КОФИРМИ, МЎМИНМИ?!

3-11-2018, 09:29 admin Мақолалар 1 131

Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳи ўтирган мажлисларнинг бирида, бир одам шундай савол берди:
- Бир кишики жаннатни кўришни хоҳламайди, жаҳаннамдан қўрқмайди, ўлик гўштини ейди, рукуъсиз, саждасиз намоз ўқийди, кўрмаганига гувоҳлик беради, фитнани ёқтиради, ҳақ(ҳақиқат)ни инкор этади.
Мана шу кимса кофирми, мўминми?
Мажлисда ўтирганларнинг ҳаммаси бир овоздан булар кофирнинг сифатларидир, кофирнинг худди ўзгинаси деб "ҳукм" қилдилар.
Имоми Аъзам ҳазратлари жим турган эдилар.
Мажлисдагилар:
- Устоз, сиз бу гапга нима дейсиз? - дейишди.
Имоми Аъзам:
- Буларнинг барчаси мўминнинг сифатларидир, бундай сифатлар фақатгина мўминларгагина хосдир, - дедилар.
Қолганлар эътироз билдиришди:
- Устоз? Ахир мўмин бир киши қандай қилиб жаннатни кўришни истамаслиги мумкин, қандай қилиб жаҳаннамдан қўрқмаслиги мумкин?... - дейишди.
Имом буларнинг барчасини қуйидагича тафсирладилар:
- Ҳақиқий (олим) бўлган мўмин жаннатни кўришга ошиқмайди. Яратгувчисини (Роббисини) кўриш иштиёқида ёнади, жаҳаннамдан қўрқмайди, Яратгувчисидан (Аллоҳдангина) қўрқади. У ўлик гўшти деганингиз балиқдир. Аллоҳни кўрмаган, аммо тўла тўкис иймон келтиради. Рукуъсиз саждасиз ўқилган намоз бу- жаноза намозидир. Фитнани севади. Чунки фитнадан мақсад мол дунё ва бола-чақадир. (Қуръони Каримда: ..."мол-дунё ва бола-чақа мўминлар учун фитна- имтиҳон...") эканлиги очиқ-ойдин баён қилингандир. Ҳақиқатга юзлашишни хоҳламайди, чунки Ҳақдан мақсад ўлимдир, мўмин бўлсада ўлимни орзу қилмайди, дедилар.

Турк тилидан Фатима Алий таржимаси
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш