ҚОСИМ ШАЙХ АЗИЗОН

15-12-2016, 15:01 admin Кармана тумани 3 576

ҚОСИМ  ШАЙХ АЗИЗОН
ҚОСИМ  ШАЙХ АЗИЗОН

Кармана туманининг марказий масжиди ҳисобланган Қосим Шайх масжиди жуда бой тарихга эга. Бунга сабаб, нафақат унинг ўрта асрларда бино этилганлаги, қолаверса, бу ернинг ўз вақтида илм маърифат ўчоғи бўлгани ва унинг пешқадами Қосим Шайх Азизон хазратларининг ҳам яшаб ижод этганлари ҳамдир.
Қосим Шайх дастлаб Карманада таълим олган сўнг илмга бўлган ташналик у кишини Бухорога бошлаб, Кубровия тариқати шайхларидан бўлган Шайх Абдулатифдан таълим олади ва бир муддат бу ерда бўлгач, устозининг Қосим Шайхга “Кубровия тариқатида бизга берилган рухсат сизга ҳам тааллуқлидир”,-деган рухсатига эришиб сўнг илм талабида Самарқанднинг Алиободига Ҳазрати Дарвеш шайх Азизон даргоҳига йўл олади ва бу ерда зикр мажлисларида қатнашади. Қосим Шайх Азизон “Маноқиби” да ўз тилидан “Биз тўрт силсиладан рухсат олганмиз” дейишлиги, ҳар тўртала тариқат Кубровия, Қодирия, Яссавия, Нақшбандия шайхларидан таълим ва пирлик ижозати олганлигини англатади. Қосим шайх азизон илм маърифат номояндаси сифатида халқ орасида юксак ҳурмат қозонган. Осиёдаги энг йирик ислом дини мутафаккирларидан бири ҳисобланади. Қосим Шайх хазратлари халқ манфаатлари химоячиси бўлган.
Умрининг иккинчи босқичини Карманада ўтказганлиги, бу ерда тариқат тарғиботи, муридлар тарбияси билан бир қаторда мамлакат хукумрон доираларнинг ижтимоий сиёсий фаолиятига фаол аралашгани ҳам кўзга ташланади. Бу даврда, яъни XVI асрнинг иккинчи чорагидан бошлаб мамлакат осойишталигини таъминлаш мақсадида Қосим Шайхни сиёсий ҳаётга аралашуви кучаяди. Шу мақсадда Искандархон ибн Жонибек Султон ва ўғли Абдуллахон II ибн Искандархонлар Ҳазратни пир тутадилар. Қосим шайх Мавароуннаҳрда купгина хукимдорлар ўртасида низоли масаларни ижобий ечиб беришда танилган ва барчаларини ҳурматига сазовор булишган.
Шунинг учун ҳам ҳаётлигидаёқ, Бухоро хукмдори Амир Абдуллахон Қосим Шайх Азизон шарафига 1558 йилда Карманада куркам хоноқоҳ қурдиради. Бу хонақоҳ Яссавия тариқатининг қароргоҳи бўлиб, маърифий оламда муносиб ўрин тутди.
Собиқ тузум даврида эса бу муқаддас қадамжо киотеатр, трактор паркининг омборхонаси каби мақсадларда фойдаланилди ва кўримсиз вайрона кўринишига келиб қолганди. Дастлаб бир гурух Карманалик табаррук отахонлар сай ҳаракати билан ХХ аср 80-йилларининг охирида хашар асосида бирмунча таъмирланган масжидда яна маҳаллий халқ ибодатларни адо эта бошлашди.
Истиқлолга эришган кунларимиздан бошлаб Юртбошимизнинг ташаббуслари билан юртимиздаги зиёратгоҳлар, авлиёларнинг қабр ва қадамжоларини обод қилиш, тарихий обидаларни таъмирлаш, уларни асл холатига келтириш учун саъйи-ҳаракатлар бошланди ва кўплаб улуғ манзиллар обод қилинди ва давом этмоқда. Шулар қатори Юртбошимизнинг қарорлари билан 2000-2001 йиллар Қосим Шайх мажмуаси тўлиқ таъмирдан чиқарилиб кўркам холатга келтирилди ва улкан зиёратгох манзилга айланди. Ҳозирги кунда масжидда жума ва ҳайит кунлари минглаб юртдошларимиз ўз ибодатларни адо этадилар.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш