Болаларимизни колбаса ва сосискаларни емасликка қандай ўргатсак бўлади?
Ассалому алайкум! Бу савол барча учун муҳим деб ўйлайман. Саволим шуки: ҳали гапга тушунмайдиган 2-3 ёшли ва вояга етмаган фарзандларимизга колбаса, сосиска маҳсулотларини емасликни қандай ўргатсак бўлади? Оила аъзоларимизнинг кўпчилиги бу нарсаларга эътибор беришмайди, тушунтирсак ҳам фойдаси бўлмаяпти. Айниқса қайнона-қайноталар фарзандларимизга едиришса, берманг, дейишга ноқулай бўлади ёки бу масалада гапирилса, ўртада тортишувлар келиб чиқади. Ёш болага емагин деб тушунтириб бўлмаса, кўрган нарсасини ейман деб туриб олса, катталар аҳамият беришмаса, нима қилишни билмай қоларкансиз. Ҳалол ишлаб чиқарилганидан олинг, дейишингиз мумкин, лекин уйдагилар умуман бунисига ҳам аҳамият беришмайди, ҳалолини ҳам қидириб ўтиришмайди. Бирон бир чораси борми? Ёки фақатгина Аллоҳдан ҳаром луқмаларни бизга насиб этмасликни сўраш билан кифоялансакмикан?
Педагог:
– Ва алайкум ассалом! Катталар ҳалол ва ҳаромни тушунмаётган экан, болага тушунтирганингиз билан тушунмайди, дастурхонда катталар ўша нарсани еб ўтиришса, болага қандай қилиб ема дейсиз? Ундан кўра колбаса тайёрланиш жараёнлари, ишончли бўлмаган колбаса маҳсулотлари нимадан ва қай тартибда тайёрланиши ҳақидаги маълумотларни тўплаб, катталарга турмуш ўртоғингиз орқали бўлса ҳам етказиш керак. Ва албатта Аллоҳдан ҳалол ризқ билан ризқлантиришини сўраш керак. Намозларингизда Аллоҳдан оила аъзоларингизга ҳалол луқма насиб этишини, қулфи диллари очилиб, ибодатга шошиб қолишларини, Аллоҳ розилиги учун амаллар қиладиган бўлишларини сўраб дуо қилишингизни маслаҳат берамиз. #САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube| Веб-сайт