Жорий йилнинг 29 август санасида "Дўрман" мфй "Ҳунармандлар" кўчасига Хатирчи туманидан келин бўлиб келган аёл, иккинчи турмуши экан. Келин олдинги эридан қонуний ажрашмай туриб, ҳозирги турмуш ўртоғидан бир нафар фарзанд кўрган. Ҳозирда қайнонаси ўғлини номига уй ўтқазиб бермаётганлигидан шикоят қилади. Биз маҳалла ходимлари билан уйларига ташриф буюрдик, ва қонуний ажрашмай туриб оила қуриш мумкин эмаслигини, қонуний никоҳсиз уй жойга эга бўлиш ҳам мумкин эмаслигини тушунтирдик.
Кармана тумани "Дўрман" мфй отинойиси Расулова Ҳабиба.
Қизилтепа туман Ванғози МФЙ ҳудудида яшовчи аёллар билан "Шукроналик", "Хотин-қизларни мамлакатимизда барча соҳаларда шу жумладан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар" мавзуларида суҳбат олиб борилди.
О.Норова
29.08.2023-йил.
Зарафшон шаҳри. "Баҳор"МФЙ 41-уй 24-хонадонда ижарада турувчи кам таъминланган оилалар рўйхатида турувчи, турмуш ўртағи билан ажрим ёқасига келиб қолган, қарамоғида тўрт нафар фарзанди бор Марғуба Тошева билан маҳалла раиси Н.Примова, маҳалла отинойиси Х.Худжиярова ва маҳалла фаоллари иштирокида суҳбат ўтказди.
Суҳбатда "Хотин-қизлар ўртасида кийиниш, сўзлашув, ахлоқ-одоб маданияти, миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш", "Оила муқаддас даргоҳ, унда оила аъзоларини ўрни, унда эр ва хотинни бурч вазифаларини", "Хотин-қизларимиз орасида соғлом турмуш тарзини яратиш", "Хотин-қизлар орасида шукроналик ҳиссини уйғотиш", "Оилада фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни", "Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли ва садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш", "Эр-хотин ўртасидаги низолар ҳамда оилаларда ижтимоий - маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсири", "Оила муқаддас даргоҳ, унда оила аъзоларини ўрни" мавзуларида суҳбат ўтказилди.
29.08.2023йил Конимех тумани Дўстлик мфй Шароф Рашидов кўчаси "Мих Ота" жомеъ масжиди бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова туман отинойилари билан навбатдаги маърифий йиғилиш тадбири ўтказиб унда, "Маҳаллалар таркибида бўладиган оилавий тадбирлар, тўй-ҳашамлар, дафн этиш ва ўтганлар хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби, турли ирим-сиримлар, бидъат-хурофотларга чек қўйиш", "Хотин-қизларга хос диний маросим ва тадбирларни ҳанафий мазҳаби ҳамда мотурудийлик таълимоти асосида, миллий урф-одатларга мувофиқ олиб бориш", " Хотин-қизларни мамлакатимизда барча соҳаларда, шу жумладан диний маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор этиш", "Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи" маҳалла хотин-қизлари аҳоли ўртасида "ПҚ-14-сон 20.01.2023йил Одам иммунитет танқислиги веруси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини кучайтириш тўғрисида аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш" тўғрисида йиғилиш тадбирлари ўтказиш лозимлиги ҳақида туман бош отинойиси Л.Бобоназарова сўзлаб ўтди.Юксалиш мфй отинойиси Ҳ.Темирова "Маърифий тадбирларда, аёл-қизларни ватанпарвар, оила ва жамият манфаатига хизмат қилувчи шахс сифатида, турли ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишдан огоҳ бўлиш" мавзусида, Зафаробот мфй отинойиси С.Салимова "Оилавий ажримлар, эр-хотин, қайнона-келинлар ўртасидаги низолар, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига сальбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар" мавзусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
29 август куни Навкар маҳалласи отинойиси С.Самиева Ғужбоғтепалик йигитга унаштирилган Зиёда Назарованинг хонадонига бориб, Зиёданинг онаси Раҳмонова Ҳилола билан "Қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш"," Эр- хотин-, қайнона ва келинлар ўртасидаги низолар ҳамда оилаларда ижтимоий- маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этиш", "Оилавий тадбирлар, тўй ва маъракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз, ихчам ва миллий урф-одатларимизга мос равишда ўтказиш" тўғрисида суҳбат ўтказдилар.
Навкар маҳалласи отинойиси Сабоҳат Самиева.
29.08.2023 йил. Навбаҳор тумани, Ўзбекистон маҳалласидан Меҳнат маҳалласи фуқароси И. Ергашовга турмушга чиққан Ш.Маҳаматоваларнинг оилавий мажоралари, оиланинг ажрим ёқасига келиб қолиш сабаблари Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова иккала маҳаллалар раислари А.Жўраев, хотин-қизлар фаоллари С.Адизқулова томонидан ўрганилди.
Оилавий келишмовчилик сабаби: Қайнона- келин ўртасидаги ўзаро келишмовчиликнинг мавжудлиги.
Оилани ўрганиш жараёнида уларга: эр-хотин, қайнона ва келинлар ўртасидаги низолар ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этишга қаратилган "Эр-хотиннинг бир-бирларидаги ҳақлари"," Қайноналик илми ","Фарзандлар-жаннат райҳонларидир", мавзуларда суҳбат олиб борилди ва фарзандларни ҳамкорликда ота, ҳам она меҳри-муҳаббатидан баҳраманд этган ҳолда бағри бутун қилиб ўстириш, инсон ўз умрини кераксиз уруш-жанжалга сарфламаслиги, ҳаётнинг ҳар дақиқасидан унумли фойдаланиб,ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли ва садоқатли етук инсон қилиб тарбиялаш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Барча қилинган тушунтириш ишлари, саъй-ҳаракатларга қарамасдан қайнонани келинни тинч қўйишга эшикларни қулфлаб қўймасликка кўндира олмадик.
Натижа: Ергашевлар оиласи яраштирилмади.31-август куни оилавий келишмовчилиги сабабларини қайтадан кўриб чиқишга келишилди.
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотинқизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова
28.08 - куни Навбаҳор тумани Сарбазор маҳалласи отинойиси К. Жабборова ва мазкур маҳалланинг мутасаддилари биргаликда Саидовлар оиласининг келишмовчилик сабабларини ўрганиш ва бартараф этиш учун "Эр-хотин ва қайнона келин ўртасидаги низолар ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этиш" тўғрисида тушунтириш ишлари олиб бордилар. Ҳамкорликда қилинган саъй-ҳаракатлар самараси ижобий якунланди.
Натижа: У. Саидов ва Г. Саидоваларнинг оиласи яраштирилди.
Сарбазор маҳалласи отинойиси К. Жабборова.
Сарбозор маҳалласида истиқомат қилувчи Оқила аёллар ҳаракати аъзолари Жумаева Мусаллам, Эргашева Сайёра, Очилова Шаҳодатлар билан маҳаллада оилавий келишмовчиликлар ва ажримларнинг олдини олиш, тўй- маросимлар, маъракаларни исрофгарчиликсиз ўтказиш,бидъат - хурофотлардан йироқда бўлиш, оилада фарзандлар тарбиясига эътибор бериш, тозалик ва озодаликка риоя қилиш, қайноналар билан,келинлар билан алоҳида суҳбатлар ташкил қилиш , байрам тадбирларида иштирок этиш масалаларини гаплашиб олдик.
Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима
ЯНА БИР ҚОРИМИЗ ХАЛҚАРО МУСОБАҚАГА ЖЎНАБ КЕТДИ
2023 йил 28 август – 2 сентябрь кунлари Бишкек шаҳрида Қирғизистон мусулмонлари идораси томонидан Қуръони карим мусобақаси ўтказилади.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон номидан Тошкент ислом институти талабаси Сирожиддин қори Жалилов иштирок этади.
Бугун Сирожиддин қори халқаро Қуръон мусобақасида қатнашиш учун Қирғизистонга жўнаб кетди.
Сафар олдидан қоримиз Диний идора Қуръон ва тажвид бўлими мудири Шайх Алижон қорининг маслаҳат ва дуои хайрларини олди.
Аллоҳ таоло Сирожиддин қорига улкан зафар ва муваффақиятлар ато қилсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги