УЙДАН ИЛОН ЧИҚИШИ НИМАНИ АНГЛАТАДИ?

Вчера, 19:57 admin Ислом олами / Савол-жавоб 10

САВОЛ: Уйда илон пайдо бўлиши ёмонлик аломатими? Шундай деб эшитиб қолдим. Шунга аниқлик киритиб берсангизлар.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ёмонлик аломати эмас. Уйларнинг қурилиш ҳолати ва жойлашув ерига қараб уларга ит, мушук, чаён, калтакесак ва бошқа турли жониворлар кириб-чиқиб туради. Илоннинг ҳам кўплаб турлари ана шу ҳайвонлар қатори инсонлар яшайдиган уйларга кириши ва баъзан маскан тутиб яшаш ҳолатлари учраб туради.
Илоннинг уйга кириши бирор ёмонлик аломати бўлмаса ҳам динимизда унинг ўзига яраша тафсилотлари бор. Чунки илон ҳақида турли маънодаги ҳадислар келган. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисда илон ва чаённи ҳатто намозда турганда ҳам ўлдиришга буюрган бўлсалар яна бир бошқа ҳадисда уйларни маскан тутувчи (илон каби)лар борлиги ва улардан бирортасини кўрилса, уни уч марта огоҳлантириш зарурлиги, сўнг кетса, кетди, акс ҳолда, ўлдириш кераклигини таъкидлаганлар. Чунки айрим ҳадисларда келтирилишича, улар жинлар бўлиши мумкин ва уларни ўлдириб қўйиш оқибатида жинлар томонидан зарар кўриб қолиниш ҳам мумкин. Ана шундай жин бўлиш эҳтимоли бўлган илонлар ҳадисларда оқ рангда бўлиши зикр қилинган.
Демак, уйга кириб қолган илонлар ҳеч қандай ёмонлик аломати ёки хосиятсизлик эмас. Балки улар оддий илон ёки жин бўлиши мумкин экан. Оддий зараркунанда илон бўлса, уни ўлдириб юборилади. Уйларда яшовчи оқ илон бўлса, уларни уч марта чиқиб кетиш ҳақида огоҳлантирилади. Чунки ҳадисда: “Албатта, бу уйларнинг яшовчилари бордир. Улардан бирортасини кўрсангиз, уни уч марта огоҳлантиринг. Кетса, кетди, бўлмаса, ўлдиринг, чунки у кофир (жин)дир”, деб марҳамат қилинган (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Имомларимиз ва ҳожиларимиз "Маънавият тарғиботчилари"
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш