left]
Бухоро вилояти "Мир араб" олий мадрасасида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида бўлиб ўтаётган анжуманда Навоий вилояти имом хатиблар ҳам иштирок этмоқда. Хусусан Хатирчи, Конимех туман ва Зарафшон шаҳар бош имом хатиблари, Вобкент шаҳар "Абдулазизхон" жоме масжидида жамоатга суҳбат қилиб берди.
Жорий йилнинг 21 август санасида
Хатирчи туманида Оила ва жамиятнинг аҳволи яхшиланиши, аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оналар ва болалар ўлимини кескин камайиши аёлларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш борасида аёлларни ҳомиладор бўлгунига қадар, ҳомиладор даврида, туғиш ва туғишдан кейинги даврда ҳам даволаниш замонавий услублардан фойдаланган ҳолда сақлаш ҳамда давлат томонидан ижтимоий жиҳатдан қўллаб қувватлаш ҳуқуқига эга. Бинокор мфй хотин-қизлар фаоли О. Ҳамроева, доя ҳамшираси С. Муталлимова билан биргаликда аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш контрацепция воситалари билан қамраб олиш борасида манзилли ҳатлов тўлдирилди.
"Бинокор" мфй отинойиси
Т. Барнаева.
Жорий йилнинг 21- август санасида Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова " Дўстлик" маҳаллада истиқомат қилувчи хотин-қизлар ўртасида сухбат ташкил этди. Бу сухбатда оилада қайнона келин муносабатлари, аёллар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш,
ўниб-ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга, жамиятга мухаббат, садоқат руҳида, етук фарзанд қилиб тарбиялаш, хотин-қизлар ўртасида кийиниш маданияти, миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш,
каби долзарб масалаларда гаплашилди, фикр алмашилди.
Нурота туман Ғозғон шаҳар дин ишлар бўйича мутахассис А. Равшанов туманда фаолият юритаётган расмий отинойилар билан навбатдаги йиғилишни ўтказди. Йиғилишда дин ишлари бўйича мутахассис "шаҳар ва маҳаллаларида фаолият юритаётган отинойилар хотин-қизлар ўртасида ўтказиладиган диний ва миллий марака-маросимларни ўтказишда фаолиятларининг самарадорлигини ошириш"," Оилавий ажримларни олдини олиш, соғлом оилавий муҳитни яратиш,", "Хотин-қизларни диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор этиш" бўйича олиб бораётган тарғибот- ташвиқот ишларида йўл қўйилган камчиликларда тўхталиб, фаолиятларини жонлантириш бўйича ўз фикрларини билдириб ўтдилар.
21.08.2023йил Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова Шўртепа мфй Шодибек кўчасида яшовчи аёллар билан "Аёлларда маърифий ислом таълимотига зид бузғунчи ғояларга, турли бидъат-хурофотларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ислом динининг инсонпарварлик, бунёдкорлик ва маърифий ғоялари", "Шукроналик", Ўз жонига қасд қилиш-гуноҳи кабира", "Эрта турмуш яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ, сальбий оқибатлари" мавзуларида суҳбат олиб борилиб, кераклича тушунчалар бериб ўтилди.
21.08.2023йил Конимех тумани Юксалиш мфй отинойиси Ҳ.Темирова Юксалиш мфй 12-мактабида "Мустақиллигимизни 32 йиллиги муносабати" билан "Янги ҳаёт учун янги Ўзбекистон учун" шиори остида байрам тадбирида қатнашиб, тадбирда аёллар билан "Шукроналик", "Аёл-қизларни ватанпарвар, оила ва жамият манфаатига хизмат қилувчи шахс сифатида камол топишини тарғиб қилувчи, турли ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишдан огоҳ бўлиш", "Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли, садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш" мавзусида суҳбат олиб борди.
Қизилтепа тумани "Хушарти" мфй ибратли оилалардан бири Ҳалимова Шаҳодат опани хонадонларида бўлдим. Янги келинчак билан оила муқаддас даргоҳлиги, келинлик ибо ҳаё, миллий урф- одатларга мос кийиниш, қайнона-келин муносабатлари ҳақида суҳбатлашдик.
Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги [/left]