Ғафлатдан қандай қутулсам бўлади?

6-08-2021, 20:43 admin Ислом олами 488

Ғафлатдан қандай қутулсам бўлади?

Ассалому алайкум! Ёшим 18да. Турмушга чиққанман. Айни пайтда, алҳамдулиллаҳ, ҳомиладорман, 7 ҳафталик. Жудаям ғафлатдаман. Аввалги ҳолатимдан асар ҳам қолмаган. Илгари амаллар қилардим, Қуръон ва Шайхимизнинг китобларини севиб ўқирдим. Ҳозир эса тамоман бошқа одамман. Ҳомиладорликда хатмларни кўпайтириб, амалларни кўпайтиришни ният қилдим. Аммо мутлақо тескариси бўлди. Чилламда ҳомиладор бўлдим, таксикоз жуда оғир ўтди. Шу сабаб хатмни ҳам кўнгилдагидек қилмаяпман. Энг ачинарлиси, намозларимни аввал сўнгги вақтига қолдириб ўқиган бўлсам, энди икки кундан буён чала ўқияпман. Хўжайним ҳам мандан норози бўляптилар. Мен сени манга солиҳа жуфт бўлади деб яхши кўргандим, дегандай гап қиляптилар. Нима қилишни билмаяпман. Аввал бенамоз ёки намозига беэътибор бўлганларга айтган гапларим ҳозир таъсир қилмаяпти. Тўғриси, тўйдан олдин намозхонга тегаман, тўйим суннатдагидай бўлади, деб секин тушунтирмай кўп ранжитгандим, рози қилолмаганман уларни. Балки, шунгадир. Илтимос, маслаҳат беринг. Яна аввалгидай бўлгим келяпти. Фарзандим тарбияси учун ҳомиладорлигимданоқ унга Қуръонни эшиттиргим келяпти. Аммо нафсим ҳалал беряпти. Бу ҳолатдан қандай чиқсам бўлади? Яна шу ҳолга тушиб қолмаслик учун-чи?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Сизда ҳозирги ҳолатингизда бундай бўлиши табиий, чунки бошқоронғисиз. Бу нарса ўтиб кетади, иншааллоҳ. Аммо фарз амалларга, хусусан намозларга бепарво бўлманг. Бошқоронғилик масаласида шифокоримизнинг тавсияларини олиб, уларга амал қилинг.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

t.me/bintusodiq
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш