ҚАБР ЗИЁРАТИДА ЗИЁРАТЧИНИНГ ДУОСИ

9-05-2019, 09:27 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 104

Савол: Ассалому алайкум! Ҳар гал мозор бошига борганимда бир қабрга кўзим тушади. У қабр жуда бир қаралмаган аҳволда устиларида ўтлар ўсиб кетган. Агар бегона инсон (яъни мен) шу қабр атрофларини йиғиштирсам тўғри иш қилган бўламанми ёки бу гуноҳми?
Жавоб: Ва алайкум ассалом! Яшил майсаларга тегманг. Қуриганларини олиб юборишингиз мумкин.
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا عَنِ النَّبِيِّ قَالَ: أَتَانِي جِبْرِيلُ فَقَالَ: إِنَّ رَبَّكَ يَأْمُرُكَ أَنْ تَأْتِيَ أَهْلَ الْبَقِيعِ فَتَسْتَغْفِرَ لَهُمْ قَالَتْ: قُلْتُ كَيْفَ أَقُولُ لَهُمْ يَا رَسُولَ اللهِ قَالَ: قُولِي السَّلاَمُ عَلَى أَهْلِ الدِّيَارِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُسْلِمِينَ وَيَرْحَمُ اللهُ الْمُسْتَقْدِمِينَ مِنَّا وَالْمُسْتَأْخِرِينَ وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ بِكُمْ لَلاَحِقُونَ. وَفِي رِوَايَةِ السَّلاَمُ عَلَيْكُمْ أَهْلَ الدِّيَارِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُسْلِمِينَ وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ لَلاَحِقُونَ أَسْأَلُ اللهَ لَنَا وَلَكُمُ الْعَافِيَةَ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга Жаброил келиб:
“Роббинг сени аҳли Бақийъга келиб истиғфор айтишингга амр қиладир”, деб айтди”, дедилар.
Оиша розияллоҳу анҳо:
“Уларга нима дейман, эй Аллоҳнинг Расули?” дедим.
“Ассалому ала аҳлид диярим минал мўминийн вал муслимийн ва ярҳамуллоҳу ал-мустақдимийна минна вал мустаъхирийн. Ва инна иншааллоҳу бикум лалаҳиқун.(Мўминлар ва муслимлардан бўлган диёр аҳлига салом. Аллоҳ биздан ўтганларни ва қолганларни раҳм қилсин. Албатта, биз ҳам, иншааллоҳ, сизларга қўшиламиз)”, деб айт”, дедилар”.
Бошқа бир ривоятда:
“Ассалому алайкум аҳлид диярим минал мўминийна вал муслимийн. Ва инна иншааллоҳу бикум лалаҳиқун. Асъалуллоҳа лана ва лакумул афията. (Мўминлар ва муслимлардан бўлган диёр аҳлига салом. Албатта, биз ҳам, иншааллоҳ, сизларга қўшиламиз Аллоҳдан бизга ҳам, сизга ҳам офият сўрайман)”, дейилган.
Муслим ривоят қилган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ النَّبِيَّ أَتَى الْمَقْبُرَةَ فَقَالَ: السَّلاَمُ عَلَيْكُمْ دَارَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ بِكُمْ لاَحِقُونَ. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мақбарага келдилар ва:
“Ассалому алайкум дора қавмим мўминийн. Ва инна иншааллоҳу бикум лаҳиқун”, дедилар”.
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.
Ҳар биримиз ушбу муборак дуоларнинг маъносини англаб, ёд олишимиз ва вақтида ўқиб юришимиз лозим.

Қабр зиёрати одоблари
Авволо, ниятни тўғриламоқ, ихлос билан, холис Аллоҳ учун зиёрат қилмоқ лозим.
Зиёрат пайтида таҳоратли бўлиш суннатдир.
Қисқа муддат бўлса ҳам дунё машғулотларини тарк этиб, охиратни ўйламоқ.
Зиёратгоҳда виқор билан, сокин юрмоқ.
Қабр аҳлларига салом бермоқ.
Тик туриб дуо қилиш (Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бақиъга чиққанларида шундай қилганлар) .
"Ясин" сурасини ўқиши, бўлмаса, "Ихлос" сурасини ўн бир марта ёки билган сурасини ўқиб савобини ўлганларга аташ.
Мўминларнинг яхши сифатларини эсга олиш
Зиёратдан қайтишда беҳад сокин бўлиши керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш