Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (Саллоллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар: "... Аллоҳ каломининг бошқа каломлардан афзаллиги Аллоҳнинг махлуқотларига нисбатан бўлган афзаллиги кабидир".(Имом Термизий ривояти)
Шубҳа йўқки, Қуръони карим энг афзал зикр, энг афзал калом, энг афзал ибодатдир.
Президентимиз Ш. Мирзиёев ташаббуси билан юртимизнинг деярли барча вилоятларида" Қуръони карим ва тажвид "ўқув курслари фаолият бошлаган." Қуръони карим ва тажвид "ўқув курсларини ташкил қилиш бўйича амалий ишларни бошлаган Шайх Алижон қори раҳбарлигидаги бир гуруҳ мутахассислар Республикамиз вилоятларида учрашувларда бўлмоқда.
Бугун 18.11.2021-йил Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, Ўзбекистон мусулмонлар идораси" Қуръон ва тажвидни ўргатиш " бўлими мудири Шайх Алижон қори Навоий вилояти Кармана тумани "Қосим Шайх" жомеъ масжидида Қуръон ва тажвидни ўргатиш, азон айтиш бўйича имтиҳон қилдилар. Ушбу беллашувда ўн олти нафар вилоятимиз бўйича қатнашчилар чилар иштирок этдилар.
Иштирокчилардан Икромжон Баротов ва Мирзабек Сахатов мутлоқ ғолиб деб топилди ва Шайх Алижон қори ҳазратларининг муеофотлари билан тақдирландилар. Бугунги ташриф Қуръон ихлосмандлари ва калом тажвиди ўрганувчиларига катта ғурур ва илҳом йўлини очди. Келажакда Шайх Алижон қори эътирофига тушган Навоийлик қорилар, муаззинлар сони кўпайишига бу ташриф шубҳасиз туртки бўлади деб умид билдириб қоламиз.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги