Ўзбекистонда тажвид ҳамда араб тили фанларини ўргатувчи курслар очилади

14-11-2017, 09:08 admin Янгиликлар 1 901

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 01А/113-сонли буйруғига асосан 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб маҳаллий ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда фуқаролар учун Қуръони карим ва тажвид ҳамда араб тили фанларини ўргатувчи 6 ойлик курслар ташкил этилади. Буйруқда кўрсатилишича, Қуръони карим ва тажвид ҳамда араб тили фанларини ўргатувчи курслар пуллик бўлиб, 6 ойга 1 500 000 (ойига 250 000) сўмни ташкил этади ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалар қошида очилиши кўзда тутилган. Ўқув гуруҳларига тингловчилар ўқиш истагини билдирган фуқаролар аризасининг кетма-кетлиги асосида олинади ва ҳар бир гуруҳга 15 нафаргача тингловчи бириктирилиши айтиб ўтилган. Дарслар таълим муассасаларининг малакали ўқитувчилари томонидан олиб борилади.

Ўқув курслари 2017 йилнинг 1 декабридан бошланади.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мазкур ҳужжати Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунчилигида белгиланган виждон эркинлиги билан боғлиқ ҳуқуқларни тўлақонли амалга оширишга хизмат қилади.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш