Ф.Тошев
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш