22.09.2023-йил.
Зарафшон шаҳар."Геолог"МФЙ 24-уй 82-хонадонда яшовчи Жалоловларнинг оилавий келишмовчилиги маҳалла раиси Б.Турдиев, маҳалла мулласи Р.Рўзиев, маҳалла хотин-қизлар фаоли М.Эргашева ва маҳалла отинойиси Х.Худжияровалар иштирокида муҳокама қилинди. Ўрталарида бир нафар фарзандлари бор. Келишмовчилик сабаблари ўрганилиб Жалоловлар билан "Оила муқаддас даргоҳ", "Рўзғорда оила аъзоларининг ўрни, эр ва хотин бурч ва вазифалари", "Ота -онага яхшилик қилиш одоби ", "Қайнона -қайнота ота-онадек азиз", "Катталарга хурмат", "Фарзандларни ватанга, жамиятга мухаббат, садоқат руҳида, ақлан ва жисмонан етук фарзанд қилиб тарбиялаб етказиб бериш", "Синовларда сабр", "Хотин-қизлар ўртасида кийиниш, сўзлашув, ахлоқ-одоб маданияти", "Шукроналик тўйғусини уйғотиш" мавзуларида суҳбат ўтказилди.
Жалоловларга берилган насиҳат ва тавсиялардан тўғри хулоса чиқариб оилани сақлаб қолишлари учун муҳлат берилди.
22.09.2023-йил.
Зарафшон шаҳрида "Нотинч ва низоли оилалар билан ишлаш куни" доирасида шаҳардаги "Ёшлик""МФЙда жойлашган 3-сектор штабида ажрим ёқасига келиб қолган оилалар таклиф этилиб оилаларни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш бўйича суҳбатлар ўтказилди. Суҳбат шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими мутахасиси Г.Рўзиева, шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова, ИИБ ходимлари ва "Геолог"МФЙ отинойиси Х.Худжияровалар ҳамкорлигида ўтказилди. Суҳбат жараёнида ҳар бир оила аъзоси билан қайнона-келин муносабатлари, оилавий ажримларнинг фарзандлар келажагига салбий таъсири,
ўниб-ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга, жамиятга мухаббат, садоқат руҳида, етук фарзанд қилиб тарбиялаш, хотин-қизлар ўртасида кийиниш, сўзлашув, ахлоқ-одоб маданияти, миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш, оила муқаддас даргоҳ ва унда оила аъзоларининг ўрни, эр ва хотинни бурч вазифалари, ёш қизларимиз тарбияси, боқимандалик кайфиятига чек қўйиш,, шукроналик тўйғусини уйғотиш, оила аъзолари бир-бирига нисбатан кечиримли бўлиши ва муроса билан яшаши кераклиги мавзуларида алоҳида суҳбатлар ўтказилди.
Навоий шаҳар "Умид" мфй Ғалаба шоҳ 119- уй 16- хонадонда яшовчи Беркинов. А ва Расулова Д ларнинг оилавий муаммолари кўриб чиқилди. Беркинов Анвар ичкиликка ружу қўйганлиги сабабли, оилада тинчлик бўлмай, бундан фарзандларнинг руҳиятига қаттиқ таъсир қилганлиги маълум бўлди. Уларга оила муқаддас даргоҳ эканлиги, болаларга ота тарбияси муҳимлиги тушунтирилди. Уйлаб кўришлари учун вақт берилди. Отинойи М. Акатова.
22.09.2023.Навбаҳор тумани 25-мактаб ўқитувчилари жамоаси ва хизматчилари хотин-қизлари ўртасида Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова ва Қаровултепа маҳалласи хотин-қизлар фаоли С. Рахмоновалар томонидан "Хотин-қизларни ватанпарвар, оила ва жамоат манфаатига хизмат қилувчи шахс сифатида камол топишини тарғиб қилувчи, турли ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишдан огоҳ этувчи: " Аёллар нима сабабдан хорижга чиқиб кетмоқдалар? ", "Хотин-қизлар қора либосда юришлари жоизми? мавзуларида давра суҳбати ташкил қилинди. Мавзулар юзасидан туман бош имом хатиби ёрдамчиси С. Хушматова маъруза қилиб, жумладан қуйидаги фикрларни илгари сурдилар. Аёлларни интернет тармоқларида ин қурган фирибгарларнинг алдов ва фирибига учиб, ақидаси бузилган турмуш ўртоғининг чақирувига биноан, моддий қийинчиликларга сабрсизлик қилиб, тўй-маъракаларни дабдабали қилиб ўтказиш мақсадида ҳою-ҳавасга ружу қўйганлиги сабабли чет элга кетаётганлигини, давлатимиз раҳбарияти томонидан " МЕҲР" операцияларини амалга оширилиб, "Ал-ҳол"ҳарбий лагеридан қайтарилган хотин-қизларнинг кўрган-кечирган кулфатларидан хулоса чиқариш лозимлигини айтиб ўтдилар.Айни пайтда хотин-қизларни жилбоб, бурқа каби бизнинг миллий ўзбекона маданиятимизга тўғри келмайдиган бошдан-оёқ қоп-қора либосларга бурканиб юришларини бизнинг кийиниш борасидаги миллий қадриятларимизни топташ деб баҳоладилар. Бундай аёллар ўртасида ислом динининг бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойиллари ҳақида, ҳанафий мазҳаби ҳукмлари бошқа мазҳаб ҳукмларига кўра мўътадиллиги тўғрисида баҳамжиҳатликда ўта таъсирли тарғибот ишларини амалга ошириш зарурлигини таъкидладилар.
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова.
Жорий йилнинг 22- сентябр санасида Учқудуқ туман " А. Навоий "мфй аёллари билан туман бош отинойиси О .Тўрақулова аёллар орасида "Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини яратиш"," Оилада қайнона-келин масъулияти" мавзусида суҳбат ўтказиб, оилавий муносабатлар тизимини мустаҳкамлаш, қайнона-келин, овсинлар ва оила аъзолари ўртасида ўзаро самимий эътибор борасида билим, кўникмаларини оширишга қаратилган тавсиялар бериб ўтди ва ёш авлодни Ватанга муҳаббатли, садоқатли етук инсон қилиб тарбиялаш ҳар бир ота-онанинг бурч ва вазифаси" эканлигини таъкидлаб ўтди.
22. 09. 2023-йил.
Зарафшон шаҳар "Наврўз"МЧЖ бозори радиоузилидан "Юлдуз "МФЙ отинойиси Г.Рахимова "Яхшилик ва силани раҳм" мавзусида мақола ўқиб эшиттирди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги