"НАМОЗНИ ШОШИБ ЎҚИШ".

26-01-2022, 11:49 admin Мақолалар / Конимех тумани 962

"НАМОЗНИ ШОШИБ ЎҚИШ".

Гуноҳи энг оғир ўғирлик намоздан ўғирлашдир. Пайғамбаримиз ,(алайҳиссалом) бундай деганлар: Ўғриларнинг энг ёмони намозидан ўғирлайдиган кишидир, саҳообалар Ё Расуллуллоҳ намозидан қандай
ўғирлайди, деб сўрашди.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, айтдилар:" Рукуъ ва саждаларни мукаммал қилмайди"(Аҳмад ривояти). Кўп намозхонлар рукуъ ва
саждани тўкис адо этмайдилар.
Расулуллоҳ, (алайҳиссалом) айтганлар: Рукуъ ва саждада белига ором бермаган кишининг намози қабул бўлмайди: ( Абу Довуд ривояти). Намозда рукуъ, сажда, қавма ва жалсани вожиб бўлган миқдорда қилмаган киши
азобга лойиқ бўлиб қолади.
Расулуллоҳ, (алайҳиссалом) асҳоб билан намоз ўқиб бўлиб ўтирганларида ,бир киши кириб намоз ўқий бошлади ва рукуъ, саждаларини (товуқ,) дон чўқганидек тез-тез қилди. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: Мана буни кўраяпсизми? Ким мана шу ҳолатда намозини ҳудди қарға дон чўқиётганидек ўқиб ўлса, Муҳаммаднинг миллатидан бўлмайди"дедилар.Зайд ибн Ваҳб ривоят қилади :Ҳузайфа (розияллоҳу анҳу ) рукуъ ва саждани мукаммал қилмаётган кишини кўриб унга деди: "Сен намоз
ўқимадинг, агар шу ҳолда ўлсанг, Муҳаммаднинг динида бўлмайсан."

Навоий шаҳар "Матонат" мфй отинойиси З. Насимова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш