БУНДАЙ КИТОБДАН ҚАНДАЙ ХАЛОС БЎЛИШИМ МУМКИН?

Вчера, 19:55 admin Ислом олами / Савол-жавоб 13

САВОЛ: Уйимни йиғиштираётиб бир китоб топиб олдим, у китобни уйимдагилардан ҳеч ким ўқимаганига аминман. У китоб ғайридинларнинг ўзбек тилига ўгирилган китоби экан. Мен ва оиламдагилар у китобни ўқимаган ва ўқишларини ҳам хоҳламайман. Менга у китоб керак эмас. У китобни уйимда туришини хоҳламайман. Китобни нима қилсам бўлади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламоларимиз бошқа динга оид китобларни сақлаш ва ўқиш масаласи мусулмон кишининг ҳолатига боғлиқдир, дейдилар. Оддий, диний билимга чуқур эга бўлмаган инсон учун бундай китобларни ўқиш жоиз эмас. Чунки у ҳақ ва ботилни ажрата олмаслиги, ёки улардан таъсирланиб, ақидасига хатар туғилиши мумкин. Шунга кўра, саволда сўралган ҳолатда ғайридинларнинг китобларини қадимги китоблар сақланадиган музей ёки кутубхоналарга топшириш ёки қоғоз майдаловчи ускунаси (дробилка) ёрдамида ундан халос бўлишингиз мумкин.
Агар диншунослик соҳасида мутахассис бўлган, Исломий илмларда чуқур билимга эга ва эътиқоди мустаҳкам мусулмон киши бўлса, у ҳолда ушбу китобни ўрганиши ва уйида сақлаши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Имомларимиз ва ҳожиларимиз "Маънавият тарғиботчилари"
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш