ЭЛ ОҒЗИГА ЭЛАК ТУТИБ БЎЛМАЙДИ.

15-02-2021, 18:50 muslim Ислом олами 520

​ЭЛ ОҒЗИГА ЭЛАК ТУТИБ БЎЛМАЙДИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога ҳамду сано, Пайғамбаримизга салоту салом бўлсин!
Халқимиз бежизга: «Эл оғзига элак тутиб бўлмайди», демаган экан.
Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасида шундай марҳамат қилади:
«Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмасдан, бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар» (6-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларидан бирида: «Бир кишининг ёлғончи бўлиши учун эшитган нарсасини гапиравериши кифоя қилади», деганлар.
Шариатимизнинг бу таълимотларига эътибор қилмай, қайта-қайта эслатишларимизга қарамай, одамларнинг асоссиз ва нотўғри гапларни тарқатавериши бизни ҳолдан тойдирди. Халқимизга хизмат қилиш йўлида бизга энг кўп зарба берадиган, доим оёғимиздан чалиб турадиган иллат мана шудир.
Охир оқибат каналларимизда берилган таъзия хабарини охиригача ўқимаслик, маъносини тушуниб олмай туриб хулоса чиқаришга шошиш, матндан бир қисмини суратга олиб тарқатиб, соппа-соғ ҳаёт кечириб турган инсонни ўлдига чиқаришга етиб бордик. Бу ҳолатдан қанчалик катта ноқулайликлар келиб чиққани тасаввурга ҳам сиғмайди.
Мана шу ҳодиса мени яна бошқа бир аянчли ҳолатлар ҳақида эътироз билдириб, ушбу раддияни ёзишга мажбур қилди.
Анчадан бери халқимиз ичида бир гап юрибди ва жуда кўп тарқади. Эмишки, мен мадраса очибман, охири бориб мадраса ҳомийсига ҳам айланибман. Азизлар, шуни бемалол айта оламанки, шу кунгача бирор-бир ўқув муассасасига асос солмаганман!
Ҳазратнинг номлари қўйилган барча нарса бизга алоқадор бўлавермайди. Ҳазратнинг аллома зот бўлганликлари эътиборидан муборак номлари масжид, мадраса ва бошқа илм марказларига қўйиляпти. Бу ишларни у кишига мухлис ва шогирд бўлганлар амалга оширишяпти. Россияда очилган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф марказ мадрасаси шулар жумласидандир. Буни ўша ердаги мухлис ва шогирдлар очишган, мен эмас. Сўзимизнинг тасдиғи сифатида кун.уз томонидан берилган видеомаълумотни кўришингиз мумкин. Мазкур видеода мадрасага тегишли барча маълумотларни топасиз. Бу мадраса ҳозирги кунда эркагу аёлга, каттаю кичикка, рус, ўзбек, қирғиз, тожик ва бошқа миллат вакилларига хизмат қилиб турибди ва унда Ҳазратимизнинг қолдирган мерослари ўқиб ўрганилмоқда.
Буюк устознинг фарзанди сифатида, ҳурмат юзасидан мадраса мутассадиларидан баъзи мурожаатлар бўлиб туради, мен ҳам имкон қадар маслаҳат бераман, тавсияларимни айтаман, дуо қиламан. Аммо асосчи ҳам, ҳомий ҳам эмасман.
Фурсатдан фойдаланиб яна бир бор эслатиб ўтаман. Кунига камида 3-4 киши томонидан «ўқишга олинг», деган мурожаатлар бўлиб туради. Узр айтсам, хафа бўладиганлар ҳам бисёр. Аммо менга тегишли бирор ўқув муассасаси бўлмаса, мен нима қилай? Юртимизда фаолият юритаётган диний расмий ўқув юртлари бор, бошқаларига рухсат олиш менинг имконимдаги иш эмас. Бундай ишларни берухсат қилиб бўлмаслиги ҳаммага маълум. Ҳар бир одам истаган ишини қилавермайди, қонун ва қоида деган нарсалар бор.
Шунингдек, кунда-кун ора «Кўп эмас, бироз қарз беринг», «Озгина ёрдам керак», дея мурожаат қиладиганлар бор. Оз деганларни суриштирсак, уч-тўрт минг, ҳатто олтмиш минг АҚШ долларини назарда тутаётган бўлишади. Мен оддий толиби илмман. Бировга ёрдам берадиган даражада имкониятли эмасман. Аллоҳнинг берган ризқига шукр. Агар ёрдам дейилса, аввало бунга ўзимизнинг эҳтиёжимиз бор. Одатда умримизнинг кўп қисмини сарфлаб машғул бўлаётган ишларимиздан моддий манфаат келмайди, аксинча, моддиятни, сарф-харажатни талаб қилади.
Сўзимнинг ниҳоясида халқимизга яна бир бор мурожаат қилиб айтаманки, асоссиз гапларни тарқатаверманг! Бунинг оқибатида инсон жавобгарликка тортилиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас, Аллоҳ сақласин!
Аллоҳ таолога ўзим ва сизлар учун истиғфор айтаман.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш