Давлатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг ислоҳотларнинг ёрқин мисоли сифатида Навоий вилоятида фаолият кўрсатаётган “ҚУРЪОНИ КАРИМ ВА ТАЖВИД” ўқув курсини эътироф этишимиз мумкин. Мир Араб олий мадрасаси қошидаги “ҚУРЪОНИ КАРИМ ВА ТАЖВИД” ўқув курси Навоий вилоят бўлими 2023 йил 21 июль санасида ўз фаолиятини бошлаган эди. Бугун ушбу ўқув курси ташкил қилинганига 1 йил тўлди. Ўтган вақт давомида 749 нафар Қуръон ихлосмандларига тажвид қоидалари ўргатилиб, Олий мадраса раҳбарияти томонидан сертификатлар топширилди. Ўқув курсида айни вақтда 270 нафар тингловчи таҳсил олишмоқда. Яратгандан ушбу “ҚУРЪОНИ КАРИМ ВА ТАЖВИД” ўқув курсини кўп йиллар давомида Қуръонга муҳаббатли халқимизга хизмат қилишини сўраб қоламиз.
Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати