Савол:Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда бир ҳадисни эшитиб қолдим. У ерда пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бақиъ қабристонида туриб айтган эканлар: Хар бир инсон она қорнида уч ойлигиданоқ жаннат ва дузахга Аллоҳ томонидан белгиланиб(сараланиб) бўлар экан. Шу ҳадис борми ёки қанчалик саҳих?
Жавоб:Ва алайкум ассалом! Бундай маънода бир неча саҳиҳ ҳадислар бор.
عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي جَنَازَةٍ، فَأَخَذَ شَيْئًا فَجَعَلَ يَنْكُتُ بِهِ الْأَرْضَ، فَقَالَ: «مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ إِلَّا وَقَدْ كُتِبَ مَقْعَدُهُ مِنَ النَّارِ وَمَقْعَدُهُ مِنَ الْجَنَّةِ». قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، أَفَلَا نَتَّكِلُ عَلَى كِتَابِنَا وَنَدَعُ الْعَمَلَ؟ قَالَ: «اعْمَلُوا، فَكُلٌّ مُيَسَّرٌ لِمَا خُلِقَ لَهُ، أَمَّا مَنْ كَانَ مِنْ أَهْلِ السَّعَادَةِ فَيُيَسَّرُ لِعَمَلِ أَهْلِ السَّعَادَةِ، وَأَمَّا مَنْ كَانَ مِنْ أَهْلِ الشَّقَاءِ فَيُيَسَّرُ لِعَمَلِ أَهْلِ الشَّقَاوَةِ». ثُمَّ قَرَأَ ﮋفَأَمَّا مَن أَعْطَى وَاتَّقَى وَصَدَّقَ بِالْحُسْنَى ﮊ الْآيَةَ
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир жанозада эдилар. Бир нарсани олиб, ўша билан ерни ниқталай бошладилар. Кейин: «Сизлардан бирор киши йўқки, унинг жаннатдаги жойи ё дўзахдаги жойи битиб қўйилмаган бўлса», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, унда битигимизга таяниб, амални қўявермаймизми?» дейишди. У зот: «Амал қилинглар. Зеро, ҳар ким ўзи нима учун яратилган бўлса, ўшанга муяссар қилингандир. Ким саодат аҳлидан бўлса, аҳли саодатнинг амалига муяссар қилинади. Аммо ким бахтсиз бўлса, бахтсизларнинг амалига муяссар қилинади», дедилар. Сўнгра «Ким ато этса ва тақво қилса ҳамда «яхшилик»ни тасдиқласа...»ни ўқидилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати