ЭР ВА ХОТИН АЖРАШИШИ

24-02-2020, 08:20 admin Ислом олами / Савол-жавоб 839

Савол: - Ассалому алайкум! Дугонам сизлардан сўраб беришимни илтимос қилганди, у ажрашмоқчи, эри бепуштлик сабаб. Эри “ажрашаман, лекин сенга жовобингни бермайман талоқ қўймайман, бошқасига эрга теголмайсан” деяпти. Саволим, ажрашишса ҳам эри талоқ бермаса аёл кишида эрини ҳаққи бўладими?

Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Нима қилиб бўлса ҳам жавобини олиш шарт. Эр бунчалик худбин бўлмаслиги керак, аёлига раҳм қилсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида:

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الرَّاحِمُونَ يَرْحَمُهُمُ الرَّحْمَنُ، ارْحَمُوا أَهْلَ الْأَرْضِ يَرْحَمْكُمْ مَنْ فِي السَّمَاءِ

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Раҳм қилувчиларни Роҳман раҳм қилади. Ер аҳлига раҳм қилинг, осмондаги Зот сизга раҳм қилади», дедилар».
Шарҳ: Роҳман сифати соҳиби бўлган Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлган банда бошқаларга раҳм қилсин. Осмонда бўлган Зот – Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлган банда ер аҳлига раҳм қилсин. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш