





Жорий йилнинг 24.02.2023 йил санасида Учқудуқ тумани "Қизилқум" жомий масжидида туманда фаолият юритаётган расмий отинойилар, кайвони аялар, норасмий отинойилар, махалла фаоллари билан биргалиеда маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоятдаги вакили Р. Шербўтаева, ЎМИ вилоят бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова, қумитанинг ҳудудий бўлим мутахассиси Б. Каримов, туман бош имом хатиби А. Турдиевлар иштирок этдилар. Тадбирда отинойилар фаолиятини ривожлантириш, ажрим ва бидъат хурофотларни олдини олиш, исрофгарчилик ҳамда норасмий отинойилар фаолиятига чек қўйиш, ЎМИ томонидан тақдим этилаётган жума тезислари, масжид ходимларининг олиб бораётган иш фаолиятлари борасидаги масалалар кўриб чиқилди. Туманда фаолият юритаётган отинойилар ишлари юзасидан дин ишлари бўйича қумитанинг вилоятдаги вакили Р. Шербўтаева, Ўзбекистон Республикасининг конститутсияси ҳамда Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонуннинг амалдаги ижроси бўйича қумитанинг ҳудудий бўлими мутахассиси Б. Каримов, тарғибот гуруҳи рахбари М. Камоловалар отинойилар фаолиятларини ЎМИ томонидан тақдим этилаётган жума тезислари асосида ташкил этиши, уларни тарғибот гурухида олиб бораётган фаолиятлари, жаноза одоблари борасида вилоят бош отинойиси У. Холова, туман отинойиларининг бугунги кундаги мажбуриятлари, низомий бурч вазифалари, марака маросим ва жаноза маросимларида учраётган бидъат хурофотлар борасида туман бош имом хатиби А. Турдиев нутқ сўзладилар. Тадбир сўнгида қатнашчилар ўз фикр мулохазаларини билдирдилар ва берилган саволларга кераклича жавоблар олишди. Отинойилик фаолиятини янада ривожлантиришда мухим бўлган йўналишлар бўйича керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди



25.02.2023й Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л..Бобоназарова Шўртепа мфй Тўқманғит қишлоғи 86-уйда яшовчи Сафаров Қудрат ака хонадонида бўлиб у ерда аёли Сафарова Гулчеҳра(1-гуруҳ ногирони, юра олмайди),опа, қизи Сафарова Гулсара, келини Облаева Раъно опалар билан "Оила муқаддас", "Қўшничилик одоблари", "Ислом ва аёл", "Шукроналик" мавзуларида суҳбат олиб борилиб кераклича тушунчалар бериб ўтилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги