Аллоҳ таоло каломи шарифида “Эй мўъминлар Аллоҳ ва унинг пайғамбарига хиёнат қилмангиз ва билган ҳолларингизда сизларга ишониб омонат қилиб берилган нарсаларга хиёнат қилмангиз” (Анфол сураси 27- оят). Аллоҳ таоло бу хитобни айнан мўъмин кишига қаратиб “Эй мўъминлар” дея бошлашининг сабаби омонатдорлик мўмин мусулмонларга хос хислат эканлиги учундир. Бугунги кунда ҳалқимиз орасида омонатдорликни йуқолиб бораётганлиги ҳақида гап сўзларни эшитиб турибмиз. Ота боболаримиз барча халқлар орасида омонатдорлиги билан машхур бўлган. Лекин мана шундай кишиларни ворислари бўлган одамлар орасида омонатдорликни йўқолиб бораётганлиги кишини маҳзун қилади. Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадиси шарифларида “Мунофиқнинг аломати учтадир: гапирса ёлғон гапиради, вада қилса вадани бузади, омонат топширилса унга хиёнат қилади” деганлар. Бу ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мунофиқни аломатини санаб берганлар. Агар кимда мана шу саналганлардан бирортаси топилса, чала мунофиқ бўлар экан.
Яна бошқа ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Бирор киши сизга гапириб, сўнгра атрофига бу айтган гапимни ҳеч ким эшитмадими деб қарайдиган бўлса, у айтган сўз сизга топширилган омонат бўлади” деганлар. Бу ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, омонат бу айнан олди берди билан эмас балки, айтилган сўз ҳам сизга топширилган омонат бўлар экан.
Ислом дини келишидан олдин жоҳилият даврида Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам ал-Амийн яъни ишончли, омомнатдор ростгўй деб қавми орасида машҳур эди. Шунинг учун қавмининг бадавлат кишилари Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга омонат топширар ва ўз карвонларига карвонбоши қилиб савдо сафарларга юборишар эди. Ҳозирги куннинг энг кўп учрайдиган иллатлардан бири омонатга хиёнат бўлиб қолди. Кўпчилик кишилар омонатга хиёнат қилишнинг гуноҳи қанчалик оғирлигини ўйламасдан мана шундай ишларни қилиб келмоқда. Агар қилаётган номаъқул ишларнинг азобини билганларида эди, бу ишни асло қилмаган бўлар эдилар. Шунинг учун қўни қўшнилар ошна-оғайнилар ўртасидаги олди-бердиларда жуда ҳам эҳтиёткор бўлишлигимиз шарт. Ҳатто қўни-қўшнилар орасида уй рўзғор буюмларини вақтинча фойдаланишган олинадиган бўлса, ушбу буюмларни ўз вақтида ва ўз холидай қайтармоқлигимиз ҳам омонатдорлик ҳисобланади.

“Изомиддин Мударрис” жоме масжиди имом хатиби: Ялғашев Одилжон