Савол: Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Жума намозига келсам одам кўп экан, лекин сафларнинг олдинги 7-8 қаторлари жуда сийрак бўлиб, одамларнинг кўпроғи чордона қуриб ўтиришибди. Шу пайтда мен олдинги сафга ўтиб бўш ўринларни тўлдиришга уринишим яхшими ёки орқага қараб юришим керакми?
Жавоб: Ва алайкум ассалом. Сафларни аввалгисидан бошлаб тўлдириб бориш суннатдир. Баъзи фуқаҳолар вожиб деганлар. Биринчи саф тўлмай туриб, кейинги сафга турилмайди. Иккинчи саф тўлмасидан учинчиси бошланмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи сафни тўлдиришга буюрганлар.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "لَوْ يَعْلَمُ النَّاسُ مَا فِي النِّدَاءِ وَالصَّفِّ الْأَوَّلِ، ثُمَّ لَمْ يَجِدُوا إِلَّا أَنْ يَسْتَهِمُوا عَلَيْهِ لَاسْتَهَمُوا وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي التَّهْجِيرِ، لَاسْتَبَقُوا إِلَيْهِ، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي الْعَتَمَةِ وَالصُّبْحِ، لَأَتَوْهُمَا وَلَوْ حَبْوًا" (رواه البخاري ومسلم)
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар одамлар азон ва биринчи сафда қандай савоб борлигини билиб, кейин унга қуръа ташлабгина имкон топганларида, шубҳасиз, қуръа ташлаган бўлардилар. Агар намозга эртароқ боришда нима борлигини билганларида, унга шошилган бўлардилар. Агар хуфтон ва бомдодда нима борлигини билганларида, у иккисига эмаклаб бўлса ҳам келардилар”, дедилар”. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).
Яъни, биринчи сафда атиги битта жой қолганида икки киши келиб, уни эгаллаш учун тортишиб қолса, қуръа орқали бу муаммони ҳал қилишарди. Афсуски, ҳозирда ушбу суннатга амал қилишда кўпчилик сусткашлик қилишларини гувоҳи бўлиб қоламиз. Биринчи саф энди ярим бўлганига қарамай кимдир келиб иккинчи сафга турса, қолганлар ҳам унинг ёнига келиб қўшилади. Аслида эса биринчи сафни тўлдирмасдан кейинги сафни тўлдиришни бошланмайди.
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ "أَقِيمُوا الصُّفُوفَ وَحَاذُوا بَيْنَ الْمَنَاكِبِ وَسُدُّوا الْخَلَلَ وَلِينُوا بِأَيْدِي إِخْوَانِكُمْ وَلَا تَذَرُوا فُرُجَاتٍ لِلشَّيْطَانِ وَمَنْ وَصَلَ صَفًّا وَصَلَهُ اللهُ وَمَنْ قَطَعَ صَفًّا قَطَعَهُ اللهُ" (رواه البخاري ومسلم)
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сафларни текисланглар, елкаларни баравар қилинглар, орадаги очиқ жойларни тўлдиринглар, биродарингиз қўлларига мулойим бўлинглар, шайтонга бўш жой қолдирманглар. Ким сафни уласа, Аллоҳ уни (ўз раҳмати билан) уласин. Ким сафни узса, Аллоҳ уни (раҳматидан) узиб қўйсин”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривоят қилган).
Шундан келиб чиқиб, Сиз жамоат намози олдидан аввалги сафларни тўлдиришга ҳаракат қилишингиз мақсадга мувофиқ саналади. Фақат бунда бошқа намозхонларга озор еткизмаслик лозим бўлади. Агар аввалги сафга ўтишда кимгадир азият бериб қўйиш хавфи бўлса имкон муносиб жойни топиб ўтирилади.
عَبْدِ اللَّهِ بْنِ بُسْرٍ رضي الله عنه قال: جَاءَ رَجُلٌ يَتَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَالنَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْطُبُ فَقَالَ لَهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : "اجْلِسْ فَقَدْ آذَيْتَ" (رواه أبو داود وابن ماجه) .
Абдуллоҳ ибн Буср разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Жума куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилаётганларида бир киши одамларнинг елкасидан хатлаб олдинга ўта бошлади. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ўтир, сен одамларга озор бердинг” дедилар")Имом Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам.
ЎМИ Фатво ҳайъати