САЖДА ҚИЛА ОЛМАСАМ ҚАЙ ТАРТИБДА ИБОДАТ ҚИЛАМАН?

28-03-2023, 00:52 admin Ислом олами 380

САЖДА ҚИЛА ОЛМАСАМ ҚАЙ ТАРТИБДА ИБОДАТ ҚИЛАМАН?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Яқинда кўзим операция бўлган. Устига-устак грижам ҳам бор. Сажда қилганимда кўзимга босим тушиб, грижам оғрияпти. Бундай ҳолатда қандай тартибда ибодат қиламан?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бемор бироз вақт тик туришга қуввати етса, кучи етгунича туриб намоз ўқишни бошлайди ва намоз асносида толиқиб қолса, намозни ўтириб давом эттиради. Киши руку ва сажда қилолмаса, ўтириб руку ва саждани боши билан имо қилиб, намоз ўқийди. Бу ҳолда бошини рукуга эггандан кўра кўпроқ сажда учун эгади. Акс ҳолда намози дуруст бўлмайди. У сажда қилиши учун бирор нарса баланд қилиб қўйилмайди. Руку ва саждани боши билан имо қилиб намоз ўқишга қодир бўлмаган бемор руку ва саждани кўзи, қоши ёки қалби билан имо қилиб, намоз ўқимайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Улашинг: @diniysavollar
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Имомларимиз ва ҳожиларимиз "Маънавият тарғиботчилари"
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш