Жорий йилнинг 30-январ санасида Қосим Шайх масжидида туман отинойларининг навбатдаги ўқув дарси бўлиб ўтди. Бунда бир йил қилинган ишларнинг сўров варақаларда ёзилган таҳлили ва бўладиган имтиҳонларга пухта тайёргарлик кўриш, жума тезисини янги сони билан танишиб муҳокама қилинди. Кундалик қиладиган фаолиятларимизни устида ишлаб иш режалари тузилди.
Отинойи Хусенова .Н.
01.02.2024-йил. Зарафшон шаҳар. "Алишер Навоий"МФЙда "Маҳалла тинчлиги - оила тинчлиги" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда маҳалла раисаси Эгамбердиева, маҳалла хотин -қизлар фаоли Абдураҳмонова, маҳалла отинойиси М.Мелиева ва Шодиева Гулой ҳожи аялар тадбирда йиғилган аёлларга "Фарзанд тарбиясида онанинг ўрни", "Ўзи жонига қасд қилишни олдини олиш" мавзусида суҳбатлашдилар.
01.02.2024йил Дўстлик мфй отинойиси Н.Нуракаева Дўстлик мфй хотин-қизлар фаоли А.Малхайдарова билан биргаликда Дўстлик махалласида яшовчи кам-таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотган аёллар, ногиронлиги бўлган оилалар, қаровчиси йўқ қариялар холидан хабар олиш, уларни муаммоларини ўрганиш, ахоли ўртасида шукроналик туйгуларини кучайтириш каби мавзуларида ўзаро сухбатлашиб олинди. Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л Бобоназарова.
31.01 2024-йил.
Зарафшон шаҳар. "Янги Зарафшон"МФЙ "Абай" 5-кўча 8А-хонадонида истиқомат қилиб турган Хушматова Саломат ая ва кенжа ўғли Хушматов Нодирлар жорий йилнинг 21-февраль санасида умра сафарига кетмоқчи, улар билан маҳалла отинойиси М.Мелиева "Вақтдан унимли фойдаланиш", "Эллик бошига итоат этиш", "Сабрли бўлиш", "Қайтиб келганда ортиқча дабдабага йўл қўймаслик" мавзуларида суҳбат ўтказди.
Жорий йилнинг 1- февраль санасида Учқудуқ туман "Қизилқум" жомеъ масжидида отинойиларнинг малакасини ошириш, уларни дунёвий ва диний билимларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган 1 кунлик ўқув-семинар ўтказилди. Туман бош имом хатиби А.Турдиев ўқув- семинарга йиғилган отинойилар билан отинойилар фаолиятини таҳлил қилди .
Ҳамда “Ўз жонига қасд қилиш-оғир гуноҳ”, “Идда ҳақида”, “Аёлларга хос намозга оид муҳим масалалар” мавзуларида маърузалар қилди.
Имом хатибнинг аёл-қизлар масалалари бўйича ёрдамсиси О.Тўрақулова хам йиллик иш режалар ва имтихонга тайёргарлик кўриш жараёни хақида айтиб ўтди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги