АЁЛ ҲУРМАТИ

7-03-2017, 16:16 Istamjon Khamrayev Мақолалар 1 860

Мусулмон киши қуйидагиларга иймон келтириши лозим:
1. Аллоҳ башарият отаси Одам алаҳйиссаломни яратда ва у сакинат топиши учун унинг жуфтини ҳам яратди.Уларнинг ўртасига муҳаббат ва раҳмат солди.
2. Аёллар эркаклар билан тенгдирлар, улар орасидаги фазл ўлчови Аллоҳга тақво қилиш ва солиҳ амаллар билан бўлади.
3. Аёл киши ҳам эркак киши каби барча шаръий кўрсатма ва буйруқларни қудрати табиий имкони даражасида бажаришга масъулдир.
4. Ислом аёлнинг шаънини кўтариш учун келган. Ислом баъзи дин ва тузулмаларда аввал ва ҳозирда баён қилинганидаек, аёлни камситадиган, уни эркаклардан пастга қўядиган ёки ифлос шайтоний вужуд, деб таърифлайдиган жоҳилий тасаввурларни инкор қилади.
5. Ислом аёл кишининг комил инсон, мустақил шахс эканини эълон қилади, унга мулкка эга бўлиш, қўлидаги нарсаларни эркин тасарруф қила олиш, таълим олиш, насиҳат, амри маъруф ва наҳйи мункар қилиш, ўзи хоҳлаган кишига турмушга чиқиш ва истамаган кишисидан ажралиш, ўз исми, отаси ва оиламининг исмини сақлаш ҳақларини беради, унинг эътиқод ва ихтиёр эркинлигини, фикр эркинлигини таъминлайди.
6. Ислом аёл кишини инсоният ҳаёти тараққиётида ижобий ва фаол иштирок этиши учун йўл берган. Унинг вазифасини насл кўпайтириш ва лаззат талабига боғлаб қўйган эмас.
7. Ислом аёл кишининг ҳаётдаги ўрни эркакнинг ўрнига мувофиқ ва тўлдирувчи эканини, бу борада ҳеч қандай хусумат, ихтилоф ва талашув йўқлигини белгилаган.
8. Ислом эркак кишини аёл устидан раҳбар қилиб қўйиши эркак зиммасига қўпрок масъулият юклаш учундир.
9. Ислом аёл кишини она сифатида улуғлаб, оилани ва солиҳ жамиятни барпо этишнинг кўп соҳаларини унга топширди ҳамда жаннатни унинг оёғи остида қилди. Шунингдек, аёлни ҳотин сифатида ҳам улуғлади, эркакларнинг энг яхшиси – ҳотинларига кўпроқ яхшилик қилгани деб эълон этди. Эрга ҳотинни ҳурмат қилишини, унга нафақа беришини, ҳожатларини этишни юклади, оилада аёл саодатини кафолатлашни, қийинчиликлардан ҳимоя қилишни, хор бўлишидан сақлашни топширди. Ислом аёлни қиз сифатида ҳам улуғлади, уни яхши тарбиялаш, одобли қилишни ота-онасига юклади ва бу ишни уларнинг жаннатга киришларига восита қилди.
10. Ислом ушбу имтиёзлар эвазига аёл зиммасига эри, ота-онаси, жамияти олдида маълум бурчларни юклади. Унга осон бўлиши учун эркаклардан талаб этиладиган баъзи шаръий ҳукмларни ундан енгиллатди.
11. Аллоҳ аёллардан иймон, солиҳлик ва тақвода олий мақомга етганларини барчага ўрнак қилиб қўйди. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қизлари Фотима ва Иса алайҳиссаломнинг оналари Марям шулар жумласидандир.
12. Ислом аёлни она, сингил, қиз ва ҳотин сифатида эъзозлаб, унинг риоясини қилишни тоат амаллардан бири ва жаннатга йўл қилди.
13. Ислом аёлни беҳурмат қилиш, обрўсини тўкиш, уни фисқ йўлига бошлаш ва йўлдан уриш воситасига айлантириш, уни лаззат, фитна, зийнат учун ахборот воситаларида тижорат мақсадида ишлатишни катта жиноят, улкан гуноҳ ҳамда умматлар ва жамиятнинг туманликка юз тутиши сабаби, деб ҳисоблайди.

Доктор Абдуллоҳ Саъд (Миср)

"Ҳилол тақвими" китобидан олиндискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш