Қиз узатиш

12-10-2019, 08:35 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 094

Савол: - Ассалому алайкум! «Учта қиз узатсанг жаннати бўласан» дeган гап бор. Шу гап тўғрими?

Жавоб: - Ва алайкум ассалом!
عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «مَنْ كَانَ لَهُ ثَلَاثُ بَنَاتٍ، يُؤْوِيهِنَّ، وَيَكْفِيهِنَّ، وَيَرْحَمُهُنَّ، فَقَدْ وَجَبَتْ لَهُ الْجَنَّةُ الْبَتَّةَ». فَقَالَ رَجُلٌ مِنْ بَعْضِ الْقَوْمِ: وَثِنْتَيْنِ يَا رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم؟ قَالَ: «وَثِنْتَيْنِ».
Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг учта қизи бўлса, уларни бошпана билан таъминласа, моддий таъминотини қилса, уларга раҳм-шафқат кўрсатса, ана шу одамга албатта жаннат вожиб бўлади», дедилар.
Шунда қавмнинг ичидан бир одам:
«Эй Аллоҳнинг Расули, иккита бўлса-чи?» деди.
«Иккита бўлса ҳам», дедилар».
Шарҳ: Бу ҳадис ҳам фарзандларни, айниқса қиз фарзандларни яхши парвариш қилган, яхши тарбия берган, нафақасини ўрнига қўйган кишига жаннат ваъдаси борлигини таъкидлаб келмоқда.
Бу ҳадиси шарифда аввалги иккала ҳадисдаги маънолар бирданига таъкидланмоқда. (“Ал-адаб ал-муфрад” китобидан). Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш