Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар

8-01-2024, 20:50 admin Янгиликлар 216

Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар 08.01.2024 йил Конимех тумани Дўстлик мфй отинойиси Н.Нуракаева Дўстлик мфй да бўлиб, у ерда Дўстлик мфй хотин-қизлар фаоли А.Малхайдарова билан биргаликда "Махаллалар таркибида бўладиган тўй ва маъракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз ихчам турли бидъат-хурофотлар ирим-сиримларга чек қўйган холда миллий урф-одатларга мос равишда ханафий мазхаби хамда мотурудийлик таълимоти асосида ўтказиш", "Оилавий ажримларни олдини олиш, аҳоли ўртасида шукроналик туйғуларини кучайтириш", "Ногиронлиги бўлган оилалар, боқувчисини йўқотган аёллар ва уларнинг фарзандлари холидан хабар олиш, уларни муаммоларини ўрганиш" каби мавзуларда ўзаро сухбатлашиб олинди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
08.01.2024 йил Конимех тумани Зафаробот Кўкча мфй отинойиси С.Салимова Зафаробот мфй 21 дом 39-уйда яшовчи Махлиё Амадова (вояга етмаган бир нафар фарзанди бор бўлиб, хозирда ишсиз) муаммолари ўрганилиб чиқилди.Отинойи С.Салимова аёлимиз билан "Шукроналик", "Хотин-қизларни ватанпарвар оила ва жамият манфаатига хизмат қилувчи шахс сифатида камол топишини тарғиб қилувчи, турли ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишдан огоҳ бўлиш", "Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга мухаббатли садоқатли етук инсон қилиб тарбиялаш" мавзуларида сухбат олиб борилди.Маҳалла фаоли томонидан иш таклиф қилиниб, ишга жойлаштирди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
2024-йил, 8-январ.
Зарафшон маҳалласида яшовчи аёллар билан маҳаллада суҳбат ўтказдик. "Мамлакатимизда барча соҳада, диний, маърий соҳада ўзгаришлар, янгиликлардан хабардор бўлиш", " Аёллар билан фарзанд тарбияси масалалари" мавзуларида суҳбатлашдик. Аёлларга янгиликлар ҳақида маълумот бериб, қайнона- келин мавзуларида ҳам гаплашдик. Керакли тажрибаларни бир-бири билан алмашишди. Ажримлар масаласида ҳам суҳбатлашдик. Ажримларни олдини олиш, турмуш арафасидаги ёшлар билан тушунчалар олиб боришни суҳбатлашиб олдик. Бу суҳбат йиғини ҳамма учун манфаатли бўлди.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 7 январ санасида Дўстлик маҳалласида яшовчи Фаҳриддин ака хонадонида яқинда фарзандларини никоҳ тўйларини ўтказдилар.Хонадон соҳиблари тўйни миллий қадриятларимизга мувофиқ ихчам, исрофга йўл қўймаган ҳолда ўтказдилар. Бахт остонасига илк қадам қўйган келинлар билан суҳбатлашдим. Суҳбатимиз жараёнида қайнота-қайнонани ҳурмат қилиш,
оила муқаддас даргоҳ уни асраб авайлаш эр-хотин муносабатлари ҳақида диний тушунчалар бердим.
Дўстлик мфй отинойиси
Турсуной Барнаева.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
2024-7-январ.
Зарафшон маҳалласида яшовчи, талаба қизлар билан суҳбат ўтказдим. Қизлар тиббиёт коллежида ўқишади, ҳозир малака практикасида. Қизлар билан диний ва дунёвий янгиликлар, ислоҳотлар ҳақида, қизларнинг жамиятдаги ўрни, тайёрлиги хусусида, турмуш масалалари одоби ҳақида суҳбатлашдик. Қизлар илмли бўлишга қизиқишлари ҳақида айтиб беришди. Шу ўринда қизларга фиқҳий қизиқишларинг бўлса тортинмай сўранг дедим. Қизлар ҳайз илмидан сўрашди ва керакли тушунчага эга бўлишди.
Суҳбат қизлар учун манфаатли бўлди.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Гулистон мфй да "Қавоқ" қишлоғида яшовчи Маҳфуза опани зиёрат қилгани шифохонага бордим.
Хатирчи тумани "Гулистон" маҳалласи отинойиси Х. Саматова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Учқудуқ туман "Айтим" мфй отинойиси М. Жабборова мфй аёллари билан "Қайнона-келин муносабатлари", "Шукроналик", "Фарзанд тарбияси"мавзуларида суҳбат ўтказди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
08.01.2024.
Навбаҳор тумани "Ҳаловат тепа" маҳалласида яшовчи хотин-қизлар билан диний-маърифий суҳбат ташкил этилди.Унда "Ислом нури" газетасининг 24-сонида берилган "Мутакаббирларни Аллоҳ ёмон кўради", "Фатво сўрашдаги нозик жиҳатлар" номли мақолалардан фойдаланиб мамлакатимизда барча соҳаларда, шу жумладан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳатлар; соғлом турмуш тарзи ҳақида амру-маъруф қилинди.
"Ҳаловат тепа"маҳалла отинойиси Н.Қувондиқова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
08.01.2024.йил Навбаҳор тумани "Қизилрабод" маҳалла онахонлари билан диний -маърифий суҳбат ташкил этилди.Унда хотин -қизларни мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор қилиш, эр-хотин, қайнона ва келинлар ўртасидаги овсинлар ўртасидаги ҳамда оилаларда ижтимоий -маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этиш, хотин -қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тўғрисида тушунчалар берилди.
Қизилрабод маҳалласи отинойиси
Ш Худоёрова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
2024 й. 06.01. 2024 йилда Нурота туман Ғозғон шаҳар "Тумар" маҳалласида маҳалла раиси, маҳалла хотин-қизлар фаоли, отинойилар ва фаол аёллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда "Маҳаллада оилавий ажримларни олдини олиш, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аёллар орасида жиноятчиликни олдини олиш, оилавий тадбирлар, тўй ва маракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз, ихчам ва миллий урф-одатларга мос равишди ўтказиш" мавзулар бўйича сўз юритилди. Шу масалалар бўйича отинойи М. Ҳайитова ва иштирок этган аёллар ўз фикрларини билдириб, берилган саволларига тегишли жавобларни олдилар.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
06.01. 2024 да  Нурота туман тарғибот гуруҳи раҳбари Г. Тоғаева, ИИБ ходими Жиянов, туман  бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари М. Джуманазарова расмий отинойилар билан 2024 йилга  мулжалланган  иш режа асосида  йиғилиш ўтказиб, "Аёлларда маърифий ислом таълимотига  зид бузғунчи ғояларга, турли бидъат ва хурофотларга қарши  мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ислом динининг инсонпарварлик, бунёдкорлик ва маърифий ғояларини етказиш" ,"Диний муатаассиб ёки  бидъат ва хурофот ғояларини  тарғиб қилаётган аёлларнинг ноқонуний фаолиятини  аниқлаш ва олдини  олишга қаратилган профилактик ишлар", "Аёл-қизларни  ватанпарвар,оила ва  жамият  манфаатига хизмат қилувчи шахс сифатида камол топишини  тарғиб қилувчи,турли ақидапараст оқимларнинг таъсирига  тушиб қолишдан огоҳ этувчи тарғибот ишларни олиб бориш","Аёллар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш",маҳаллаларда фаолият олиб бораётган норасмий отинойилар фаолиятига чек қўйиш  ва  йул қўйилаётган  камчиликларни  бартараф этиш  юзасидан  ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш