ҚАБРДАГИ САВОЛДА МАЗҲАБ СЎРАЛАДИМИ

25-03-2020, 13:04 admin Ислом олами / Савол-жавоб 795

Савол: - Ассалому алайкум! Биз биламизки қабрда савол жавоб бўлади. Унда дини, пайғамбари ва мазҳаби ҳақида ҳам сўралади деб биламиз. Имоми Азам Абу Ҳанифа мазҳабидан бўлсак у инсон тобейин бўса пайғамбаримизни кўрмаган бўлса айнан мазҳаб ҳақида қабрда сўралиши ҳақида бизга ким айткан? Мен эшиттимки қабрда мазҳаб ҳақида сўралмас экан.

Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Мазҳабдан сўралмайди. Ҳадисда қуйидагича келган.

عَنِ الْبَرَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: خَرَجْنَا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي جَنَازَةِ رَجُلٍ مِنَ الْأَنْصَارِ، فَانْتَهَيْنَا إِلَى الْقَبْرِ وَلَمَّا يُلْحَدْ، فَجَلَسَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَجَلَسْنَا حَوْلَهُ كَأَنَّمَا عَلَى رُءُوسِنَا الطَّيْرُ وَفِي يَدِهِ عُودٌ يَنْكُتُ بِهِ فِي الْأَرْضِ، فَرَفَعَ رَأْسَهُ فَقَالَ: اسْتَعِيذُوا بِاللهِ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ مَرَّتَيْنِ أَوْ ثَلَاثًا، ثُمَّ قَالَ: إِنَّ الْمُؤْمِنَ إِذَا وُضِعَ فِي قَبْرِهِ وَتَوَلَّى عَنْهُ أَصْحَابُهُ وَهُوَ يَسْمَعُ خَفْقَ نِعَالِهِمْ يَأْتِيهِ مَلَكَانِ فَيُجْلِسَانِهِ فَيَقُولَانِ لَهُ: مَنْ رَبُّكَ؟ فَيَقُولُ: رَبِّيَ اللهُ، فَيَقُولَانِ لَهُ: مَا دِينُكَ؟ فَيَقُولُ: دِينِيَ الْإِسْلَامُ، فَيَقُولَانِ لَهُ: مَنْ هَذَا الرَّجُلُ الَّذِي بُعِثَ فِيكُمْ؟ فَيَقُولُ: هُوَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَيَقُولَانِ: وَمَا يُدْرِيكَ؟ فَيَقُولُ: قَرَأْتُ كِتَابَ اللهِ فَآمَنْتُ بِهِ وَصَدَّقْتُ، فَذَلِكَ قَوْلُ اللهِ تَعَالَى ۝ يُثَبِّتُ اللّهُ الَّذِينَ آمَنُواْ بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الآخِرَةِ۝، فَيُنَادِي مُنَادٍ مِنَ السَّمَاءِ: أَنْ قَدْ صَدَقَ عَبْدِي فَأَفْرِشُوهُ مِنَ الْجَنَّةِ، وَأَلْبِسُوهُ مِنَ الْجَنَّةِ، وَافْتَحُوا لَهُ بَابًا إِلَى الْجَنَّةِ، قَالَ: فَيَأْتِيهِ مِنْ رَوْحِهَا وَطِيبِهَا، وَيُفْتَحُ لَهُ فِيهِ مَدَّ بَصَرِهِ، وَإِنَّ الْكَافِرَ أَوِ الْمُنَافِقَ إِذَا وُضِعَ فِي قَبْرِهِ وَعَادَتْ رُوحُهُ فِي جَسَدِهِ يَأْتِيهِ مَلَكَانِ فَيُجْلِسَانِهِ فَيَقُولَانِ لَهُ: مَنْ رَبُّكَ؟ فَيَقُولُ: هَاهْ هَاهْ لَا أَدْرِي، فَيَقُولَانِ لَهُ: مَا دِينُكَ؟ فَيَقُولُ: هَاهْ هَاهْ لَا أَدْرِي، فَيَقُولَانِ: مَا هَذَا الرَّجُلُ الَّذِي بُعِثَ فِيكُمْ؟ فَيَقُولُ: هَاهْ هَاهْ لَا أَدْرِي، قَالَ: فَيُنَادِي مُنَادٍ مِنَ السَّمَاءِ: أَنْ كَذَبَ فَأَفْرِشُوهُ مِنَ النَّارِ، وَأَلْبِسُوهُ مِنَ النَّارِ، وَافْتَحُوا لَهُ بَابًا إِلَى النَّارِ، قَالَ: فَيَأْتِيهِ مِنْ حَرِّهَا وَسَمُومِهَا وَيُضَيَّقُ عَلَيْهِ قَبْرُهُ حَتَّى تَخْتَلِفَ فِيهِ أَضْلَاعُهُ، ثُمَّ يُقَيَّضُ لَهُ أَعْمَى أَبْكَمُ مَعَهُ مِرْزَبَّةٌ مِنْ حَدِيدٍ، لَوْ ضُرِبَ بِهَا جَبَلٌ لَصَارَ تُرَابًا، فَيَضْرِبُهُ بِهَا ضَرْبَةً يَسْمَعُهَا مَا بَيْنَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ إِلَّا الثَّقَلَيْنِ فَيَصِيرُ تُرَابًا، ثُمَّ تُعَادُ فِيهِ الرُّوحُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ансорийлардан бирининг жанозасига чиқдик. Қабрга етиб бордик. Ҳали лаҳад қазиб бўлинмаган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирдилар. Биз ҳам у зотнинг атрофларида ўтирдик. Биз худди бошимизга қуш келиб кўнадиган даражада жим ўтирар эдик. У зот қўлларидаги чўп билан ерга чизар эдилар. Сўнгра у зот бошларини кўтариб, уч ёки икки марта «Қабр азобидан Аллоҳнинг Ўзидан паноҳ сўранг», дедилар. Сўнгра ўз сўзларида давом этиб:
«Қачон мўмин қабрга қўйилиб, асҳоблари унинг олдидан қайтиб кетсалар, у уларнинг кавушлари овозини эшитиб турган бир пайтда икки фаришта келиб, уни ўтирғизадилар ва унга:
«Роббинг ким?!» дейишади.
«Роббим Аллоҳ!» дейди.
«Дининг нима?!» дейишади.
«Диним Ислом!» дейди.
«Ичингизга юборилган бу киши ким?» дейишади.
«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдир», дейди.
«Сенга уни нима билдирди?» дейишади.
«Аллоҳнинг Китобини ўқидим. Унга иймон келтириб, тасдиқ қилдим», дейди.
Бунинг тасдиғи Аллоҳ таолонинг «Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, ‎охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур‎» деган қавлидир. Сўнгра осмондан бир нидо қилувчи нидо қилиб:
«Батаҳқиқ, бандам тўғри айтди. Унга жаннатдан жой солиб беринглар. Унга жаннатдан либос беринглар. Унга жаннат сари эшик очиб қўйинглар», дейди.
Бас, унга унинг ҳиди ва хушбўйлиги келади ва унинг учун ундан кўзи етган жойгача очилади.
Қачон кофир ёки мунофиқ қабрига қўйилса ва унинг руҳи жасадига қайтса, унинг олдига икки фаришта келиб, ўтирғизадилар ҳамда унга:
«Роббинг ким?!» дейишади.
«Э воҳ, билмайман», дейди.
«Дининг нима?!» дейишади.
«Э воҳ, билмайман», дейди.
«Ичингизга юборилган бу киши ким?» дейишади.
«Э воҳ, билмайман», дейди.
Шунда осмондан бир нидо қилувчи нидо қилиб:
«Батаҳқиқ, бу ёлғон гапирди. Унга дўзахдан жой солиб беринглар. Унга дўзахдан либос беринглар. Унга дўзах сари эшик очиб қўйинглар», дейди.
Бас, унга унинг иссиғи ва гармсели келиб туради. Унга қабри тор қилинади. Ҳатто қовурғалари бир-бирига киришиб кетади. Сўнгра унга бир кўр ва кар қўриқчи берилади. Унинг темир гурзиси бўлади. Агар у билан тоғни урса, тупроққа айланади. Бас, у ўша билан уни бир уради ва бу зарбани машриқ ва мағриб орасидаги инсу жиндан бошқа барча эшитади. У тупроққа айланади. Сўнгра унга руҳи қайтарилади».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш