ИШ ТОПИБ БЕРГАНИ УЧУН ДОИМИЙ ҲАҚ ОЛИШ

Вчера, 19:50 admin Ислом олами / Савол-жавоб 10

САВОЛ: Биз хорижда қурилиш соҳасида ишлаймиз. Бизга иш топиб берадиган одам бор. У бизнинг иш ҳаққимиздан ҳар ой доимий равишда 1% олади. Шу иш жоизми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. У киши иш топиб бергани учун фақатгина бир марта аввалдан келишилган хизмат ҳаққи олиши жоиз. Лекин усталарнинг ҳар ойлигидан маълум бир фоиз хизмат ҳаққи олиши жоиз эмас. Бу ҳолатда даллолнинг хизмат ҳаққи аввалдан аниқ бўлиши лозим.
Масалан, иш топиб берувчи киши хизмат ҳаққи сифатида маълум бир суммани айтиб, ишчи шу суммани ҳар ойлигидан бўлиб тўлашга келишилса, дуруст. Лекин бир марта иш топиб бериб, неча йил ишласа, шунча йил ҳар ойлигидан маълум фоиз олиб туриши жоиз эмас. Чунки у бир марталик хизмат учун бир неча йиллар ҳақ олмоқда ва бу ҳақнинг қанчалиги ҳам номаълум. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Имомларимиз ва ҳожиларимиз "Маънавият тарғиботчилари"
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш