eft]
Жорий йилнинг 11-август санасида ЎМИ вилоят вакиллиги бош имом хатиб хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова, шаҳар бош отинойиси, маҳалла хотин-қизлар фаоли билан биргаликда Навоий шаҳар, Ўзбекистон мфйда норасмий отинойилик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро Н.Саноева билан суҳбат қилдик. Олиб борилган суҳбат жараёнида, норасмий отинойилик фаолияти билан шуғулланмаслик, бу фаолият билан шуғулланиш қонун томондан тақиқланганлиги, отинойилик фаолиятига фақатгина ЎМИ суҳбатидан ўтгандан сўнг рухсат берилиши айтилди. Н. Саноева бу борадаги хатоларини қайтиб такрорламасликка сўз берди. Фуқаро Н. Саноевадан норасмий отинойилик фаолияти билан шуғулланмаслик бўйича тушунтириш хати олинди
Жорий йилнинг 11-август санасида қийин вазиятга тушиб қолган Н. исмли аёл мурожаати кўриб чиқилди. Аёл турмуш ўртоғи дунёдан ўтгач, уйдагилари учта ёш боласи билан аёлни уйдан ҳайдаб чиқариб юборишган. Аёл болалари билан қаерга боришини билмасдан қийин аҳволда қолган. Қанақа йўл тутишни билмаган аёл масжидга келиб йўл кўрсатишни, қайирга боришини билмаётганлиги, ҳаётдан жуда чарчаб кетгалигини айтди. Аёлга ҳолати бўйича насихат берилиб тинчлантирилди ва керакли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги [/left]