15.12.2023 йил. Учтут маҳалласида яшовчи кам таъминланган фуқаро Ботирова Бибигул билан отинойи К.Хасанова муаммолари бўйича суҳбатда бўлиб қуйидагиларни аниқладилар.
1. Моддий кўмакка муҳтожлиги сабабли ичимлик сувдан қарзларини тўлолмаётганлигини
2.Хоналарини иситиш учун кўмир ололмаётганлигини айтдилар.
Маҳалла раиси Х. Отамуродов ва маҳалла ҳоким ёрдамчиси бу муаммоларни ечишда амалий ёрдам кўрсатишга ваъда бердилар.Отинойи К. Хасанова Б. Ботировага Президентимизнинг барча саъй-ҳаракатлари хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни жамиятдаги ўрнини юксалтириш, аҳоли турмуш даражасини кўтариш, инсонпарварлик тамойиллари асосида инсон қадрини улуғлаш
эканлигини тушунтирдилар.
Учтут маҳалласи отинойиси К. Хасанова.
14.12.2023 йил. Оқ олтин маҳалласи Зиёнур кўчасида яшовчи Шозода Юлдошева ва қўшниси Шоира Шодиеваларнинг қўшничилик муносабатлари бузулганлиги сабабли отинойи О. Хақиева улар билан "Қўшничилик ҳақини адо этайлик" мавзусида суҳбат олиб бордилар. Ислом динида инсонпарварлик, одамийлик меҳр-оқибат силаи раҳм тамойилларига амал қилиш тўғрисида, ғийбат ва бўхтон тўқишнинг оғир гуноҳ эканлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб бориб натижада иккала қўшнини яраштириб қўйдилар. Улар бир-бирларидан кечирим сўрадилар.
Оқ олтин маҳалла отинойиси Хакиева Ойсара.
15-декабр санасида Хатирчи тумани Хонақа мфй га бордик. мфй хотин-қизлар фаоли ва мфй раиси отинойлар иштирок этди. Ажрим ёқасига келиб қолган оилалар кўриб чиқилди. Улар билан тушунтириш иши олиб борилди. Оила мўқаддас, оилани асраш кераклиги айтилди.
15.12.2023.й. Бизнинг юртимизда инсон қадри, оилада ҳалоллик, поклик, имон-эътиқод, шукроналик ва гўзал тарбия устивор туради. Исломда барча инсонлар баробар, бир-бирига биродар, бири бошқасидан ҳеч нарсада на бойлик, на мансабда, на чиройи, на хушбичим гавдаси билан, на жамиятда тутган ўрни билан устун бўла олмайди. Туманимиздаги ободонлаштириш бўлимида фаолият олиб бораётган ва шу совуқ об-ҳавога қарамай шаҳримиз озодалигини сақлаб келаётган аёллар билан "Соғлом турмуш тарзига эътибор, оиланинг тинчлиги ва бирдамлигини таъминлашда эр-хотин, қайнона-келиннинг масъулиятлари, шукроналик, тўй ва маракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз, ихчам ва миллий урф-одатларга мос равишда ўтказиш" мавзуларда суҳбат ўтказилди. Нурота туман бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари буйича ёрдамчиси М. Джуманазарова.
Навоий шаҳар"Ғалаба"мфй Ибн Сино кўчаси 5- уй 12- хонадонда яшовчи Антонина Носирова ёлғиз яшар эканлар.Антонина аядан хабар олишга бордик.У киши ҳаётларидан хурсанд, қарилик нафақалари етарли эканлиги ва Ўзбекистон бағрикенг диёрлигини чиройли сўзлар билан таърифлаб гапирдилар. Отинойи Н. Турдиева.
Навоий шаҳар 23 сонли мактабгача таълим муассасада болажонларга қизиқарли эртак ва ҳикоялар айтиб бердим. Улар бувижонларга аталган шеърларини айтиб беришди.
Учқудуқ туман "Мустақиллик "мфй отинойиси Зилолв Файзиева мфй аёллари билан "Шукроналик", "Эрта турмуш яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳни олдини олиш, салбий холатлари", "Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли садоқатли етук инсон қилиб тарбиялаш" мавзуларида сухбатлашди.
14.12.2023-йил.
Зарафшон шаҳар."Геолог"МФЙ да яшовчи аёллар билан маҳалла отинойиси Х.Худжиярова ва маҳалла хотин-қизлари фаоли М.Эргашевалар "Оила муқаддас даргоҳ", "Қизлар тарбиясида оналар ибрати" мавзуларида суҳбат ўтказди.
15.12.2023-йил.
Зарафшон шаҳар. "Қурувчи"МФЙда жойлашган 4-ётоқхона 57-хонада яшовчи Алиева Валентина ва Алиев Талихларнинг оилавий муаммоси маҳалла отинойиси О.Давронова ва маҳалла хотин-қизлари фаоли Э.Холиқовалар ҳамкорлигида кўриб чиқилди, ҳамда , В.Алиева ва Т.Алиевларнинг 2 йилдан бери алоҳида яшаётганлиги ва умуман бир-бирларидан узоқлашиб кетганлиги, бошка турмуш қилиш ниятида юрганлиги аниқланди. Оилани яраштириш имкони бўлмади.
15.12.2023-йил.
Зарафшон шаҳар."Кончилар"МФЙ 26-уй 12-хонадонда бўлиб ўтган эҳсон маросимида маҳалла отинойиси Г.Рахимова маҳалла хотин-қизлар ўртасида тозалалик эътибор бериш, динимиз поклик устида барпо қилинганлиги, чиройли ният ва сабр тўғрисида суҳбат ўтказди.
Навбаҳор туман Ғойиб ота жоме масжиди имом хатиби Темиров Салим бошчилигида масжид жамоаси ҳамкорлигида Сарой маҳалласида яшовчи боқувчисини йўқотган ва кам таминланган оилаларга озиқ- овқат махсулотлари тарқатилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги