

Жорий йилнинг 15- март санасида Учқудуқ туман тиббиёт бирлашлашмаси,болалар бўлими шифокорлари билан " Наврўз байрами" олдидан эхсон дастурхони ёзилди.
Шифокорларни фидокорона қилган хизматлари тахсинга лойиқ.
Хар бир беморга кўрсатаётган ёрдамлари улуғ ажру - савобга эриштирсин.
Ширин кўзли,қўли енгил шифокорларимиздан Оллоҳим рози бўлсин.
Одами эрсанг демагил одами,
Ани ким йўқ халқ ғамидин ғаии
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова




15.03.2023й Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова ва туман барча расмий отинойилари, Зафаробот мфй 125-котеджда яшовчи Газизулин Эркин бобо хонадонида бўлиб, у ерда Зафаробот мфй, Кўкча мфй ларда яшовчи аёл-қизлар билан "Ижтимоий-маънавий муҳитга таҳдид солаётган, хотин-қизлар орасида учраётган турли нохуш ҳолатлар(жиноятчилик, ахлоқсизлик, ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, одам савдоси, ўз жонига қасд қилиш)нинг олдини олиш мақсадида давра суҳбати ташкил қилиниб, "Шукроналик", "Аёл ва имон" мавзуларида сўзлаб ўтилди.Туман бош отинойиси Л.Бобоназарова "Аҳоли, айниқса аёллар орасида бидъат-хурофотлар, фолбинлик ислом таълимотига зид бўлган одатлар" юзасидан оят-ҳадислар асосида кераклича тушунчалар бериб ўтилди.Кўкча мфй отинойиси У.Раҳматова "Сиз Рамазонга тайёрмисиз?", "Тозаликка эътибор", Юксалиш мфй отинойиси Ҳ.Темирова "Шаъбон ойи фазилатлари" мавзуларида суҳбатлар олиб борилди.


Араб сарой мфй раиси Амонов Анвар ва Ёшлар етакчиси Бадиров Жўрабек билан 15та оқила аёлларни 4группага бўлиб кўчаларга чиқариб, Навруз байрами арафасида ҳовли атрофи, уй, ошхона ларни тозалаш ни, дарахтларни оқлаш кераклигини ҳовлима ҳовли юриб айтиб чиқишларини келишиб олдик. Навруз байрами Ёшариш ва янгиланиш байрамидир Яна бир Наврузга етказганига Оллоҳга бе ҳисоб шукур лар бўлсин. Маҳалла отинойиси Юлдошова С.

Ванғози ҳудуди “Янги маданият”қишлоғи кўча тозалигини ва хонадонлар тозалигини маҳалла ҳамширалари билан биргаликда кўриб чиқилди.Хонадонларга баҳор фаслида ерларга алоҳида бериш кераклиги айтилди.
О.Норова


Жорий йилнинг 15-март санаси куни ЎМИ вилоят вакиллигида психологик ёрдамга мухтож бўлган Д. исмли аёл масаласи кўриб чиқилди. Аёл турмуш ўртоғи бегона аёл билан турмуш қуриши натижасида, бир неча ойлардан буён оиласига келмасдан қўйган. Натижада оила пароканда бўлиб фарзандлар, нафақа масаласи аёлни қийнаб қўйган, аёл нима қилишини билмайди, ҳар хил олди қочди хаёлар билан, ҳар қандай ёвуз ишларни қилишга тайёр холатда эди. Банда ҳамиша Аллоҳнинг синовида бўлиши, сабрнинг орқасида жуда кўп ажр ва мукофотлари тайин эканлиги Қуръон оятлари ва ҳадислар орқали тушунтирилди. Олиб борилган тушунтиришлар натижасида аёл анча тинчланди, ҳаётга умид билан яшашга ва болаларини тақдири, тарбиясига бефарқ бўлмасликка ишонтирди



Жорий йилнинг 14-март санаси куни Кармана тумани Қосим шайх жомий масжидида туманда бидъат хурофотларни ёйилишида, жамиятда носоғлом муҳитни яратилишида норасмий отинойилик фаолияти билан шуғулланиб келаётан Ш., Н., Ф. исмли фуқароларнинг масалалари кўриб чиқилди. Вилоят бош отинойиси У.Холова, Кармана тумани бош отинойиси Ф.Мирзаевалар иштирокида суҳбат олиб борилди. Аниқланишича хақиқатдан бу фуқороларимиз марака маросимларда иштирок этиб ўзлари билмаган ҳолда отинойилик фаолияти билан шуғулланиб келганлар. Суҳбат давомида ноқонуний норасмий отинойилик фаолияти билан шуғулланиб келган хотин-қизларга бундан кейин ноқонуний фаолият билан шуғулланиш мумкин эмаслиги, отинойиликка даъвогар бўлиш истаги бўлса бу борада қонуний томондан яъни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этиладига атестация комиссиясининг суҳбатидан ўтиш кераклиги вилоят бош отинойиси У.Холова томонидан тушунтирилди.
Суҳбат сўнгида норасмий фаолият билан шуғулланиб келаётган Ш., Н., Ф. исмли фуқаролар бу қилган ишларидан пушаймон эканлигини тан олдилар ва раҳбарият томонидан Ш., Н., Ф. исмли фуқаролардан олиб борган фаолиятлари юзасидан тушунтириш хати олиниб ҳар бирларига огоҳлантириш берилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги