Пишмаган мевани савдо қилиш

8-02-2019, 08:05 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 139

Савол: Ассалому алайкум! Ҳали етилмаган, пишмаган махсулот устидан савдо қилиш яъни олдиндан нархлашиб пул бериб қўйиш мумкинми? Савдо хололми?
Жавоб:Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пишишга яқин бўлмаган мевани сотишдан қайтарганлар.

وَقَوْلُ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا تَبِيعُوا الثَّمَرَةَ حَتَّى يَبْدُوَ صَلَاحُهَا». فَلَمْ يَحْظُرِ الْبَيْعَ بَعْدَ الصَّلَاحِ عَلَى أَحَدٍ وَلَمْ يَخُصَّ مَنْ وَجَبَ عَلَيْهِ الزَّكَاةُ مِمَّنْ لَمْ تَجِبْ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Пиша бошлагани кўринмагунча мевани сотманг»
, деганлар. Демак, у зот пиша бошлагани кўрингандан кейин сотишни бирон кишига тақиқламадилар. Зиммасига закот вожиб бўлган кишини вожиб бўлмаган кишидан хослаб ажратмадилар.

عَبْدُ اللهِ بْنُ دِينَارٍ: سَمِعْتُ ابْنَ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ بَيْعِ الثَّمَرَةِ حَتَّى يَبْدُوَ صَلَاحُهَا. وَكَانَ إِذَا سُئِلَ عَنْ صَلَاحِهَا قَالَ: حَتَّى تَذْهَبَ عَاهَتُهُ

Абдуллоҳ ибн Динор хабар қилади:
«Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам меванинг пиша бошлагани кўринмагунча сотишдан қайтардилар», деганини эшитганман. Унинг «пиша бошлаш» нималиги ҳақида сўралса: «Талафот етиш (эҳтимоли) кетгунича», дер эди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш